Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали
Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram
Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Xitoydan munosabat: O‘zbekiston Markaziy Osiyoda maishiy chiqindilarni energiyaga aylantiradigan zavodlarga ega bo‘lgan birinchi davlatga aylanadi

Tom Shi, “Shanghai SUS Environment Co. Ltd” kompaniyasi vitse-prezidenti.

Batafsil / Батафсил

—————

Взгляд из Китая: Узбекистан станет первой страной в Центральной Азии, где появятся заводы по переработке бытовых отходов в энергию

Том Ши, вице-президент компании «Shanghai SUS Environment Co. Ltd».

Подробнее

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X | Veb-sayt


🔈 “Мен Ғолиб” мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланди

✔️Бугун 3 январь куни Yugur.uz платформасида “Мен Ғолиб” ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланади.

✔️“Мен Ғолиб” югуриш мусобақасининг ўзи 12 январь куни “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтади, у ерда мамлакат қуролли кучларининг мингдан ортиқ вакиллари, куч тузилмалари ходимлари, профессионал спортчилар ва ҳаваскор югурувчилар тўпланишади.

✔️Тадбирнинг асосий ташкилотчиси Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида ўтказилмоқда. Бош ҳамкор сифатида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти иштирок этмоқда.

✔️Ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси 3 км ва 10 км масофада ўтказилади.

✔️Иштирокчилар учун слотларни 8 январгача Yugur.uz платформасидаги ҳавола орқали сотиб олиш мумкин.

✔️Югуриш ишқибозлари якка тартибда, идоравий тузилмалар учун жамоавий мусобақалар ташкил этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


#муносабат

Чиқиндилар ташиб кетилди

Ижтимоий тармоқда Тўрақўрғон туманидаги "Шарқ" маҳалласида яшовчи фуқаро номидан чиқиндилар олиб кетилмаётгани юзасидан мурожаат билдирилган эди.

Тегишли қарорга кўра, Янги йил муносабати билан белгиланган дам олиш кунларида йиғилиб қолган чиқиндилар "Тоза ҳудуд" корхонаси томонидан ташиб кетилган.


#бугун_қабул...

Тўрақўрғон тумани ҳокимининг янги йилдаги илк қабули Соҳилобод маҳалласида ўтказилди. Туман раҳбари меҳнат таътилида бўлгани боис мурожаатларни унинг биринчи ўринбосари Қудратилла Соходуллаев тинглади.

Қабулда, жумладан, Чусткўприк маҳалласидан Сабоат Сиддиқова уй-жойини кадастр қилиш, соҳилободлик Маҳмуджон Далиев фарзандини даволатиш, гулқишлоқлик Гулбаҳор Турдалиева газ баллон олиш, ободонлик Ғанижон Юлдашев кўмир олиш, яна бир соҳилободлик фуқаро Музаффар Юнусов қишлоқ врачлик пунктига шифокор етишмаслиги масалаларини билдиришди.

Ушбу мурожаатларга қабул жойининг ўзида мутахассислар кўмагида ечим изланди, ҳуқуқий йўналишлар берилди ва назоратга олинди.


«Бобурийларнинг бутун Ҳиндистон ҳаётида тутган ўрни алоҳида аҳамиятли. Улар юксак ҳурмат билан ёдга олинади. Айнан шу маънода дунёнинг турли бурчакларидан келадиган сайёҳларимиз учун Бобурийлар гастрономиясини кўрсатамиз Ранг-баранг ҳинд ошхонасига буюк Бобур ва унинг авлодларини таъсири катта бўлган», - Наманган вилоятининг Ҳиндистондаги туризм элчиси, дунёга машҳур ресторатор, гастроном ва моҳир ошпаз Ражив Гоял Наманган вилояти делегацияси учун FoodTour ташкил этди.

Мазкур қизиқарли жараён Бобурийлар ошхонасининг нозик томонларини очилишига, музқаймоқни Ҳиндистонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ихтиро қилгани ҳақида фахрли маълумотларни тақдим этди.

Анил Шарма ўнинчи авлод музқаймоқчи. Унинг боболари саройда шу вазифани бажаришган. Ҳозирда Кулфи салқин таомлари бутун дунёда машҳур.

Абхишек Кумар ва унинг аждодлари 140 йилдан бери картошкани турли зираворлар билан пиширишда тенги йўқ пазандалар. Айнан шу таъмни тотгани Рим ва Лондондан хўрандалар келиб туришади.

Жейн амакининг мевали сендвичлари ва тоза қаҳвалари 1949 йилдан бери кенг жамоатчилик орасида машҳур. Тур давомида делегация аъзолари ушбу манзилга ҳам ташриф буюрдилар.

- Сут, асал, заъфарон ва турли зираворлар уйғунлигидаги кўплаб емаклар тарихи Сизнинг юртингизга, хусусан Ахсикентга, Ахсига бориб тақалади. Биз буни барчага таъкидлаймиз, - дейди FoodTourinDelhi вакили Адитя Шаҳи.

Тур якунида ҳудди шундай намойишни май ойида бошланадиган 64-Халқаро Гуллар фестивалида ташкил этишга келишиб олинди.

Медиа Департамент


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2024 йилнинг "ТОР 10" воқеаларидан бири:
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида хорижий инвестор фаолияти мисолида.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#yashil_energiya

Yil voqeasi: Namangan viloyatining Pop tumanida yangi quyosh fotoelektr stansiyasi ishga tushirildi.

Telegram
| Facebook | Instagram | YouTube | X | Veb-sayt

Показано 7 последних публикаций.