Фильтр публикаций


Репост из: Икки-нур:Qurʼon va Hadis
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эй муслима биродарим, Рамазондан рўзаларимиз қабул бўлиб тақво ҳосил қилиб чиқишимиз учун биз зийнатланишимиз лозим бўлган ахлоқлардан бири сидқ, яъни ростгўйлик ва самимийликдир.
Аллоҳ бизга содиқлар (ростгўйлар) билан бирга бўлишни буюриб, шундай марҳамат қилади: «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинг ва содиқлар билан бирга бўлинг!» (Тавба, 119).

⭕️Ростгўйлик сабабли қийинчиликка тушиб қоламан, деб ўйламанг. Зоҳирда шундай бўлиб кўринса ҳам, аслида сиз ростгўйлигингиз билан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг
муҳаббатига эришасиз. Чунки У ростгўйларни яхши кўради.

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ростгўйликка буюриб, бундай деганлар: «Ростгўй бўлинглар.

⭕️Ростгўйлик яхшиликка, яхшилик эса жаннатга етаклайди.

⭕️Киши давомий равишда рост сўзлар ва ростгўйликка интилар экан, Аллоҳнинг ҳузурида «сиддиқ» (ростгўй) деб ёзиб қўйилади.

⭕️Ёлғондан узоқ бўлинг.

⭕️Ёлғон ёмонликка, ёмонлик эса дўзахга етаклайди.

⭕️Киши давомий равишда ёлғон гапирар ва ёлғонни қасд қилар экан, Аллоҳнинг ҳузурида «каззоб» деб ёзиб қўйилади».

Ростгўйлик шиоримиз бўлсин.
Сўзимизда ҳам, ишларимизда ҳам, ниятларимизда ҳам содиқ бўлайлик.

Инсон тилида «астағфируллоҳ» деб, дили истиғфордан ғофил қолиши мумкин. Шунинг учун асосийси, қалбида гуноҳлардан мағфират тилаши керак.

🤩Аллоҳ таоло содиқларни яхши кўради:

🤩«Ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни жаннат)ни ҳозирлади» (Аҳзоб, 35).

🤩Ростгўйлик пайғамбарлар шиори, анбиёлар йўлидир. Ростгўйлигингиз билан набийлар ва расулларнинг йўлида бўласиз.

Аллоҳ таоло ёрдам берсагина содиқлардан бўла оламиз. Шунинг учун дуо қилиб содиқ тил сўрашимиз зарур:
🌱АЛЛОҲИМ, мен Сендан ишда (динда) собитқадамликни, тўғри юришда азму қарорни, 🌱Сендан раҳматингга эришиш сабабларини, мағфиратингга лойиқ бўлишни сўрайман.🌱Сендан неъматингга шукр қилишни, ибодатингни гўзал қилишни сўрайман.🌱Сендан соғлом қалб ва тўғри гапирувчи тилни сўрайман. 🌱Сендан Ўзинг биладиган нарсаларни яхшилигини сўрайман.🌱 Сендан Ўзинг биладиган нарсаларни ёмонлигидан паноҳ сўрайман.
🌱Сендан Ўзинг биладиган нарсалардан кечирим сўрайман, Албатта Сен ғайбларни ўта яхши билувчидирсан.. 🥀

🍃اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الثَّبَاتَ فِي الْأَمْرِ،
🍃وَالْعَزِيمَةَ عَلَى الرُّشْدِ،
🍃 وَأَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ،
🍃 وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ،
🍃وَأَسْأَلُكَ شُكْرَ نِعْمَتِكَ،
🍃 وَحُسْنَ عِبَادَتِكَ،
🍃 وَأَسْأَلُكَ قَلْبَاً سَلِيمَاً،
🍃وَلِسَانَاً صَادِقَاً،
🍃 وَأَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا تَعْلَمُ،
🍃 وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا تَعْلَمُ،
🍃 وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا تَعْلَمُ،
🌸 إِنَّكَ أنْتَ عَلاَّمُ الْغُيُوبِ
Ўқилиши:
Аллоҳумма инни ас'алукассабаата фил амр. Вал аъзиимата аъларрушд. Ва ас'алука муъжибаати роҳматик. Ва аъзааима мағфиротик. Ва ас'алука шукро ниъматик. Ва ҳусна иъбаадатик. Ва ас'алука қолбан салиимаа. Ва лисаанан соодиқоо. Ва ас'алука мин хойри маа таълам. Ва аъузу бика мин шарри маа таълам. Ва астағфирука лимаа таълам. Иннака анта аъллаамул ғуюб.

Аллоҳ барчамизни содиқлардан қилсин, яхшиликка ҳидоят қилсин ва кенг жаннатларга ворис қилсин! Омин.






Репост из: العلم نور ИЛМ БУ НУР
🎉🎉🎉🎉🎉

#Эълон

🌙

Азиз биродарлар, бугун 28.02.2025 йил (29 шаъбон 1446 ҳ.) жума куни Рамазон ҳилоли кўрингани тўғрисида хабар келди.

Шунга кўра, 01.03.2025 йил шанба куни Рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади.

Аллоҳ барчамизга ушбу ойнинг хайр-баракасидан баҳраманд бўлишни, бу ойдан гуноҳлардан фориғ бўлиб, бой руҳий озуқа ва иймоний қувват билан чиқишни насиб этсин!

اللهم إنك عفو تحب العفو فاعف عنا
Аллоҳим, сен гуноҳларни кечиргувчи Зотсан, ва кечиришликни яхши кўрасан, гуноҳларимизни кечиргин.

Аллоҳ таоло ушбу рамазонни барчамиз учун фойдалик қилиб берсин.
Амийн!
🌙📖🌙📖🌙📖🌙
https://t.me/ILMBUNUUR


https://t.me/ILMBUNUUR


Yangi oy koʻringanida Aytiladigan duo

اللّٰهُ أَكْبَرُ، اللّٰهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالأَمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلامَةِ وَالْإِسْلامِ وَالتَّوْفِيقِ لِمَا تُحِبُّ رَبُّنَا وَتَرْضَى، رَبُّنَا وَرَبُّكَ اللّٰهُ

Allohu Akbar, Allohumma, ahillahuu ʼalaynaa bil-amni val-iymaan, vas-salaamati val-islaam, vat-tavfiyqi li-maa tuhibbu robbunaa va tardoo, robbunaa va robbukalloh

Alloh buyukdir! Ey Alloh! Bu oyni bizga omonlik, iymon, salomatlik, islom va Oʻzing yaxshi koʻradigan, rozi boʻladigan narsaga muyassar etish bilan chiqar. (Bu duoni yangi chiqqan oyga qarab aytgani uchun duoni ushbu qoʻshimcha bilan tugatadi) Bizning ham, sening ham Robbing Allohdir!


Репост из: Икки-нур:Qurʼon va Hadis
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄

Лаа илаҳа иллаЛлоҳ ни тушунганлигингизни исбот қилинг...


“Муҳаммад Соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик бериш”:

Расул — Аллоҳ унга бирон шариатни ваҳий қилиб, уни одамларга еткизишга буюрган элчидир.

📕 Аллоҳнинг динида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келмаган ишлар — бидъатларни пайдо қилмаслик.

⚪️ Пайдо қилинган бидъатлар эътиқодми, сўзми ёки бошқа аъзолар билан бажариладиган хатти-ҳаракатлар бўладими, фарқи йўқ. Шунга кўра, ҳар қандай бидъатчи чинакамига “Муҳаммад Аллоҳнинг Расули” деб гувоҳлик бермаган бўлади. Негаки, улар динда йўқ ишларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатларига қўшимча қиладилар ва бу билан у зотнинг ҳурматини қилмаган саналадилар.


https://t.me/Ikki_nuur


Репост из: Икки-нур:Qurʼon va Hadis
Роббим Аллох дейсиз лекин унинг маъносини , шартларини тўлиқ биласизми !?
Мана шу нарсадан сўраласиз фақат,,,!!!!!


Репост из: Икки-нур:Qurʼon va Hadis
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄

«Аллоҳ Ўз нусрати, тавфиқи ва ҳифзи ҳимояси билан мўминларни дўст тутади. Уларни куфр зулматларидан иймон нурига чиқаради. Кофир бўлган кимсаларнинг ёрдамчилари ва дўстлари эса улар Аллоҳни қўйиб, сиғинишган бут ва тоғутларидир, (бу бутлари) уларни иймон нуридан куфр зулматларига чиқаради. Ана ўшалар дўзах эгалари – яъни унда маҳкам ўрнашувчилардир, улар дўзахда мангу қоладилар ва ундан ҳеч қачон чиқарилмайдилар.» (Бақара: 257)

«Айтинг (сўранг): «Бутларингиз орасида ҳақ йўлга ҳидоят қила оладиган биров борми?!» Айтинг: «Аллоҳ ҳақ йўлга ҳидоят қилур. Энди ҳақ йўлга ҳидоят қиладиган зот итоат этилишга ҳақлироқми ёки (ҳеч кимни) ҳидоят қила олмайдиган, балки ўзи ҳидоятга муҳтож бўлган кимсами?! (Эй мушриклар), сизларга не бўлди — қандай ҳукм чиқармоқдасиз?!» Уларнинг кўплари жонли-жонсиз бутларга сиғинишларида фақат гумонга эргашадилар, холос. Гумон эса бирон нарсада ҳақиқатнинг ўрнини босолмайди. Албатта, Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини билувчидир.» (Юнус: 35, 36)


https://t.me/Ikki_nuur


Репост из: Икки-нур:Qurʼon va Hadis
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«
Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси


🛑 1- Улуҳийятга далолат қилиши:
Чунки унинг маъноси: ибодатга фақат Аллоҳ таологина лойиқдир.

📌 «Ла илаҳа»: Аллоҳдан Ўзгаси ибодат қилинишга лойиқ эканини рад этади. 📌«Иллаллоҳ»: Ибодат турларининг барчасини шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳ учун исбот қилади.

🛑 2- Рубубият тавҳиди:
Яъни, Аллоҳ таоло рубубият хусусиятларида ягона эканидир. «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси рубубият тавҳидига, унинг маъноларини ўз ичига олгани жиҳатидан далолат қилади. Демак улуҳият тавҳиди рубубият тавҳидини ўз ичига олгандир. Зеро рубубиятда ёлғиз бўлган Зотгина ибодатда ҳам яккаланишликка лойиқ бўлади.


🛑 3- Исм ва сифатлар тавҳиди:
Аслида Аллоҳ таолони бор ва ягона шериксиз эканини исбот қилиш ва У субҳанаҳуни ибодатда яккалашлик, Унинг Ўзи хабар берган исм ва сифатларини исбот қилиш деб ҳисобланади. Бунинг сабаби, исм ва сифатлари йўқ бўлган Зот бор экани тасаввур ҳам қилинмайди.


Репост из: Икки-нур:Qurʼon va Hadis
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мусулмон юртларидаги кишини кўзини қувонтирувчи энг гўзал нарса: ҳар бир жойда таҳорат ва намоз учун барча шароитлар муҳайё қилинганлигидир.

Аэропорт, касалхона, бозорлар, магазинлар, умуман, йўл-йўлакай ҳар бир масжидда покиза, ҳамма қулайликлари бор таҳоратхоналар мавжуд.
Мусулмон инсонга энг зарур нарса мана шудир.

Баъзида Европа ёки бошқа давлатлар ҳудудига кирсангиз, аэропортларидаги замонавий қурилмаларни кўриб "оғзингиз очилиб“ қолади. Ҳамма шароитлари зўрдай кўринади.

Фақатгина шу битта "кичиккина" муаммо бор холос: ТАҲОРАТХОНА эмас, фақат ҲОЖАТХОНАлари бор.

Атроф нақшлар, қимматбаҳо тошлар билан безатилган тилла "кошоналарида" мусулмон инсон покланиб оладиган оддий сув топилмайди,
Минглаб ҳожилар учадиган аэропортларда одамлар таҳорат олиш учун идишда сув кўтариб юришлари шарт бўлади.

Қийналиб кетади инсон, ҳатто майда болаларингизгача:
- Сув йўқ эканку таҳоратхонасида,- деб сув кўтариб киргани унамай йиғлаб ўтиришади.

Биз мақтаниб яшаётган диёрлар... Бориб қолсак тезда суратга тушишга шошадиган гўзал масканлар "истинжо" учун битта оддий шланка улаб қўймайди.

Нега?

Чунки бу уларнинг асл башаралари: ташқарилари ялтираган, қимматбахо либослар, қиммат "бизнес класс"дан ўриндиқлар, кафе-ресторанлари кўринишидан "ЗЎР"ку, лекин атрофингиздаги  таши ялтираганларнинг аксари аслида "мустаҳаб" қилишни билмай "ПРОГРЕСС" хақида  бонг урувчилардир.

Кимлар учундир бу оддий, арзимас мавзу бўлиб туюлар, лекин мўъмин инсонга бу катта "дарс"дир.

Кичик, оддий, эски бўлсада, покланишга шароит қилинган масжидлари очиқ  юртингизни қадрлаб, роҳатланиб кунда минг бора шукр қилиб яшанг.
Қаерига борманг намозхоналар, покиза жойнамозлар ва Қуръон қўйилганини кўрасиз.
касалхонами, тиш докторими, савдо марказларими, аэропортларими,
кафе- ресторанидан тортиб оддий йўлларида ҳам таҳоратхоналари,  масжидлари 24 соат текин хизмат кўрсатади.

Евростиль нопок жойлардан,
"оддийстиль" роҳат олиб намоз ўқийдиган эски масжидлар борлиги- бу катта БАХТдир.

Алҳамдулиллаҳ, Роббимиз,  мўминлик бахтини берганинг учун, покиза яшашга ўргатганинг учун, пок билан нопокни ажратувчи қалб берганинг учун, одамларни "пўчоғига" эмас,
қалбидаги гўзал имонига қараб қадрловчи қилиб қўйганинг учун Сенга ҳамдларимиз бўлсин.

Зўр шароитларда Сени танимай яшовчи,
Сени инкор қилувчи, асли нутфа, охири жуссалигини унутганлар қаторига қўшмаганинг учун Сенгагина ҳамдларимиз бўлсин.

Дунёнинг бир соатига алданиб, миллиардлаб йиллар яшаладиган Охират диёрини унутган ақлипастлардан қилмаганинг учун Сенга минглаб ҳамдлар айтамиз.

Пули борку имони йўқ,
ақли борку Роббиси йўқ,
кўзи борку кўрмайдиган,
қалби борку, ҳаққа кўнмайдиган "БАХТЛИ" бадбахтлардан қилмаганинг учун Сенга жамики мақтовларимиз бўлсин.

Нақадар Олий, Буюк, Меҳрибон Зотсан, Аллоҳим.
Миллионларга сотилмас имон ҳидоятини бизларга текинга бердингми?

Дунё бойлиги уни сотиб олишга етмас бўлган Исломингга таслим қилиб қалбларни "тиз чўктирганинг" учун Сенга шукр, РОББИМ.

Сен бизни ҳидоят қилмасанг, биз ҳам ўшаларнинг бири бўлиб бетаҳорат "чиройлилар" бўлармидик,  юзи гўзал, ҳаёси йўқ, кулиб турсада одоби йўқларни бири бўлар эдик.
Бизларни куфр ботқоғидан риё, хиёнат балчиғидан қутқарганинг учун Сенга беадад, беадад ҳамдлар бўлсин, Аллоҳим.

Қулоғимизга жирканч мусиқани эмас, азонни ёқимли қилиб эшиттирганинг учун Сенга ҳамдлар бўлсин.

Бизга риё либосини эмас, тақво либосини суйдириб қўйганинг учун Сенга ҳамдлар бўлсин, Аллоҳим.

Қалбларимизни қахқаха отганда эмас, Ўзингга саждаларда йиғлаб ором топувчи қилганинг учун Сени таъзимингга тайёрмиз, Роббимиз.

Ҳаром- ҳалолни билмай дастурхонини тўкин қилиш, қорнини яхши тўйдириш ғамида яшовчилардан узоқ қилиб,
Охират дастурхонини ғамида яшаттираётганинг учун Сенга ҳамдлар бўлсин, Роббимиз.

 Бизларни бошқанинг айбу хатоларини топганда қувонувчи,
одамлар гўшти билан озиқланувчи кимсалардан қилмай, ўзининг айбу нуқсонини тўғрилаш билан овора қулларингдан қилгин,
Роббимиз.

Бизларни бошқанинг тирноғи тагидан кир қидирмай, ўзини тоғлардай айбини билувчилардан қилгин.

Исломга амал қилиб пок ҳаётдагина яшаб ўтиш бахтидан айирма, Роббимиз!


Репост из: Икки-нур:Qurʼon va Hadis
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Инсонга маъсиятчалик катта зарар берувчи нарса бўлмайди.

Айниқса, Маккада яшовчи,
Маккани зиёрат қилувчилар учун маъсиятнинг шаъни бошқа жойдаги гуноҳлардан катта бўлади.

Маккани Аллоҳ ҳар тарафлама улуғлаб қўйди.

Унинг тоғларига Жибрил қадамини қўйди.

Унинг ғорлари Набий алайҳиссаломни ўз бағрида сақлади.

Макка заминига инсониятни икки олам саодати бўлган ваҳий нозил бўлди.

Маккада инсонларни қалб ва тана касалликларига шифо,
руҳларига имон озуқаси бўлган Замзам булоғи Қиёматгача тошиб туришга буюрилди.

Масжидул Ҳарамдаги бир намоз
55 йил 5 ой ва 17 кунлик ўқилган намозни ажрига тенг қилинди.
Бу ердаги икки намоз 110 йиллик намозга тенг бўлади.

Тоғу тошлар билан ўралган жазирама Макканинг бозорларига дунёнинг барча бурчакларида пишган мевалар энг гўзал ҳолда етиб келади.

Маккада муқаддас жойлар,
Арофат, Муздалифа, Мино водийлари жойлашган.

Аллоҳнинг неъматлари ёғилиб турган Макка- Мадинада маъсият қилишдан сақланинг.

Тилингиз, кўзингиз, қулоғингиз, қалбингизни гуноҳ- маъсиятдан сақланг.

Номаҳрамдан кўзни олиб қочинг, тиллар Аллоҳга ҳамд ва истиғфорда бўлсин.

Аллоҳ ҳурмат қилган заминни ҳурмат қилиш, тақво эгаларининг сифатларидандир.

Афсуски, бугунга келиб Макка ҳарамига аёллар бор зебу-зийнатини кийиб тақиб бўяниб келадилар.

Эркаклари аёлини қизғониш ўрнига, ўзи бошқани аёл қизларига кўз ташлаб бемалол ҳазил-ҳузул қилиб юради.

Унданда ёмони муқаддас диёрдаги қўштирноқ ичидаги "баъзи холис хизматини" таклиф қилаётганларни кўпи аслида одамлар йиллаб пешона тери билан умид орзулар билан Аллоҳнинг уйини тавоф қилиш ниятида йиққан пулларини меҳмонхона сотиш баҳонасида
ўзлаштириб олиб қочиб кетадиган кимсалар ҳам минг афсуски пайдо бўлмоқда.

Куфр юртда яшаётган кофирни, яхудийми, насронийми, мажусийни пулини алдаб олиб қўйишни шариат ҲАРОМ қилди.

Маккада Мадинада шу ишни қилиш нақадар оғир жиноят эканлигини билиб туриб қилганлар ҳақида нима дейиш мумкин!?

Мўъмин инсон ердан топиб олган бир сўмига нон олиб егани ёки болаларига едиргани қўрқади, бошқани ҳаққини еб қўйишдан ҳазар қилади.

Инсонларни йиллаб тўплаган ҳалол меҳнатини пуллари
бошқани яхшилигига буюрмайди, захар бўлиб ўзини ҳам зурриётларини ҳам икки дунё ҳаётини бадбахтликка айлантиради.

Улардан зарар кўрганлар Каъбага келиб, ўша инсонни боққан ота онасига лаънат айтиб дуоибад қилишдан бошлашади.

Бечора ота- она, аслида ўша фарзанд яхши яшаши учун борини аямай ишлаб боққан бегуноҳ ота- оналар қарғиш олади.

Биродар Нуҳ алайҳиссалом 950 йил Пайғамбарлик даъвати натижасида бир ёстиққа бош қўйган аёлини ҳам гўзал тарбияда боққан фарзандини ҳам ҲИДОЯТ қила олмади.

Лут алайҳиссаломнинг қиссалари бекорга Қуръонда қолдирилмади.

Муҳаммад алайҳиссалом энг яқин қариндошларини даъват қилиб динга кирита олмадилар.

Одам алайҳиссаломнинг бир ўғли солиҳ бўлди,
яна бир ўғли ўз жигарини ўлдирган қотил бўлди.
Ота ҲИДОЯТ қила олмади.

ҲИДОЯТ Аллоҳдангина берилар экан, яхши едириб, яхши кийдириб, қиммат мактабларда ўқитиш билан ҲИДОЯТ топилмас экан.

ҲИДОЯТни Аллоҳ истаганига берар экан.

Ундай бўлмаганида ҳар бир она ўз фарзандини қалбини Аллоҳнинг муҳаббатига тўлдириб намозхон, қори, тақво эгаси қилиб олармиди, ҳар бир муштипар она боласини ортидан лойиқ бўлмаган мазамматларга қолмаган бўлармиди.

Қадарда борини кўрмасдан иложи йўқ,
боласининг бетавфиқлиги ортидан қон ютаётган муслима оналарга Аллох Нуҳ алайҳиссаломнинг,
Одам ва Лут алайҳиссаломларнинг сабрини ва ажрини берсин.

Унутманг ризқлар ёзиб бўлинган.
Ҳаром йўлдан борсангиз ҳам ҳалол йўлдан борсангиз ҳам ўша ризқнигина топиб еб ичасиз.

Эртага қабрга кўтариб кетадиган жасадга ҲАРОМ едириб қўйманг.
Ҳаром билан унган жасад
Жаханнам ўти билан покланади.

Маккада қилинган ибодатни ажри катта бўлганидай,
Маккада қилинган гуноҳни азоби қаттиқ бўлади.

Бировни ҳаққидан қўрқинг, ҳаромни лаззати кетиб азоби қолади, ҳудди ибодатни чарчоғи кетиб савоби қолгандай.

Аллоҳни меҳмонларини хизматида бўлинг, улар Аллоҳ тарафидан чақирилган улуғ меҳмонлардир.

Улардан дунё ҳаётингиз учун эмас Охиратдаги ҳаётингиз учун фойдаланиб қолинг.

Нима қилсангиз ўзингизга қиласиз, ҳаёт шамчироғи тугаб қолмоқда, ўйланинг.



















Показано 20 последних публикаций.