ЯПОНЛАР- АСЛИДА ТУРКИЙМИ?
Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Охирги 2-3 йилдан бери бир оёғим Кеио университетида бўлиб қолди. Ўша университетнинг бир профессори билан жуда яқин бўлиб қолганмиз. У проффессорни қўрқмасдан "Марказий Осиёпараст" десангиз бўлади) Ўзларига ҳам кўп айтганман. Сиз Марказий Осиёпараст бўлиб қолгансиз деб)
Чунки, у Япон профессори жуда кўп нарсалар, одатлар, маданиятлар Японияга Марказий Осиёдан БУЮК ИПАК ЙЎЛИ орқали кириб келган. Чой ҳам, маданият ҳам, тозалик ҳам, тилла ҳам, ипак матолар ҳам, ҳаттоки биноларнинг энг учидаги тухумсимон шакл ҳам дейдилар! ( Регистоннинг том қисмига ўхшаган)! Улардан ҳам ўтиб тушгани ўтган ҳафта гаплашганимизда айтган фикрлари : "Аслида, Японлар ҳам ўша томонлардан келиб қолишган!" деганлари бўлди.
Ҳазил-ҳузул қилиб, кулишдик. Профессор одам осмондан олиб гапирмаслигини билсамда, фактларингиз борми деб сўрадим. Бир қанча фактларни келтирдилар.
Хуллас, сиз Япониядаги ҳар қандай Япондан, "Қадимги ота-боболаринг ким?" деб сўрасангиз, "ЖОМОНЛАР" дейишади. Қадимда "Жомонлар", "Аинулар" деган қабилалардан ҳозирги Японлар тарқашган. Ана шу "АИНУ" деган Япониядаги дастлабки қабила, Япониянинг Ҳоккаидо томонларида, Россия Япониядан тортиб олган "КУРИЛ ОРОЛЛАРИ" томонларда яшашган. АИНУЛАР эса, Уйғур қардошларимизнинг Шинжон ва Марказий осиё томонлардан Японияга келиб қолишган кўчманчи қабилалар!
Бундан бяғига мени фикрларим кетади) Профессорнинг юқоридаги гапларига ишондим. Биринчидан, Японларнинг энг қадимги боболари "ЖОМОН"лар қабиласининг номи ҳам, Туркий "Ёмон" сўзи бўлса керак. Хитойнинг қадимий манбаларида, Хитойдаги ёмон одамларни Япония оролларига сургун қилганмиз. Японлар биздан тарқаган деган иддаолари бор. Шинжон томонларни ўзимизники деяётган Хитойлар, ёмон одам деган ўша қабила ҳам ўзимзини Уйғурлар, Марказий Осиё халқлари бўлиши мумкин.
Иккинчидан, Япон тили ва бизнинг тилларимиз жуда ҳам ўхшаш. Бирга-бир тўғри келадиган сўзларимиз ҳам талайгина. Масалан "Уй" Япончада "Иэ", биздаги "Ота", Японларда "Ото" кабилар! Камига, бир хил тиллар оиласига ҳам кирамиз. Олтой тиллар оиласи! Грамматик жиҳатдан ҳам Япон ва бизнинг тилларимиз бир хил.
Учинчидан, Японларнинг энг қадимги боболари бўлган "АИНУ"лар Туркий халқ бўлганлиги хақида жуда кўп манбаларда келтирилган. Яна бир факт: АИНУЛАРНИНГ энг катта қабилабошиси- "ОЙНА" бўлган.
Шунақа гаплар, азизлар. Бу фикрларга, маълумотларни фақат Рус тилида ўқиган инсонларимиз қарши чиқиши табиий. Миядаги ИНКОР деган тугмачани ўчириб, бошқа тиллардаги маълумотларни ҳам бир ўргансак қандай бўларкан, онониб кетай сизлардан)
Қолаверса, "Путинни Навоийдан, Гитлерни Остонадан, Чингизхонни бизнинг қишлоқдан" деган маҳалладагиларни гапларини гапирмаябман.
Э велиб кетсин, қайси бирига сиқилaмиз) Мана Японияни ҳам ўзимизники қилиб олдик. Эндиям бахтли бўлиб кетмасак, ҳай билмадим-да))
Барчаларингизга яхши кайфият тилайман!
Хурмат билан,
Баҳодир Ниппоний)