EkSport | Sherzod Nurmatov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Championat.asia сайти ходими | Спорт журналисти | Копирайтер
Инста: instagram.com/sherzodnurmatov_10
Фейсбук: facebook.com/nurmatov.sherzod
📩 Мурожаат: @UzSherxon_bot
📨 Реклама: @tozareklama1
💳 Донат: tirikchilik.uz/eksport

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


⚽️🔝 "Арсенал" топ-ёшларни етиштиришда давом этмоқда

Обуна бўлинг 👉 @uz_eksport


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳафта қаҳрамони – Либертадорес Кубоги ўйинига ўзига хос услубда келган Эквадорнинг "Барселона" клуби бош мураббийи 🇪🇨

Обуна бўлинг 👉 @uz_eksport


⚽️ ОКМКда "легенда" (Миржалол Қосимов)нинг ўзгаришлари иш берди ва якунда захирадан туширилган Али Абдураҳмонов мезбонларга ғалаба тақдим этди (2:1).

Ўтган мавсумни асосан захирада ўтказиб, секин-аста бошланғич таркиб учун даъвогарлик қилган Саидафзалхон Ахроров бугун "Бухоро"га қарши тўлиқ ўйнади. Ўйнаганда ҳам аъло даражада ўйнади, менимча. Тезлиги, рейдлари ва узатмалари Толиб ака Қосимовнинг тили билан айтганда "асал")

Ҳужумчи Ажак Риак анча бўш. Айниқса, бўйдор бўлишига қарамай, иккинчи қаватдаги курашларнинг деярли барида ютқазди. Эҳтимол, кейинги турларда ўйини очилиб кетар. Клейди Даци ва Рубен Санчес қайтса, ҳужум чизиғида жиддий рақобат юзага келади.

🔵 "Бухоро"да гол урган Анвар Жўраев яхши таассурот қолдирди. Дарвозабон Ширинбой Абдуллаевнинг эркин зарбалари алоҳида мавзу. Унинг тепган тўплари майдон марказидан ўтмаяпти деса ҳам бўлади. Хуллас, турнинг илк ўйини учун кичик хулосам шулар, ҳозирча.

❗️ Ҳа, айтганча, ёрқин ўйин учун жамоаларга, қизиқарли шарҳ учун дўстим Муҳаммадёр Солиевга раҳмат.

Обуна бўлинг 👉 @uz_eksport


🗣 Франческо Тотти:
Мен ҳеч қачон бошқа жамоада ўйнаш ҳақида ўйламаганман – бу мантиққа тўғри келмайди. Фақат Мальдини ва мен бир клубда 25 йилимизни ўтказдик. Лекин сиз ростан ҳам Месси "Рома"да 25 йил давомида Фрау, Сезар Гомес ва Пивотто билан бирга ўйнаб, барча "Олтин тўп"ларни қўлга киритган бўларди деб ўйлайсизми?"


Обуна бўлинг 👉 @uz_eksport


Репост из: Tolibjon Qosimov
Абдуқодир Ҳусановнинг соврини. Ҳамюртимиз Ман Ситида февраль ойининг энг яхши ўйинчиси бўлган эди.

👉 @qosimovt


🥅 CAFA шафелигидаги Silk Way Cup март-апрель ойларида Ўзбекистон ва Қирғиз Республикасида ўтиши керак эди. 🇺🇿🇰🇬

🏆 Мусобақада Афғонистон, Эрон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан умумий 10 та жамоа қатнашиши кўзда тутилганди. Қирғиз Республикасидан "Абдиш Ата" ва "Мурас Юнайтед", Тожикистондан "Истиқлол" ва "Регар-ТадАЗ", Туркманистоннинг "Шагадам" ва "Олтин Асир", Ўзбекистондан ОКМК.

Обуна бўлинг 👉 @uz_eksport


👑😎 "Реал" ЖЧ-2030 финалини қабул қилиш учун "Бернабеу" сиғимини 85 000 гача оширмоқчи (Relevo)

"Камп Ноу" (реконструкциядан кейин кутилаётган сиғими 100 000 дан ортиқ) ва 115 000 томошабинга мўлжалланган Марокашдаги "Гранд Стад де Касабланка" ҳам учрашувни ўтказиш учун даъвогарлик қилмоқда. 🏟

Обуна бўлинг 👉 @uz_eksport


📺 "Спорт" телеканали шарҳловчиси Аброр Жўрақуловнинг маълум қилишича, "Футбол ТВ" HD форматда ишлашни бошлабди.

Телеканални сифатли тасвирда кўриш учун каналларни қайта қидириб, созлаб олишингиз талаб этилади.

Обуна бўлинг 👉 @uz_eksport


📰 "TBR Football" хабарига кўра, "Манчестер Сити" "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жейкоб Рэмзига қизиқиш билдирмоқда.

Манбалар "TBR Football" мухбири Грэм Бэйлига "Манчестер Сити" Жейкоб Ремзини диққат билан кузатиб бораётгани ҳақида хабар берган.

🏴💰 "Астон Вилла" Рэмзини 50 млн фунтдан ошиқроқ суммага баҳолаяпти.

Обуна бўлинг 👉 @uz_eksport


Янги мавсумнинг илк учрашувида қайси жамоа ғолиб бўлади?
Опрос
  •   ОКМК
  •   "Бухоро"
  •   Дуранг
66 голосов


🗣 Адемола Лукманнинг вакиллари "Арсенал", "Астон Вилла", "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" билан ёзги трансфер борасида музокаралар олиб борди.

Манба: TBRFootball

Обуна бўлинг 👉 @uz_eksport


💰 Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармаси 1 млрд долларни ташкил қилади.

Агар жамоа турнирда ғолиб чиқса, тахминан 100 млн доллар ишлаб топиши мумкин.

Манба: Sky Sports

Обуна бўлинг 👉 @uz_eksport


🪧 "Манчестер Юнайтед" мухлислари якшанба куни "Олд Траффорд"да Глейзерларга қарши катта норозилик юришини режалаштирмоқда. Улар клуб "аста-секин ўлиб бораётганини" кўрсатиш учун қора либос кияди.

Манба: TeleFootball

Обуна бўлинг 👉 @uz_eksport


🕊 "Ҳумо" хоккей клуби 3 ойдан бери маош олмаяпти

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоасида иш ташлаш рўй берган ва ўйинчилар машғулотларга келмаган. Агар раҳбарият қарзидан қутулмаса, жамоа сафардаги плей-офф баҳсларига боришдан бош тортмоқчи.

🏒 "Ҳумо" Қозоғистон мунтазам чемпионати якунларига кўра, 40 учрашувда 58 очко жамғариб, 3-ўринни эгаллади. Тошкент клуби плей-оффнинг биринчи босқичида 5 ўйинлик серия якунларига кўра "Горняк"дан устун келганди.

Обуна бўлинг 👉 @uz_eksport


🇺🇿 Абдуқодир Ҳусанов – "Манчестер Сити"да февраль ойининг энг яхши футболчиси!

Обуна бўлинг 👉 @uz_eksport


🇪🇸 Бугун "Реал" ташкил топганига 123 йил тўлди.

"Реал" деганда хаёлингизга ким ёки нима келади?

Обуна бўлинг 👉 @uz_eksport


☺️ 7 мартдан Ўзбекистон Суперлигаси янги мавсуми старт олади. Бундан ташқари, олдинда Ўзбекистон миллий терма жамоасини муҳим ўйинлар кутиб турибди.

Мазкур воқеалар фонида биз сиз учун фойдали ишга қўл урдик ва Ўзбекистон МТЖ, Суперлига, Про лига ва легионерларга оид хабарлар, статистик маълумотларни бериб борадиган каналларни бир ерга жамладик.

➡️ Каналларни кузатиб бориш учун

ℹ️ Юқоридаги ҳавола устига босиб, каналларни кузатиб боринг. Изоҳлар билан қўллаб-қувватлаб бориш мутлақо текин. 😁


🏟🏴 "Этихад"нинг кенгайтирилган шимолий трибунаси кейинги мавсумнинг ўрталарида, 2026 йил январь ойида очилиши режалаштирилган

📊 "Мовий девор" деб аталмиш сектор "Манчестер Сити" стадиони сиғимини 60 000 ўриндиқдан оширади.

Обуна бўлинг 👉 @uz_eksport


⚡️ Турки Ал аш-Шайх ва Дана Уайт янги бокс лигаси ташкил этилганини эълон қилди

Лига жангчилар ғалабаларига қараб юқорига кўтариладиган рейтинг тизимига эга бўлади – UFC тизими ҳам худди шундай.

"Энг яхшилар энг яхшилар билан жанг қилади. Жангчилар эса рейтингда кўтарилиб бориб, жаҳон чемпиони бўлади", – деди Дана Уайт.

Обуна бўлинг 👉 @uz_eksport


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏒 Александр Овечкин "Рейнжерс"га қарши ўйинда NHL'даги 885-голини урди: Грецки рекордига қадар 9 та шайба қолди

Обуна бўлинг 👉 @uz_eksport

Показано 20 последних публикаций.