Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги махсус ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосига чиқарилаётган тутун, чанг ва зарарли газлар миқдорини камайтириш, шунингдек, техник талабларга риоя этиш ҳолатларини ўрганиш ишлари давомbэтмоқда.
Хусусан, ташкил этилган ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан Шайхонтоҳур туманидаги “Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖга қарашли 3-сонли иссиқлик маркази, Юнусободдаги “RAUPXON” МЧЖ, Бектемирдаги “Quyuv - mehanika zavodi” АЖ, Олмазордаги “Akfa” ishlab chiqarish ustaxonasi ҳамда Миробод туманидаги “O'ztemiryo'lta'mir” АЖда чанг-газ тозалаш ускуналари ва фильтрлари ўрнатилганлиги ҳамда уларнинг самарадорлик даражаси ўрганилди.
Атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифадаги объектларда амалда бўлган ишлаб чиқариш технологик жараёнларини модернизация қилишда яшил технологияларни татбиқ этиш ҳамда аниқланган қоидабузарлик ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан мажбурий кўрсатмалар берилди.
Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook