Ўғилой Болтабоева


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ўзбекистон республикаси маҳаллалар уюшмаси медиа маркази раҳбари Ўзбекистон 24 канали журналисти расмий саҳифаси
Дунёга оид ижтимоий сиёсий янгиликлар
@teacherali

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Олдин бошқача эди бутунлай бари!»

Олдин бошқа эди бутунлай бари,
Телефон йўқ эди, бор эди шамлар,
Мойчироқ гирдида бир оила бўлиб,
Чуғурлашиб ўтирар эдик оқшомлар...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🚢 Бангладеш паромларидаги одатий кун

Бангладешдаги аҳоли зичлиги жуда юқори бўлиб, ҳар квадрат километрга 1140 киши тўғри келади. Паромлар бу ерда жуда аҳамиятли транспорт воситаси бўлиб, кўп одамлар улардан фойдаланади.


Покистонлик бир олим одам зиёратга Мадинаи Мунавварага борадилар. Бир кун масжидул Набавийдан чиқиб нон ушоқлари билан Мадина қушларини боқаётган пайтида бир болага кўзи тушади, у бола ўша нон ушоқларини териб еяётган эди. Олимни юраги эзилиб, болага раҳми келади. Болани олдига чақириб, уни қорнини тўйдириб, сўнг ҳол-аҳвол сўрайди. Бола отаси йуқлиги, оиласи эса катта ва онаси уларни боқишга улгурмаётганини айтади. Шунинг учун бола ўзини-ўзи боқишга мажбур эди. Шунда олим одам болага хар кун унинг олдига келиб қорни туйгунча овқатланиб кетишни таклиф килади. Шундай қилиб олимни болага меҳри тушиб қолади ва болага:
— Мен билан бирга Покистонга кет, у ерда сен йўқчиликни кўрмайсан, мен сенга илм ҳам ўқитаман, — дейди. Бола хурсанд бўлади ва саволга тутади:
— Покистонда ўйинчоқлар борми?
— Ҳа бор".
— У ерда болалар ўйнаши учун майдонча борми?
— Ҳа бор.
— У ерда менинг янги кийимларим бўладими?
— Ҳа бўлади, мен сенга энг яхши кийимларни олиб беришга ҳаракат қиламан.
— У ерда Пайғамбаримизнинг зангори гумбазлари борми?
— Йуқ, бизда бу йуқ, шунинг учун мен Мадинага келдим-да Пайғамбаримизни зиёрат қилиш учун.

Бола жимиб қолди, ўйга толди ва айтдики:
— Мен ўйинчоқсиз, кийимсиз, уйсиз яшай оламан, лекин Набавийнинг зангори гумбазисиз яшай олмайман, қалбим хоҳлаган пайтда борадиган масжидларисиз яшай олмайман. Сиз мени кечиринг, сиз билан боролмайман.

Олим йиғлади, болага гапиргани гапи йўқ эди. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) равзаларини эвазига болага берадиган нарсаси йўқ эди. Олим дуо қилди:
— Я Роббий, ўзинг менга мустаҳкам иймон бергин, шу боланики каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат бергин!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

❄️Aссалому алайкум. ЯКШАНБА тонги муборак бўлсин Азизларим.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

❄️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❄️Кўнглингизни хотиржам,
❄️Чеҳрангизни нурли қилсин.
❄️Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!


‼️🔞 #Астағфируллоҳ

⚡️Яна бир фуқаро Хбет ўйнаб қарзга ботиб ўзини осиб ўлдирди

Сирдарё вилояти Сардоба тумани ИНСОН ижтимоий ҳимоя Агентлиги ходими ўзини осиб ўлдирди 😱😰

У катта қарзга ботиб қолган ОНЛАЙН ҚИМОР ўйнаган ёки БАНКдан катта миқдорда кредит олган. Йигит олий маълумотли, Тошкент юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос бўлган. Ёш оилали, икки нафар фарзанди етим қолди.

Ота-оналар фарзандларингиз ТЕЗ БОЙЛИК ОРТТИРИШга қизиқаётган бўлса, дарҳол уларнинг юриш-туришини тергаб туринглар, эртага кеч бўлмасин.

Тарқатиб қўйинглар, етиб борсин.👇


❗️"Эски долларни олмаймиз" деб айтаётганлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳудудида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги (2009 йилгача эмиссия қилинган) банкнотларни банклар томонидан сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ амалиётлар ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилаётганлигини маълум қилади.

Шу билан бирга, бирорта давлат ҳисоб-китобларида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларнинг қонуний тўлов воситаси сифатидаги мақоми ўзгармаган.

☝️Агар тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларни қабул қилишда қийинчиликларга дуч келсангиз, Марказий банкнинг “Ишонч телефони” (71 200-00-44) ёки ҳудудий бошқармаларга мурожаат этишингиз мумкин.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҲАЁТИНГ ЙЎЛЛАРИДА ТУРФА ИНСОНЛАР УЧРАЙДИ!
БИРИ ЎЗИНИ ФАРИШТА МИСОЛ КЎРСАТИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛАДИГАН ИККИЮЗЛАМАЧИЛАР. УЛАР ҲАР ҚАНДАЙ ПАСТКАШЛИККА ТАЙЁР! УЛАРДАН ҲАФА БЎЛИШ КЕРАК ЭМАС! ДЕМАК ЯРАТГАН УЛАРНИ ШУ АҲВОЛГА ЛОЙИҚ ҚЎЙГАН!
УМРИНГ ЙЎЛЛАРИДА ЯНА ШУНДАЙ ИНСОН УЧРАЙДИ: ҲАЁТИНГГА КУТИЛМАГАНДА БАХТ ЗИЁСИ КАБИ КИРИБ КЕЛАДИ ВА ЭЪТИҚОДИДА ЯРАТГАННИНГ МЕҲРИНИ ҲИС ЭТАСАН. ВА ШУНДАЙ ЙЎЛДОШ УЧУН ШУКРЛАР ЭТАСАН!
УМР БЕКАТЛАРНИНГДА КИМЛАР ПЕШВОЗ ЧИҚМАСИН МУҲИМИ СЕН ИНСОНЛИК МАҚОМИНИ УШЛАБ ҚОЛ! ГАРЧИ БУ ОНСОН БЎЛМАСА ҲАМ!


❗️🇷🇺 Россияликлар ноқонуний мигрантларга ёрдам бергани учун жаримага тортила бошлайди

Россияда ноқонуний миграцияга қарши янги қонун 5 февралдан кучга киради.

Ноқонуний мигрантларга ёрдам берган россияликларга жарима миқдори белгиланди:

⭕️ Жисмоний шахслар учун — 5000 рублгача,
⭕️ Мансабдор шахслар учун — 50 000 рублгача,
⭕️ Юридик шахслар учун — 500 000 рублгача.


Жим туриш санъати бор... Гапириш санъати бор...
Аммо муносиб пайтни топа билиш санъати мана шу иккисидан ҳам улканроқ экан, чунки номуносиб вақтда жим туриш хорликдир, номуносиб вақтда гапириш эса аҳмоқликдир...


Хонанда Бахтиёр Султонов вафот этди

У «Бедана» қўшиғи билан мухлислар эътиборига тушган, «Тошкент» гуруҳи солисти эди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ДАҲШАТ

Кўнгли бўшлар кўрмасин!

Нукусда ФВВ ҳарбий хизматчиси 5 кишини пичоқлади, бир киши вафот этди

Гумонланувчи маст ҳолатда ўткир тиғли жисм билан бир хонадоннинг 5 нафар аъзосини сабабсиз пичоқлаган.


Бир йигит масжид имоми олидага келдида деди:
— Мен бошқа масжидга келмайман.
— Не сабаб?
— Мен масжидга келиб биров хақида ёмон гапирган одамларни кўрдим. Намоз ўқиб туриб гуноҳ қилган одамларни кўрдим. Аёлларни беҳурмат қилган, орқасидан ғийбат қилганларни ҳам кўрдим, бу мен кўрган бир неча воқеалар холос...
— Яхши, фақат кетишдан аввал мени бир илтимосимни бажар: сув тўла финжон ол ва масжид бўйлаб 3 марта айлан, фақат финжондаги сувнинг бир томчиси хам ерга тушмасин. Шундан сўнг, агар келгин келмаса, майли масжидга келма.

Йигит, бундан онсон иш йўқ деб ўйлади! У худди имом сўрагандак мусжид бўйлаб 3 марта айланди. Имом ундан сўради:
— Сен сув билан айланган чоғинг, бир киши бошқа биродари хақида ёмон гапирганини эшитдинг ёки кўрдингми?
— Сабабини билдингми?
— Йўқ.
— Сен финжондаги сувни тўкиб юбормаслик учун, бутун вужудинг билан эътиборни унга қаратдинг. Шу сабаб атрофингдаги кераксиз сухбатларга, керакмас ахборотларга эътибор бермадинг. Ҳаётимиз ҳам худди шундай. Қачонки бизнинг эътиборимиз фақат яратганга қаратилса, ибодатларимизни уни ҳис қилиб адо этсак, бировларнинг хатоларини кўришга вақтимиз қолмайди. Энди, хоҳласанг масжидга кел, агар буни хоҳламасанг ихтиёр ўзингда!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Aссалому алайкум.Шанба тонги муборак бўлсин!

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

❄️ Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.


"GM" га вақтинчалик янги рахбар тайинланди.

Гулямов Саидазим Миркамалович Uzauto Motors Powertrain АЖ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
G‘ayrat Do‘stov sud zalidan ozod qilindi


Ғайрат Дўстов суд залида озод қилинди

Бугун Тошкент шаҳар судида майда безориликда айбланган Ғайрат Дўстов иши кўриб чиқилди.
Ғайрат Дўстов 26 декабрь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган ва 15 суткага қамалган эди.
3 январь куни апелляция судида танқид қилиш майда безорилик эмаслигини таъкидлашган.
Суд жараёнида Ғайрат Дўстов бошига қоп кийгизилганини айтган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2025 йилда туғилган илк 5 нафар эгизак чақалоқлар 😍


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёевга “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида ахборот берилди.

Президенту Шавкату Мирзиёеву представлена информация о мерах по обеспечению исполнения Закона «О Государственном бюджете Республики Узбекистан на 2025 год».

#Mirziyoyev #taqdimot #moliya #byudjet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Апелляция суди мажлисида метан-заправкадаги мурожаати билан танилган Ғайрат Дўстовнинг тоби қочди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇰🇿Қозоғистонда 40 дан ортиқ автомобил йўлнинг музлаши сабаб тўқнашиб кеткан

Показано 20 последних публикаций.