Учкўприк тумани ҳокимлиги


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Учкўприк тумани ҳокимлигининг расмий канали
Веб-сайт: https://uchkoprik.uz/
Facebook: @uchthax
Youtube: youtube.com/uchkopriktumanihokimligi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон ва Кувайт етакчиларининг музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ал-Кувайт шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев ва Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг музокаралари бўлиб ўтди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайт шаҳрида тантанали кутиб олинди


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хонанда Севинч Исмоилова хонадони хавфсизлигини Қўриқлаш хизматига ишонади.

Сиз ҳам мол-мулкингиз хавфсизлигини истасангиз ҳозироқ 📞1131 рақамига қўнғироқ қилинг ва батафсил маълумот олинг.


Аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик ишлари давом этмоқда

Учкўприк туманининг барча ҳудудларида аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Бу борада туман статистика бўлими томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари билан ҳамкорликда белгиланган режа асосида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Туман статистика бўлими раҳбари Элбек Шокиров “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалланинг янгиланган харитасига киритилган ўзгартиришларни жойига чиққан ҳолда ўрганди.

Ўрганиш давомида рақамланган ва рақамланмаган уйлар, кўча номлари белгиларининг мавжудлиги, маҳалладаги нотурар объектларни харита билан солиштириш ишлари амалга оширилди.

Хонадонлар эгаларига уйларини рақамлаштириш бўйича, шунингдек, ном белгилари ўрнатилмаган кўчалар ҳолати юзасидан маҳалла фаолларига тушунтириш ишлари олиб борилди.


“Мавсум давомида уч марта ҳосил кўтариб, 90 миллион сўм даромад оламиз” – ҳасанқораликлар томорқадан мўмай даромад кўрмоқда

Учкўприк туманининг Ҳасанқора қишлоғида томорқадан фойдаланиш борасида катта тажриба мактаби яратилган. Қишлоқ аҳолисининг аксарияти эртанги сабзавот кўчатлари етиштириш билан шуғулланади. Ҳар йили босиқчма-босқич 10 миллион донага яқин сабзавот кўчатлари етиштирилиб, нафақат атроф туманларга, балки қўшни вилоятларга ҳам етказиб берилаётгани ҳасанқораликларнинг миришкорлигидан далолат.

Ҳасанқорага нафақат атроф туманлардан, балки қўшни вилоятлардан ҳам кўчат излаб келишади. Бугунга келиб маҳаллада 350 дан зиёд томорқа эгалари кўчатчилик билан банд.

Ҳасанқоралик Аҳмадали Эрматов томорқадан фойдаланишда ўзига хос тажрибага эга соҳибкорлардан. У 10 сотих ерда 9 та кичик иссиқхона ташкил этиб, қиш ва баҳор ойларида сабзавот кўчатларидан, ёзда эса картошка ва булғор қалампиридан мўл ҳосил етиштирмоқда.

– Тупроқ ва иқлим шароитимиз бир йилда сабзавот ва бошқа экинлардан уч мартагача ҳосил олиш имконини беради, – дейди Аҳмадали Эрматов. – Иссиқхона усулида помидор, бодринг, қалампир, бақлажон, карам кўчатлари етиштириб, йилига уч марта ҳосил оляпмиз. Ҳозирда битта иссиқхонани ўзида 25-30 минг дона кўчат сотувга тайёр бўлмоқда. Даромад ҳам шунга яраша – бир мавсумда соф фойдамиз 80-90 миллион сўмни ташкил этмоқда.

Ҳасанқорада кўчат мавсуми январдан бошланиб, июнь ойига қадар давом этади. Шу давр мобайнида маҳалладан харидорларнинг қадами узилмайди. Бу ерда етиштирилган кўчатларни қўшни туманлардан, Тошкент, Андижон ва Наманган вилоятларидан ҳам харидорлар келиб, олиб кетишади.




Учкўприк тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг Ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш шубаси мудири Нўмонжон Шералиев "Фарғона" радиосининг “Фарғона-24” информацион дастурида иштирок этиб, туманда муҳтож шахсларни протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар хусусида малумот берди.


“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди

Учкўприк тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ҳудудларни экспортбоп ва сердаромад маҳсулотлар етиштиришга ихтисослаштириш бўйича семинар ўтказилди.

Фуқароларнинг ўз томорқаларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш ва бу орқали аҳоли даромадларини янада ошириш мақсадида ташкилланган семинарда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нафисахон Элчиева, туман ҳокими Қодиржон Эркабоев, туман прокурори Ўктамжон Йўлчиев, соҳа мутахассислари, тажрибали томорқачилар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди.

Семинар иштирокчилари “Ҳасанқора” маҳалла фуқаролар йиғинида томорқадан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Семинарда таъкидланганидек, Ҳасанқора қишлоғида томорқадан фойдаланиш борасида катта тажриба мактаби яратилган. Қишлоқ аҳолисининг аксарияти эртанги сабзавот кўчатлари етиштириш билан шуғулланади. Бугунга келиб маҳаллада 300 дан зиёд томорқа эгалари кўчатчилик билан банд.

Семинар давомида ушбу қишлоқ аҳлининг миришкорлиги яна бир карра эътироф этилди. Ҳасанқорада томорқадан самарали фойдаланиш ва кўчат етиштириш борасида яратилган тажрибани ҳудудларда кенг оммалаштириш юзасидан зарур тавсиялар билдирилди.




“Қақир” нимстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда

Учкўприк туманида аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини сифатли, барқарор электр энергияси билан таъминлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, тақсимлаш тармоқларидаги йўқотишларни қисқартириш ва электр энергиясини етказиб беришда самарадорликка эришиш мақсадида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”нинг барча шаҳар ва туманлардан жалб этилган 300 дан ортиқ малакали мутахассисларидан ташкил топган 40 дан ортиқ бригадалар туманимиз ҳудудларида “Учкўприк тажрибаси” асосида иш олиб бормоқда.

Белгиланган режа-дастурга асосан электр энергияси етказиб бериш самарадорлигини ошириш ва йўқотишларни камайтириш мақсадида қуввати 6 300 кВа бўлган “Қақир” нимстанциясида жорий таъмирлаш ишлари бошланди.

Хусусан, нимстанцияда қисмларни бўяш, электр узатиш тармоқларини монтаж қилиш, носоз электр қурилмаларини янгилаш ишлари бажарилмоқда.

“Учкўприк тажрибаси” асосида ҳудудларда электр таъминотини яхшилаш, электр қурилмалари ва электр узатиш тармоқларини таъмирлаш ишлари давом этмоқда.



Показано 12 последних публикаций.