«Уста Ўринбой» жоме масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Наманган вилояти, Чуст тумани, «Уста Ўринбой» жоме масжидининг телеграмдаги расмий саҳифаси.
ИМОМ ХАТИБ:
Расулхон Қосимов +998902154077
МУТАВАЛЛИ:
Пахлавон Ваҳобов +998945059445

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari
#ibrat

📹 ҒАНИМАТ МЕҲМОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
ИСО АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ОСМОНГА КЎТАРИЛГАНЛАРИ ВА ҚИЁМАТГА ЯҚИН ЕРГА ҚАЙТИШЛАРИ ҲАҚИДА
#ақида

❓1439-CАВОЛ: Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилганлари ва Қиёматга яқин тушишлари ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз. Чунки ҳозирда айрим кишилар бунга шубҳа қилишмоқда.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Исо алайҳиссаломнинг кўтарилишлари ва Қиёматга яқин тушишларига ҳар бир мўмин инсон имон келтириши фарз ҳисобланади. Бу ақидага шубҳа қилиш – кишининг имонига путур етказиб қўяди, Аллоҳ асрасин . Чунки у зотнинг осмонга кўтарганлари ва Қиёмат олдидан тушишлари борасидаги ҳадислар маънавий мутавотир - инкор қилиб бўлмас даражага етган. Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَيُوشِكَنَّ أَنْ يَنْزِلَ فِيكُمُ ابْنُ مَرْيَمَ عليه السلام حَكَمًا مُقْسِطًا..." (رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ).
“Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, келажакда ичингизга Ибн Марям алайҳиссалом одил ҳакам бўлган ҳолда нозил бўлур...”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилганлар).
Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилганлари ва Қиёмат олдидан ерга қайтиб тушишларига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидан бошлаб ҳозиргача барча мусулмонлар бирдек эътиқод қилиб, ишониб келадиган ақидавий масаладир.
Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилишлари қуйидаги оятда келади:
وَقَوْلِهِمْ إِنَّا قَتَلْنَا الْمَسِيحَ عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ رَسُولَ اللَّهِ وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَٰكِن شُبِّهَ لَهُمْ وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُوا فِيهِ لَفِي شَكٍّ مِّنْهُ مَا لَهُم بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلَّا اتِّبَاعَ الظَّنِّ وَمَا قَتَلُوهُ يَقِينًا ‎﴿١٥٧﴾‏ بَل رَّفَعَهُ اللَّهُ إِلَيْهِ وَكَانَ اللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمًا ‎﴿١٥٨﴾
“Биз уларнинг “Аллоҳнинг Расули Масиҳ Исо ибн Марямни ўлдирдик”, деганлари учун (уларни лаънатладик). Ҳолбуки уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди. У ҳақида ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шак-шубҳададирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, фақатгина гумонга эргашарлар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. Балки уни Аллоҳ Ўзига кўтарди. Аллоҳ мулкида ғолиб ва ўта ҳикматли зотдир” (Нисо сураси, 157-158-оятлар). Исо алайҳиссалом ҳам жасад, ҳам руҳлари билан осмонга кўтарилганлар ва Қиёматга яқин тушадилар.
Қуръони каримда Исо алайҳиссаломнинг осмондан тушишлари Қиёмат аломатлари экани таъкидланган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
وَإِنَّهُ لَعِلْمٌ لِّلسَّاعَةِ فَلَا تَمْتَرُنَّ بِهَا وَاتَّبِعُونِ هَٰذَا صِرَاطٌ مُّسْتَقِيمٌ ‎﴿٦١﴾
“Албатта, у (Исо) қиёмат соати белгисидир. Бас, сиз у (Қиёмат) ҳақида ҳеч шубҳа қилманг ва Менга эргашинг. Мана шу тўғри йўлдир” (Зухруф сураси, 61-оят).
Замондош уламолардан Доктор Ҳамза Бакрий “Исо алайҳиссаломнинг тушишларини инкор қилиш Аҳли суннада ҳам, мўътазила ёки бошқа турли фирқаларда учрагани маълум эмас, бу бузуқ ақида яқинда пайдо бўлди”, дейди.
Аллома Кашмирий раҳимаҳуллоҳ Исо алайҳиссаломнинг тушишлари ҳақида алоҳида китоб ёзиб, Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилганлари ва тушишлари борасидаги далиллар инкор этиб бўлмас даражада кўп эканини таъкидлаганлар ва унда Исо алайҳиссаломнинг Қиёматга яқин тушишлари ҳақида 100 дан ортиқ ҳадислар келтирган. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: Hilol Nashr
#янгилик

🎉 «Омина» журналининг 4-сони нашрдан чиқди!

✅ Журналда ўн бешдан ортиқ рукнлар, жумладан, тафсир, ҳадис, ақийда, сийрат, фиқҳ, аёлларга ҳос масалалар, савол-жавоблар, оила аҳкомлари, маслаҳатлар, фарзанд тарбияси, буюк шахсиятлар ҳақидаги маълумотлар, уй-рўзғор ишларига оид рукнлар бор.

Журнални «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, онлайн саҳифаларимиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 10 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ОҒИЗ СУТИНИ ИЧИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

❓1438-CАВОЛ: Янги туққан сигирнинг сутини ичиш жоизми? Баъзилар бу каби сутлар қуюқ ва қизғиш бўлгани учун емаслик керак дейишяпти?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳайвонлар, хусусан, сигирлар туққанидан кейин уч-тўрт кун ичида улардан қуюқроқ сут келади. Бу нарсани бизнинг тилимизда оғиз сути (палла) дейилади. Бу борада “Ал-Фатҳу ар-Раҳмоний" китобида машҳур олим Собитхонтўра Абул-Маъоний Намангонийнинг қуйидаги сўзлари келтирилади:
لِبَاءْ وَفَلَّهْ وَ آغُوزْ کِه مِیدوشند از چهار پایان ماکول طاهر وحلال است قطعا بالاجماع؛ ودَرانْ هیچ شکی نیست زیرا که ببيان أهل طب وحكمت وأهل لغت عرب روشن گردید که فَلَّه شِیر غلیظ است که تا سه روز یا چهار روز از حیوان نوزایده می دوشند و این و شیر حلال است بآيات و أحاديت وبأقوال علماء اسلام وإجماع امةِ محمدى
“Гўшти ейиладиган чорва ҳайвонларидан соғиб олинадиган оғиз уламолар иттифоқига кўра қатъий равишда ҳалол ва покдир. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқдир. Зеро табобат ва ҳикмат аҳли, шунингдек, араб тили уламоларининг баёнига кўра оғиз сути уч ёки тўрт кунгача янги туққан ҳайвондан соғиб олинадиган қуюқ сутдир. Сут оят ва ҳадислар, шунингдек, Ислом уламолари ва Муҳаммад алайҳиссалом умматинининг иттифоқига кўра ҳалолдир".
Шунингдек, бу масалада уламоларимиз қуйидаги тавсияни берадилар: “Агар унга қон ёки йиринг аралашиб қолса, қон ёки йирингдан холи бўлгунча истеъмол қилиш жоиз бўлмайди.” Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

@fatvouz' rel='nofollow'>🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#juma #namoz #muftiy
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ЖУМА НАМОЗИГА ПОЙТАХТИМИЗДАГИ "АЗИЗ ОТА” МАСЖИДИГА БОРАДИЛАР

🗣 Бугун, 8 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Азиз ота" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.


🕌 Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг гўзал қироатлари ва Муфтий ҳазратларининг барчага манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍 @41.298072,69.165089,20z/data=!4m4!3m3!8m2!3d41.2980715!4d69.1650885?hl=ru-RU&entry=ttu&g_ep=EgoyMDI0MTEwNS4wIKXMDSoASAFQAw%3D%3D' rel='nofollow'>Масжид манзили

🌙 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#mutolaa #Alloh #yaxshi #banda
☝️ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ 21 КУН ИЧИДА АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРГАН БАНДА БЎЛИШ МУМКИН?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салаво
т айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига но
ил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васал
лам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook






Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видео

🎙Оғиз сутини ичиш жоизми?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


😎 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: Islom.uz
Илтимос, аршни титратманг!

Сўнгги пайтларда қулоғимизга «Фалончининг қизи қайтиб келибди», «Пистончининг турмуши бўлмабди» каби гаплар тез-тез чалинадиган бўлиб қолди. Авваллари маҳалла-кўйда бузилган оилалар деярли учрамаган, «Қайтиб келибди» деган гап ор-номус масаласи деб қаралган бўлса, бугунги кунда ажрашиш оддий ҳолатга айланди.

Масаланинг ачинарли жиҳати эса бундай ажралишларга арзимас нарсаларнинг рўкач қилиниши, «бу нарсани кам қилибди, у нарсанинг сифатсизини олибди» каби важ-баҳоналар билан ҳою ҳавас йўлида ёш келин-куёвнинг ўртасига совуқчилик солиниши сабаб бўлиб қолаётганидир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22879

🕋 @islomuz


Репост из: Islom.uz
Отасидан ўрганган бойлик сабоғи

Ҳаворижлардан бири Ҳасан розияллоҳу анҳунинг отаси Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга суиқасд қилиб, уни заҳарли қилич билан яралаган эди. Ҳасан розияллоҳу анҳу отасининг «Нега йиғлаяпсан?» деган саволига: «Сиз дунёнинг охирги ва охиратнинг биринчи кунидасиз», деб жавоб берди. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу уни йиғидан тўхташга буюрди. Кейин бир қанча маслаҳатлар беришини, уларни ёдда сақлаши кераклигини, шундай қилса, ҳар доим фойда олишини айтди. Ҳасан розияллоҳу анҳу:

«Улар нима, ота?» дегач, қуйидагиларни баён қилди:

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22877

🕋 @islomuz


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​КЕТМА-КЕТ ТАВОФ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

❓1436-CАВОЛ: Биз умрада асрдан кейин тавофни бошладик. Тавоф намозини асрдан кейин шомгача ўқиш макруҳ бўлар экан. Шунинг учун шомгача яна тавоф қилдик ва шомдан кейин тавоф намозини ўқиб, кейин саъй қилишга ўтдик. Бу ишимизда бирор камчилик бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда тавоф намозини ўқимасдан кетма-кет тавоф қилиш макруҳ бўлар эди. Уламоларнинг ушбу масаладаги фикрларига кўра нафл намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтларда икки тавофни тавоф намозисиз бажариш макруҳ бўлмайди. Бундай ҳолатда тавоф намозларини макруҳлик вақт чиққанидан кейин ўқиб қўйилади. “Ғунятун носик” китобида бу ҳақда шундай дейилган:
وَيُكْرَهُ الْجَمْعُ بَيْنَ أُسْبُوعَيْنِ أَوْ أَكْثَرَ بلا صَلَاةٍ بَيْنَهُمَا عِنْدَهما وَعِنْدَ أَبي يُوسُفَ لَا بأسَ إن انْصَرَفَ عَنْ وَتْرٍ كثَلَاثَةِ أَسَابِيعَ أَوْ خَمْسَةٍ أَوْ سَبْعٍ وَالْخِلَافُ فِي غَير وَقْتِ الكراهة أَمَّا فِيه فَلَا يُكْرَهُ إجْمَاعًا وإذا زال وقت الكراهة ينبغي أن يكره الطواف قبل الصلاة لكل أسبوع ركعتين
“Икки ва ундан кўп тавофларни намозсиз жамлаш Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳимаҳуллоҳлар наздида макруҳдир. Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳга кўра агар тоқ қилса, масалан, ҳар бири етти айланишдан иборат бўлган уч, беш, етти марта тавоф қилган бўлса, макруҳ бўлмайди. Бу хилоф нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтга тегишли. Макруҳ бўлган вақтларда (кетма-кет тавоф қилиш) ундай бўлмайди. Бу ҳолатда макруҳ вақт чиққанидан кейин қилинган ҳар бир тавофга икки ракат тавоф намози ўқимай туриб, бошқа тавофга киришиш макруҳ бўлади”.
Шуни билиш керакки, тавоф намозини тавофдан кейиноқ ўқиш суннат ҳисобланиб, кечиктириш макруҳдир. Лекин бу нафл намоз ўқиш мумкин бўлган вақтларга тегишли. Нафл макруҳ бўлган вақтда эса тавоф намози кечиктирилади.
ويكره تأخيرها عن الطواف إلا في وقت مكروه
“Тавоф намозини тавофдан кечиктириш макруҳ бўлиб, (нафл намоз ўқиш) макруҳ бўлган вақтлар бундан мустасно”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 СЕВИМЛИ БАНДАЛАРНИНГ ИККИ СИФАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

@fatvouz' rel='nofollow'>🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: Muslim.uz
🗣ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР: ТАБИАТ — АЛЛОҲНИНГ ОМОНАТИДИР!

🗣Бутунжаҳон глобал саммитида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ сўзлаб, дунёда иқлим ўзгариши оқибатида ҳарорат кўтарилиши, саҳролар кенгайиши, чанг-тўзон, сув тошқинлари ва қум бўронлари каби табиат ҳодисалари содир бўлаётганини хавотир билан таъкидлаш баробарида ҳар бир инсон Аллоҳнинг омонати бўлган табиатга оқилона муносабатда бўлишига чақирдилар.

⏺Мамлакатимизда иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этиш, табиий бойликлардан самарали фойдаланиш ҳамда биологик хилма-хилликни янада бойитишга қаратилган амалий саъй-ҳаракатларга Муфтий ҳазрат алоҳида тўхталдилар. Зеро, Аллоҳ таоло Ер юзини обод қилиш инсонлар зиммасидаги муҳим вазифа эканини таъкидлаб, Қуръони каримдаги   “У сизларни ердан пайдо қилди ва унга сизни обод қилиш учун жойлаштирди” (Ҳуд сураси, 61-оят) ояти кариманинг мазмун-моҳиятини изоҳладилар. Шунингдек, Набий алайҳиссаломнинг “Зарар қилиш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ” (Имом Аҳмад ривояти), деган ҳадиси шарифларини келтирдилар.


💬Шунингдек, Муфтий ҳазратлари юртимизда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, табиатга етказилаётган зарарларнинг олдини олиш мақсадида, уламолар ва имом-хатиблар томонидан маҳаллалар, таълим муассасаларида учрашувлар ўтказилаётгани, масжидларда эса маъвизалар қилинаётгани каби тажрибалар билан ўртоқлашдилар.

😄Саммит иштирокчилари мамлакатимиз диний соҳа ходимларининг иқлим ўзгаришини олдини олишдаги фаолликларига юқори баҳо берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Уста Ўринбой жомеъ масжидида бугунги намоз вақтлари.

Показано 17 последних публикаций.