#Бугун
154-умумтаълим мактаби фаоллар залида туман ҳокими Ботир Жабборов ва сектор раҳбарлари иштирокида ёшлар тарбияси ва улар ўртасида жиноятчиликни олиш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторлари, мутасадди ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
- Ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг асосий сабабларидан бири – етарли даражада маънавий-ахлоқий тарбиянинг мавжуд эмаслигидир. Ота-она назоратининг сусайиши, ёмон муҳит таъсири, интернет ва ижтимоий тармоқлардаги салбий таъсирлар ҳам ёшларнинг нотўғри йўлга кириб қолишига сабаб бўлади, - деди туман ҳокими ўз сўзида.
Шунингдек, ёшларга тўғри тарбия бериш, уларни маънавий етук шахс қилиб тарбиялаш нафақат давлат ва жамоат ташкилотларининг, балки ота-оналар, ўқитувчилар, ёши улуғ инсонлар, зиёлиларнинг вазифаси эканлиги ҳақида сўз кетди.
👉@urgut_axborot 📝
Facebook 💻
Instagram
🎞
Youtube 🌍
urgut.uz