Tulpor Vet


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Природа


➡️Ветеринария соҳасидаги янгиликлар;
➡️Йилқичилик ва чорвачиликка оид маълумотлар;
➡️Отларни парваришлаш ва сақлаш шароитлари;
➡️Отларда учрайдиган касалликларни даволаш, олдини олиш ва бошқа фойдали маълумотлар билан танишиб боринг.
Murojaat: 98 363 4441

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Природа
Статистика
Фильтр публикаций


Отлар ҳайратланарли даражада бардошли мавжудотдир. Отларни асосий эҳтиёжлари яни, сақлаш шароити ва озуқлантиришдан ташқари, отни миниш ва машғулотлар жараёнида эътиборли бўлишингиз лозим. Биринчи навбатда отнинг қадам босиши ва юришига этибор қаратиш керак. Агар қадам босиш ва юриш жарёнида ноодатийлик сезилса бу – от тансида оғриқ ва жароҳат аломатлари бўлиши мумкин. Шунингдек, умумий ҳолсизлик ёки ишлашни истамаслик от организмидаги салбий ўзгаришлардан далолат беради.
Бундай ҳолатларда дархол жисмоний машқлар тўхтатилиши ва ўзгаришлар сабабларини аниқлаш лозим, акс ҳолда отнинг ҳолати янада ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Kanalga qo’shiling👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Тошкентда отлар паради ташкил этилди.

Kanalga qo’shiling👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Otlar bosh soni bo’yicha etakchi davlatlar.

Kanalga qo’shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Одамларда бўлгани каби отларда ҳам иккита тиш тўплами бор: сут тишлари ва доимий тишлар. Тойчоқ сут тишлари билан туғилади, сўнгра босқичма-босқич доимий тишлар билан алмашади.

Kanalga qo’shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бизнинг миллатимиз ҳар хил,
Тилимиз ҳар хил,
Ҳаммамизни битта тил бирлаштиради.
Бу - ВЕТЕРИНАР ТИЛИ!

Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилотининг 100 йиллигига бағишланади.

Kanalga qo’shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қон чиқариш (флеботомия) ветеринария медицинасида даволашнинг энг қадимги усули бўлиб, у, юз йиллар давомида ламинитни (халқ тилида-ем тушиши) даволаш учун ишлатилган, шунингдек, ҳозирги кунда ҳам қўлланилади.
Бироқ, бундай даволаш нима учун самарали бўлиши ҳақида объектив маълумотлар йўқлиги ҳозирги замон даражасида исботланган.
Яна шуни ҳам ҳамиша эсда тутиш керакки, қон чиқариш "ёмон қон"нинг олиб ташланиши билан асосланса ҳам, у билан бирга қоннинг фойдали таркибий қисмлар ҳам олиб ташланади.

Тайёрлади:
Вертеринария врачи Собитжон Туляганов

Kanalga qo'shiling 👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Otlarni transportda tashishda ehtiyot qiling.

Kanalga qo’shiling👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Лақай от зоти

🐎Лақай от зоти — жайдари от зоти. Ватани — Ўрта Осиё. Бундан 300—400 йил муқаддам лақайлар томонидан маҳаллий жайдари мўғул типидаги от зотини ёвмут, ахалтака, қорабайир ва араби от зотлари билан чатиштириш ва узоқ, танлаш асосида яратилган.

🔹Лақай от зоти- қуруқ ва иссиқ иқлимга мослашган. Тоғли ҳудудларда салт миниш, юк ташиш, аравага қўшиш, пойга ва улоқ мусобақалари учун мўлжалланган (пойгада 1000 м масофани 1 мин. 12,7 секундда босиб ўтган). Тана тузилиши пишиқ , кўкракдор, оёқлари қотма, туси, асосан кўк, саман, жийрон, камданкам қора.

🟢Тирик вазни 400–450 кг. Лақай от зотининг айғирларининг қарчиғай баландлиги 145,7 см, гавдасининг узунлиги 150 см, кўкрак қафаси айланаси 161,8 см. 2—3 ёшли тойлари пойгага ўргатилади. Асосан, Тожикистонда (Ҳисор тоғ яйловлари, Ёвон дашти) ва Ўзбекистоннинг Денов минтақасида боқилади.

Kanalga qo’shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тойларда учрайдиган ортопедик муаммолардан бири.

Kanalga qo’shiling👉👉https://t.me/Tulporvet


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўйнинг дабба (грыжа) касаллиги хирургик йўл билан даволанди.

Kanalga qo’shiling👉👉👉https://t.me/Tulporvet


📌Кабардин от зоти ҳақида эшитганмисиз?

🐎Кабардин от зоти – Шимолий Кавказнинг қадимги от зоти, мўғул биясини қарабах, туркман ва араб айғирларига чатиштириш йўли билан етиштирилган.

🔹Ушбу от зоти жой танламайди, чидамли, серпушт ва иш қобилияти юқори. Экстерер хусусиятлари: бўйи ўртача баландликда; конструкцияси мустаҳкам, қулоқлари чиройли, бўйни гўштдор, кўкраги чуқур, бели тўғри, сағриси қия тушган, туёқлари мустаҳкам.

🟢Туси кўпинча тўриқ, қора қуюқ, баъзан кўк бўлади. Бияларининг ўртача ўлчамлари: яғринигача баландлиги 150 см, танасининг қия узунлиги 152 см, кўкрак айланаси 179 см, поча (болдир) айланаси 19 см. Кабардин отлари Кавказ, Ставропол ва Краснодар ўлкаларида, Қрим ва Молдавияда отлар наслини яхшилашда тавсия қилинган. Чегарачилик хизматида ва хўжалик ишларида фойдаланилади.

Kanalga qo’shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


📊Отлар сони бўйича қайси ҳудуд етакчи?

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2024-йилнинг 1-июл ҳолатига отлар сони 274,1 мингтага етди.

📈Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,5% га кўп.

🐴Ҳудудлар кесимида отлар сони:
– Тошкент вилояти – 55,5 минг бош;
– Қашқадарё вилояти – 36,3 минг бош;
– Жиззах вилояти – 31,1 минг бош;
– Самарқанд вилояти – 28,8 минг бош;
– Қорақалпоғистон Р. – 27,8 минг бош;
– Навоий вилояти – 22,9 минг бош;
– Сирдарё вилояти – 16,3 минг бош;
– Сурхондарё вилояти – 16,3 минг бош;
– Фарғона вилояти – 10,5 минг бош;
– Бухоро вилояти – 7,9 минг бош;
– Андижон вилояти – 7,4 минг бош;
– Наманган вилояти – 7,2 минг бош.

Kanalga qo’shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Otning bosh qismida hosil bo’lgan yiringli eksudat chiqarildi.

Kanalga qo’shiling👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЭПРИМЕК®
Ҳайвонларда паразитар касалликларни даволаш ва олдини олиш учун янги авлод препарати.
ЭПРИМЕК® отларда хам паразитларга қарши самарали таъсир кўрсатади.
Таъсир этувчи модда: Эприномектин

Мурожаат: 90 027 1587

Kanalga qo'shiling 👉👉👉https://t.me/Tulporvet


🐎Орлов йўртоқи от зоти

📌Ушбу от зоти собиқ Иттифоқда энг кўп тарқалган зот бўлиб, у маҳаллий отлар зотини яхшилашда катта аҳамиятга эга. Орлов йўртоқи зоти мамлакатнинг ҳамма жойларида муваффақиятли урчитилмоқда.

Бу зот ҳам ишчи, ҳам спорт оти сифатида кенг тарқалган. Унинг баланд бўйи, пишиқ тузилиши, текис ҳаракати ва катта тортиш кучига эга эканлиги кенг тарқалишига сабаб бўлди.

⚡️Туси оқимтир, кулранг, қора, тўриқ, малла. Завод айғирларининг ўртача ўлчамлари: яғрини баландлиги 162 см, танасининг қия узунлиги 163 см, кўкрак айланаси 183 см, поча айланаси 20,6 см. Тирик вазни 500–550 кг.

Kanalga qo'shiling 👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ОТЛАР БУРСИТИДА СИНОВИАЛЬ ХАЛТАЧАНИ МАХСУС ЭРИТМА БИЛАН ЮВИШ ЖАРАЁНИ.

Бурситнинг келиб чиқиш сабаби бу – синовиаль халталарида яллиғланиш, шикастланишлар, юқумли ва инвазион касалликлар қўзғатувчилари хисобланади.
Ушбу касаллик билан касалланган отларда бурса соҳасида оғриқ, яллиғланишли шишлар, флюктуация (тўқима орасида тўпланган суюқлик харакати), оёқлар бурса соҳасидаги яллиғланишларда оқсоқланиш кузатилиши мумкин.
Йирингли бурситда тана харорати кўтарилади, шиш очилганда синовиал суюқлик аралаш йирингли эксудат ажралиб чиқади.
Ўткир бурситда – камфора, ихтиол мази, физиотерапия ва яллиғланишга қарши бошқа тадбирлар қўлланилиши мумкин.

Kanalga qo'shiling 👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Otning tashqi jag’ suyagidan og’iz bo’shlig’iga teshik hosil bo’lgan.

Kanalga qo’shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Slobber-Mash -бу қўшимча витаминлар ва минераллар билан тўлдирилган дон бўлиб, маккажўхори, қовурилган зиғир уруғлари ва буғдой кепагининг аралашмаси.
Бундан ташқари, у қўшимча равишда линолеик кислота, зиғир мойи ва кунгабоқар уруғини ўз ичига олади.
Slobber-Mash оғир парваришдаги ёки вазнни сақлаш ёки оширишда қийналадиган отлар учун тавсия этилади.

Мурожаат: 90 027 15 87

Kanalga qo’shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Витаминлар - отларда ўсиш ва ривожланишни яхшилаш;
жисмоний машқлар (от пойгаси, сакраш ва бошқа кучли жисмоний машқлар) пайтида ва турли стресслар таъсирида йўқотилган моддалар захирасини тиклаш;
чарчоқ, заифлик ва витаминлар етишмаслиги касалликларини даволаш ва олдини олиш шунингдек, моддалар алмашнувини рағбатлантиришга хизмат қилади.

Murojaat uchun: 90 027 15 87

Kanalga qo’shiling👉👉👉https://t.me/Tulporvet


ЖАЗИРАМАДАН ОТЛАРНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Биринчи навбатда, куннинг иссиқ вақида тўғридан-тўғри қўёш нуридан сақлаш, отга исталган вақтида соя ва ҳаво яхши айланувчи жойга ўтиш имконини бериш лозим.
Отнинг етарли даражада сув билан таъминланишига этибор беринг, меъёрида сув ичиши отда Колик хавфини камайишига сабаб бўлади.
Отга етарли миқдорда туз истъемол қилиш шароитини ташкил этинг (бунда асосан ялама туз тавсия этилади).Тузга бўлган эхтиёж иссиқ ҳаво шароитида кўпаяди, от терлаш орқали туз ва бошқа керакли электролитларни чиқариб юборади ва уларни ўрнини тўлдириш зарур бўлади. Туз от танасидаги сув балансини сақлаш учун зарур бўлган асосий электролитлардан бири хисобланади. Отнинг етарли миқдорда туз истеъмол қилиши меъёрида сув ичишига сабаб бўлади.
Отларни куннинг иссиқ вақтида минилиши, жисмоний машқ бажариши ва транспортда ташиш (олиб юриш) от соғлигига хавф туғдиради. Зурур холларда отларни транспортда ташишга куннинг кечки вақти қулай хисобланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, иссиқ ҳаво шароитида организмда хазм жараёни секинлашади, шу сабабли концентрат озуқларни (сули, арпа, буғдой ва бошқалар) меъёридан ошириш организмда турли касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади.

Тайёрлади:
Вертеринария врачи Собитжон Туляганов

Kanalga qo'shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet

Показано 20 последних публикаций.