Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13-16 январь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
✅Ташриф доирасида Абу-Даби ва Дубай шаҳарларида учрашув ва тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
✅Давлатимиз раҳбари Амирликлар пойтахтида Президент Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан икки томонлама музокаралар ўтказади, мамлакатнинг етакчи давлат ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан учрашади, шунингдек, "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитида иштирок этади.
✅Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ҳам кўриб чиқилади.
✅Олий даражадаги музокаралар якунида икки давлат ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган салмоқли келишувлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк