Turna.uz | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


• Turna.uz расмий Telegram канали
• Тезкор хабарлар
• Реклама учун @yattnouz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


🇩🇰🇷🇺 Дания разведкаси Россия 5 йил ичида Европада «катта уруш» бошлаши мумкинлигидан огоҳлантирди.

@turnauz


🇸🇾Сурия президенти Аҳмад ал-Шаръ яқинда берган интервьюсида: Башар Асад режими ағдарилгандан кейин Сурия армияси сафига минглаб кўнгиллилар қўшилаётганини маълум қилди.

Ал-Шаръ, шунингдек, Суриянинг янги ҳукумати Россия билан муносабатларни сақлаб қолиш ниятида эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Россия Сурия учун муҳим ҳамкор бўлиб, мамлакатнинг қурол-яроғ таъминоти ва энергетика соҳаларида катта аҳамиятга эга деган.

👉 @turnauz


"Обама бин Ладен" - CNN номларни адаштириб юборди

CNN АҚШ президенти Дональд Трампнинг жиноятчи муҳожирларни Гуантанамо қамоқхонасига депортация қилиш режалари ҳақида хабар берар экан, тасодифан собиқ президент Барак Обама ва Усама бин Ладеннинг исмларини чалкаштириб юборди. Кадрда “Обама бин Ладеннинг шериги: Абу Зубайда” деган ёзув пайдо бўлган.

Томошабинлар ушбу хатони тезда пайқашди ва ижтимоий тармоқларда дарҳол истеҳзоли изоҳлар пайдо бўлди. Жумладан, Х да фойдаланувчилардан бири шундай деб ёзди: “CNN ўлди. Шунчаки чироқни ўчириб қўйсангиз ҳам бўлади".

Ушбу хато мунтазам равишда Трамп томонидан танқид қилинадиган канал учун қимматга тушиши мумкин.

👉 @turnauz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸🇯🇴 АҚШ президенти Доналд Трамп бугун, 11 феврал куни Оқ уйда Иордания қироли Абдуллоҳ II ни қабул қилди.

Иордания қироли Трамп билан учрашуви чоғида тиббий ёрдамга муҳтож 12 минг фаластинлик болани қабул қилишга рози бўлди.

@turnauz


Божхона қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

«Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Ғайрат Носиров божхона раиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

👉 @turnauz


🇺🇦🇷🇺 Зеленский The Guardian нашрига берган интервюсида:

"Украина Курск вилоятининг бир қисмини ўз ҳудудининг бир қисмига алмаштиришни режалаштирмоқда"

@turnauz


Илон Маск OpenAI учун қарийб 100 млрд доллар таклиф қилди

ChatGPT сунъий интеллектини ишлаб чиққан OpenAI компанияси раҳбари Сэм Алтман Х ижтимоий тармоғи орқали бу таклифга жавоб қайтарди: «Йўқ, раҳмат, аммо хоҳласангиз, биз Twitterʼни 9,74 млрд долларга сотиб олишимиз мумкин».

👉 @turnauz


🇾🇪🇮🇱 Яман ҳусийлари етакчиси Абдел Малик ал-Хутий:

"Ғазода жанглар қайта бошланса, Исроилга қарши ҳужумларни қайта бошлашга тайёрмиз"

@turnauz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇫🇷🇮🇳 Макрон Ҳиндистон Бош вазирига ҳурматсизлик қилди

Франция Президенти Эмануел Макрон Париждаги сунъий интеллект саммитида унга қўл узатган Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига эътибор бермади.

@turnauz


«Толибон» олиб қочилган вертолётларни Афғонистонга қайтаришни яна бир бор талаб қилди

Самолёт ва вертолётлар 2021 йилда Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб ўтилган, уларнинг бир қисми АҚШга берилган эди.

👉 @turnauz


🇪🇺🇺🇸 Европа Иттифоқи АҚШ божларига жавоб қайтармоқчи

Европа Иттифоқи АҚШнинг Европадан пўлат ва алюминий экспортига бож жорий қилганидан норози ва бунга қатъий чоралар билан жавоб қайтаришни режалаштирган.

Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Леен маълум қилди.

👉 @turnauz


🇺🇸🇱🇧 Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” қуроллари орасидан USAID гуманитар ёрдами топилди, дея хабар бермоқда “New York Post” ЦАХАЛнинг истеъфодаги аскарига таяниб.

👉 @turnauz


🇰🇵🇷🇺 КХДР Россияга 200 та узоқ масофали артиллерия қуролларини жўнатдиYonhap News

“Шимолий Корея 11 мингга яқин ҳарбий хизматчи, ракеталар, 200 та узоқ масофали артиллерия ва кўп миқдорда ўқ-дорилар етказиб берди”, дейилади хабарда.

@turnauz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇹🇲🇨🇳 Харбиндаги 2025 йилги Осиё ўйинларида туркманистонлик хоккейчилар Гонконг хоккейчиларини калтаклашди.

Туркманистонликлар 1:5 ҳисобида имкониятни бой беришди.

@turnauz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸🇵🇸 Агар Иордания ва Миср Ғазодан қочқинларни қабул қилмаса, уларга ёрдам беришни тўхтатишим мумкин - Трамп

"Ҳа, эҳтимол. Осонлик билан. Нега йўқ? Агар улар рози бўлмаса, мен ёрдам бермайман”, деди АҚШ президенти.

@turnauz


🇺🇸🇵🇸 Трамп ҲАМАСдан барча гаровдагиларни 15 февраль кун ярмигача озод этишни талаб қилди

Акс ҳолда у “жаҳаннам бошланишини” айтди, бироқ у нимани назарда тутганига изоҳ бермади.

Аввалроқ ҲАМАС ҳарбий қаноти вакили “Исроил Ғазо бўйича келишув шартларини бажармагани” сабабли 15 февралга мўлжалланган сўнгги гаровга олинганларни озод қилиш “кейинги хабаргача қолдирилишини” маълум қилганди.

👉 @turnauz


🇩🇪🇺🇦🇷🇺 Мюнхен Хавфсизлик конферентсиясининг асосий мавзуси Украинадаги келишув бўлади.

Тадбир 14-16 февраль кунлари Германиянинг Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтади.

👉 @turnauz


🇺🇸🇺🇦 Трампнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог 20 февраль куни Киевга келади

Бу ҳақда Украина президенти офисидаги манбаларга таяниб, ОАВ хабар бермоқда.

@turnauz


🇺🇸🇰🇬 «Трамп ва Маск пул осмондан тушмаслигини яхши билади» Садир Жапаров

Қирғизистон президенти «Озодлик радиоси»ни ёпишни қўллаб-қувватлади.

Трамп ва Маск америкаликларнинг пулларини беҳуда сарфлашни тўхтатмоқчи ва мутлақо тўғри қилади. Ҳозир ХХИ аср. Ҳар қандай маълумот беш дақиқада бутун дунёга тарқалади. 20-30 йил олдин «Озодлик»ни ҳамма кутган, эшитган, ишонган. Чунки у пайтда интернет йўқ эди, смартфонлар йўқ эди. Ҳозир одамлар «Озодлик» янгиликларига муҳтож эмас. Ҳамма маълумотни интернет орқали олади, деди Жапаров.

@turnauz


🇺🇸🇺🇳 Қўшма Штатлар БМТни молиялаштиришни тўхтатиши мумкин.

Илон Маск АҚШ БМТ ва унга алоқадор ташкилотларга ҳаддан ташқари кўп маблағ ажратаётганини айтди.

👉@turnauz

Показано 20 последних публикаций.