ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНАЁТГАН ИСТЕЪМОЛЧИЛАР АНИҚЛАНМОҚДА Уйчи туман электр таъминоти ходимлари томонидан ўтказилаётган рейдлар давомида электр тармоғига ноқонуний уланиб, электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини қасддан бузган истеъмолчилар аниқланмоқда.
Жумладан, Беруний МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро А. Б. , Шифокор МФЙда яшовчи С.Ё., Ш.А., М.М. хонадонлари кўздан кечирилганда, уй эгалари томонидан хонадоннинг ҳисоблагични уланиш схемаси бузилган ҳолда ҳисоблагичдан ташқари уланиб, электрдан ноқонуний фойдаланилаётгани аниқланди. Ҳолат юзасидан қоидабузарлик далолатномаси тузилиб, расмийлаштирилди.
Дастлабки қайта ҳисоб-китобларга кўра, фуқаро А.Б. келтирган зарар 88846 кВт/с 119 942100 сўм, фуқаро С.Ё. 62 963 кВт 85 000 050 сўм, фуқаро Ш.А. 177 778 кВт соат, 240 000 300 сўм, фуқаро М.М. 43 378 кВт соат, 58 560 300 сўмни ташкил этмоқда.
Хонадонлар электр тармоғидан ажратилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонуний чора кўриш учун юборилди.
@Press_Secretary_Uychi