Uzagrotexsanoatxolding


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Транспорт


Официальный канал АО "Uzagrotexsanoatxolding"

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Транспорт
Статистика
Фильтр публикаций














Келинг, энди New Holland TD 5.110 тракторининг шасси базасидан фойдаланувчи TZST CE-220 маҳаллий пахта териш машиналарининг техник тавсифлари ҳақида сўз юритайлик.

✅Двигатель қуввати: 110 от кучи
✅Двигатель тури: Турбопуфламали дизель
✅Транспорт тезлиги: 30 км/с
✅Иш тезлиги: 3,9/6,59 км/с
✅Қатор оралиғи: 76-90-102 см
✅Бункер сиғими (кг): 13,1 м.куб (900)
✅Бўшатиш баландлиги: 3500 мм
✅Ишлаб чиқариш* (кунига) : 0,48 га/соат (20 тн.)
✅Махсус ёқилғи сарфи: 16,27 кг/га

* Кўрсаткичлар машинада йиғиш талабларига жавоб берувчи майдонларда таъминланади

❗️TZST CE-220 пахта териш машинаси бир қатор афзалликларга эга:
Биринчидан, бу – пахта териш мавсумида пахта териш машинаси бўлиш, бошқа вақтларда эса New Holland TD 5.110 дала тракторига айланиш имконига эга трансформердир.
Иккинчидан, ҳам пахта териш машинаси, ҳам трактор сифатида техниканинг барча таркибий қисмлари мавжуд ва хорижий аналогларидан арзонроқ.
Учинчидан, машинанинг тракторга ва аксинча, тракторнинг машинага айланиши бир неча соат ичида, ўз ҳудудингизда амалга оширилади, бу эса сизнинг вақтингиз ва пулларингизни тежайди.

Ва, ниҳоят, машина кам ёқилғи сарфлайди🛢 ва бизнинг иқлим шароитларида яхши ишлайди☀️!

📞TZST CE-220 ёки New Holland TD 5.110 трактори ҳақида кўпроқ билишни ёки уларга буюртма беришни истасангиз, бизга қўнғироқ қилинг: 71-264-17-40

Биз билан қолинг!

Фейсбук: https://www.facebook.com/uzagrotex/
Сайтимиз: http://uzagrotechsanoatxolding.uz
Телефон рақамларимиз: 71-264-17-40
______________________________________________________________________

А теперь давайте поговорим про технические характеристики отечественной хлопкоуборочной машины TZST CE-220, которая использует базу шасси трактора New Holland TD 5.110.

✅Мощность двигателя: 110 л.с.
✅Тип двигателя: Дизельный с турбонаддувом
✅Транспортная скорость: 30 км/ч
✅Рабочая скорость: 3,9/6,59 км/ч
✅Междурядье: 76-90-102 см
✅Емкость бункера (кг): 13,1 м.куб (900)
✅Высота выгрузки: 3500 мм
✅Производительность* (день) : 0,48 га/час (20 тн.)
✅Удельный расход топлива: 16,27 кг/га

* Показатели обеспечиваются на полях, отвечающих требованиям машинной уборки

❗️Хлопкоуборочная машина TZST CE-220 имеет ряд преимуществ:
Во-первых, - это трасформер, который позволяет быть как хлопкоуборочной машиной в сезон сбора хлопка, так и превращаться в полевой трактор New Holland TD 5.110 в остальное время.
Во-вторых, все комплектующие детали как хлопкоуборочной машины, так и трактора доступны в полном объеме и дешевле своих иностранных аналогов.
В-третьих, трансформация машины в трактор и наоборот проходит за несколько часов на вашей территории, что экономит ваше время и ресурсы.

И, наконец, машина весьма экономно потребляет топливо🛢 и отлично себя показывает в наших климатических условиях☀️!

📞Вы можете узнать больше и сделать заказ TZST CE-220 или трактора New Holland TD 5.110, позвонив нам по телефону: 71-264-17-40

Оставайтесь с нами!

Фейсбук: https://www.facebook.com/uzagrotex/
Наш сайт: http://uzagrotechsanoatxolding.uz
Наш телефон: 71-264-17-40




🚜Ҳеч кимга сир эмаски, қишлоқ хўжалигида пахта териш машиналаридан фақатгина пахта териш мавсумида фойдаланилади. Бироқ бошқа вақтда-чи? Бўш турадими ёки улардан мақсадга мувофиқ фойдаланиладими?

❕Агар техникани пахта териш мавсумида пахта териш машиналарига айлантириб, мавсум тугаши билан аввалги ҳолатига қайтаришнинг имкони бўлганда, қандай бўларди?

⭐️Ва энди бунинг имкони бор! New Holland TD 5.110 шасси базасидан фойдаланувчи TZST CE-220 пахта териш машинасини харид қилиб, сиз «иккиси бирда» техникага эга бўласиз. Пахта териш даврида у пахта териш машинаси сифатида хизмат қилади, мавсум тугагач эса – ундан пахта териш модуллари ечиб олинади ва сиз дала ишларига тайёр New Holland ND 5.110 техникасини қўлга киритасиз. Кейинги мавсумда эса – сизнинг New Holland ND 5.110 техникангиз саноқли соатлар ичида яна TZST CE-220 га айланади.

Ушбу моделнинг ўзига хос хусусиятлари ва афзалликларига кейинги нашрларимизда яна қайтамиз.

Биз билан қолинг!

Фейсбук: https://www.facebook.com/uzagrotex/
Сайтимиз: http://uzagrotechsanoatxolding.uz
Телефон рақамларимиз: 71-264-17-40

———————————————————————————-

🚜Ни для кого не секрет, что в сельском хозяйстве хлопкоуборочные машины используются только в сезон сбора хлопка. Но что же они делают в остальное время? Бездействуют или используются не по назначению...

❕А что если бы можно было трасформировать технику в хлопкоуборочную машину на период сезона и вернуть ее в исходное состояние по завершению сезона?

⭐️И это стало возможно! Приобретая хлопкоуборочную машину TZST CE-220, которая использует базу шасси New Holland TD 5.110, вы получаете технику 2-в-1. В период сбора хлопка, она служит вам хлопкоуборочной машиной, а после сезона - с нее снимаются модули для сбора хлопка и вы получаете готовый к полевым работам New Holland ND 5.110. А в следующий сезон - ваш New Holland TD 5.110 превращается обратно в TZST CE-220 буквально за считанные часы.

Мы подробнее остановимся на спецификациях и преимуществах этой модели в следующих публикациях.

Оставайтесь с нами!

Фейсбук: https://www.facebook.com/uzagrotex/
Наш сайт: http://uzagrotechsanoatxolding.uz
Наш телефон: 71-264-17-40






Айни кунларда республикамиз далаларида пахта йиғим-терим мавсуми авж паллага кириб бормоқда. Минг машаққат билан етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб олиш мақсадида теримчилар, кўнгилли ҳашарчилар, механизаторлар астойдил бел бойлаб меҳнат қилишмоқда. Шу боис, пахта хирмонлари юксалиб, кўзланган режалар уддаланиши муддати яқинлашмоқда.
Деҳқон-у пахтакорга ҳамиша қамарбаста бўлган “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводи” АЖ жамоаси ҳам ўзининг содиқ анъанасига таяниб, жорий пахта мавсуми учун республикамизнинг бир қатор вилоятлари, хусусан, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари фермер хўжаликлари ҳамда кластерларига янги русумдаги “СЕ -220” пахта териш машиналарини пешма-пеш етказиб бермоқда. Жумладан, сентябрь ойининг 27 санасида Сирдарё вилоятига 10 та, Жиззах вилоятига 3 та пахта териш машинаси йўл олди.
– Сирдарё туманидаги “Бахт юксалиш” кластер бирлашмасининг раҳбариман, исми-шарифим Музаффар Имомназаров, – дея ўзини таништирди пахта териш машинасини харид қилганлардан бири. – Ростини айтганда, янги русумдаги тракторнинг нафақат ташқи кўриниши, балки унинг техник афзалликлари ҳам менга маъқул тушди. Энди яна ҳам ишимиз енгил, мушкулимиз осон кечадиган бўлди. Айниқса, терим машиналарини “Ўзагролизинг” АЖ томонидан лизинг асосида харид қилаётганимиз иқтисодий томондан сезиларли манфаатдорлик келтиради, албатта. Биласиз, эски русумдаги пахта териш машиналаридан фақат мавсумда нари борса 1,5-2 ойгина фойдаланилар, йилнинг қолган вақтида эса улар ангарга қантариб қўйиларди. Янги русумдаги “СЕ-220” пахта териш машинаси эса “TD 5.110” русумдаги тракторга осонгина агрегатланар экан. Бу дегани, машинадан фақат йиғим-терим пайтида эмас, йил бўйи фойдаланиш мумкин, – дея сўзини якунлади суҳбатдошимиз.
Таъкидлаш жоизки, “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводи” АЖ томонидан тайёрланаётган янги “СЕ - 220” русумидаги пахта териш машинасининг лойиҳаси дунёга машҳур CNH Industrial N.V. компаниясига тегишли. Лекин ушбу техникани Ўзбекистон шароитида тўлиқ ишлаб чиқариш мақсадида маҳаллийлаштириш ишларига аллақачон киришилиб, бу борада маълум бир натижаларга эришилмоқда. Насиб қилса, бир, икки йилнинг нари-берисида юртимизда теримчи-ю, ҳашарчиларга бўлган эҳтиёж қолмайди, ҳисоб.

Саидолим Ҳайдаров.

Каналга
уланиш👇👇👇
http://t.me/uzatsx


ЗАВОДДА ИШ, ДАЛАДА МАВСУМ ҚИЗҒИН










Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги “Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ таркибига кирувчи корхоналарда талабалар дарс машғулотлари ҳамда амалиёт ўтказиши учун шинам ва замонавий аудиториялар қуриб битказилиб, улар зарур жиҳоз ва воситалар билан тўлиқ таъминланди.
Эндиликда, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент давлат техника университети, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг соҳага оид тегишли кафедраларининг филиаллари ташкил этилиб, талабалар машғулот ва амалиёт дарсларини бевосита корхоналар ҳудудида ўташмоқда. Хусусан, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводи” АЖда ташкил этилган филиалида 5430100 – Қишлоқ хўжалигини механизациялаш таълим йўналиши III-босқич 2-гуруҳ талабалари “Трактор ва автомобиллар” ва “Қишлоқ хўжалиги техникалари” каби йўналишларда назарий ҳамда амалий машғулотларда фаол иштирок этишмоқда.
Бундан ташқари, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университетининг 5310600 – “Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси”, 5610600 – “Хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси”, 5312800 – “Қуймакорлик технологиялари” ва 5320300 – “Технологик машиналар ва жиҳозлар” сингари бакалавриатура таълим йўналишларидаги талабалар “Қишлоқ хўжалиги машинасозлик конструкторлик-технологик маркази”даги аудиторияда ўзларининг билим ва маҳоратларини оширмоқда.
Талабалар куннинг иккинчи ярмида технологик жараёнларни лойиҳалаш ва лойиҳа конструкторлик йўналиши бўйича топшириқларни бажариш, битирув-малакавий ишлар устида ишлаш, мустақил таълим олиш, иш жойларида касбий малакаларини шакллантириш, технологик жараёнлар билан танишиш имконига ҳам эга бўлишмоқда. Мухтасар айтганда, республикамизнинг тўртта олий таълим даргоҳининг юзлаб талабалари “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизимидаги корхоналарда ҳам ўқиб, ҳам уқиб илм-фан, техника сирларини қунт билан эгалламоқда.

Саидолим Ҳайдаров.

Каналга
уланиш👇👇👇
http://t.me/uzatsx


ҲАМ ЎҚИБ, ҲАМ УҚИБ


Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг Экинларни парвариш ва ҳимоя қилишни механизациялаш лабораториясида ғўза қатор ораларига комплекс ишлов бериб, донни қаторлаб экадиган FDE-3,6 комбинациялашган агрегат ишлаб чиқилди.

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

Мамлакатимизда бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш, юқори сифатли уруғлик материалларини тайёрлаш, агротехнологиянинг илғор усулларини қўллаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бошоқли дон экинларини парваришлаш бўйича белгиланган агротехник тадбирларни ўз муддатида ўтказиш ҳисобига кафолатланган ҳосил олинишини таъминлаш, ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва юқори ҳосилдорликка эришишда фермер хўжаликларига қулайлик яратиш муҳим аҳамиятга эга.

Ушбу агрегатга “Ғўза қатор ораларига ғалла экувчи агрегат” патенти олинди. Янги техника 2015 йилда ўтказилган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар VIII Республика ярмаркасида “Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича энг яхши инновацион ишланма” номинацияси бўйича ғолиб деб топилган эди. Ўтган вақт давомида олимлар томонидан ушбу агрегат такомиллаштирилиб, амалиётда синовдан ўтказилди.

Комбинациялашган агрегатнинг бир қатор афзаллиги бор. Уни қўллаш орқали ғўза қатор ораларига комплекс ишлов бериш, донни қаторлаб ва бир хил чуқурликка экиш мумкин. Шунинг ҳисобига уруғлик, ёнилғи сарфи ва бошқа ҳаражатлар камайиб, ҳосилдорлик ортиши таъминланади.

Ҳозирги кунда “Агрегат заводи” АЖ билан серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.

А.Мусаев, ЎзА

Каналга уланиш👇👇👇
http://t.me/uzatsx

Показано 20 последних публикаций.

277

подписчиков
Статистика канала