Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январдаги ПҚ 1-сон қарори ижроси юзасидан Учтепа туманида истиқомат қилаётган профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Учтепа тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Арипова, туман ИИО ФМБ хотин-қизлар бўйича инспектор Р.Мурсалиева ва бошқалар иштирок этган учрашувда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда хотин-қизлар фаоллиги муҳим эканлигини эслатиб ўтилди.
Шунингдек, тадбир якунида якка тартибда муаммоси бўлган аёллар билан суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида муаммолари юзасидан тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди.
👉
https://t.me/uchtepahokimligiWeb-site |facebook |
instagram | youtube