Оғриқли кузатув
Ҳар бир бола тоза фитрат билан туғилади.
Бошланғич синфларда оппоқ кўйнакларда ширингина бўлиб, мактабга келади.
Қалби — жуда пок, содда, самимий. Нима десангиз ишонаверади.
Йиллар ўтади, балоғатга етиб, нафси куртак отишни бошлайди:
Oғзидан бода кириб шода чиққан, қўлидан телефони тушмаган..
Баъзилари чекишни бошлаган, айримлари эса турли дори воситаларига қарам. Кўплари қиморга берилган.
Соддаликдан асар ҳам йўқ — ўта айёр.
Ҳозирги ҳолатига қараб — ёшлигини солиштирасиз, дилингиз хира бўлади.
Кўз олдимиздаги «фаришталар» нинг «шайтонга» айланиб боришини чорасиз кузатиб туриш — инсонга чуқур оғриқ беради.
Нуҳ аллайҳиссаломга ҳам қийин бўлган бўлса керак-а?
950 йил яшар эканлар қанчадан-қанча авлод шириндан-шакар болажонлари кўз олдиларида мушрикка айланиб кетади.
Баъзилари кўз олдиларида сувга ғарқ бўлиб, нажот топмайди.
Хулоса
Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир. А. Авлоний
@Ustoz_kundaligi