ТОШЛОҚ ТУМАНИДА “ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ – КУТУБХОНАДА БИР КУН” ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ
Жамиятда китобхонлик маданиятини юксалтириш, аҳоли ўртасида маънавий-маърифий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда давлат хизматчилари фаолиятини кенг жамоатчиликка яқинлаштириш мақсадида Тошлоқ туманида “Давлат хизматчиси – кутубхонада бир кун” лойиҳаси амалга оширилди.
Ушбу ташаббус доирасида тумандаги турли давлат ташкилотларида фаолият юритувчи давлат хизматчилари туман марказий кутубхонасига ташриф буюриб, у ердаги фаолият билан яқиндан танишдилар. Кун давомида улар китобхонлар билан мулоқот қилиб, ўзларининг хизмат соҳалари бўйича маслаҳатлар бердилар, китоб ўқиш, билим ва тафаккурни бойитиш борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Давлат хизматчилари кутубхона муҳитининг аҳамияти, айниқса ёшлар тарбиясидаги ўрни ҳақида фикр билдириб, кутубхонадаги китоб фондидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш бўйича таклифларини ҳам илгари сурдилар.
Лойиҳа доирасида ўтказилган тадбирлар орқали аҳоли ва давлат хизматчилари ўртасида яқин алоқалар мустаҳкамланди. Бу эса нафақат китобга муҳаббатни ошириш, балки давлат хизматчилари фаолиятининг очиқ ва шаффофлигини таъминлашда ҳам муҳим қадам бўлди.
Маълумот ўрнида: Лойиҳа доирасида Тошлоқ туманидаги кутубхонанинг аъзолари 5778 нафарга ошган.
Toshloq.uz✅Facebook✅Telegram 📹
YouTube