"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


"МАДИНА" ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ ?

Арабча номи — “Мадинату Росулиллаҳ” ёки Мадинат ун-Набий — пайғамбар шаҳри

Географик ўрни

Саудия Арабистонининг ғарбий қисмида, Ҳижоз вилоятида, Қизил денгиздан 250 км шарқдаги воҳада, денгиз сатҳидан ўртача 600 м баландликда жойлашган. Майдони 589 км². Расмий тили араб тили.

Демографик ҳолати

Аҳоли сони 2002 йилда 750 000 кишини, 2004 йилда эса 918 889 кишини ташкил қилган бўлса, 2010 йилга келиб бу кўрсаткич 1 102 728 тага етди.

Иқлими

Мадина иқлими тропик ва жуда иссиқ, июнь ойидан бошлаб сентябргача ўртача ҳарорат +35, баъзан кундузлари ҳарорат +45 даражагача кўтарилиши мумкин бундан ташқари шаҳарнинг Қизил денгизга яқин бўлганлиги ҳавони намлигига таъсир кўрсатсада ёғинлар кам ёғади, ёғинлар мавсуми куз ва қиш вақтларида бўлади.

Мадинадаги энг иссиқ ҳарорат +47,7˚C июль ойига тўғри келса, энг паст даража эса +8,2˚C ни ташкил қилиб, декабрь ойига тўғри келади.

Тарихи

Шаҳарга асос солинган вақт маълум эмас. Шаҳар “Мадинаи-Мунаввараҳ” — Нурафшон шаҳар, Дор ул-Ҳижра, Қалб ал-Ислом, Дор ал-Ислом, Дор ас-Сунна каби 95 дан ортиқ номлар билан улуғланади. Қадимда “Ясриб” деб аталган. Птолемей ўзинг “География” асарида бу шаҳарни “Ятриппа”, византиялик Стефан эса “Ятриппа полис” деб берган. “Ясриб” номи билан эса у Қуръони каримнинг “Аҳзоб” сурасида қайд қилинади.

622 йилда шаҳарга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчилигида мусулмонлар ҳижрат қилдилар. Мадинада мусулмон давлатчилигига асос солинди ва у мусулмонлар жамиятининг биринчи пойтахти сифатида эътироф этилди. VII асрдан бошлаб Мадина мусулмонларнинг Маккадан кейинги энг катта зиёратгоҳи. 632-661 йиллар Мадина Рошид халифалар давлати деб ном олган мамлакатнинг пойтахти бўлган. Уммавийлар ва Аббосийлар даврида Ҳижознинг маъмурий маркази, Х асрдан Мисрга тобеъ бўлган. Миср турклар тасарруфига ўтгач (1517), Усмонли турк салтанати, кейинроқ Ҳижоз подшолигига (1919) қўшиб олинган. 1927 йили шаҳарни Ибн Саъуд қўшинлари забт этди, 1932 йилдан Саудия Арабистони таркибида.

Иқтисоди

Шаҳарда Подшоҳ Фахднинг Қуръони Карим ва бошқа китоблар чоп этиладиган махсус босмахона мажмуаси бор.

Мадина марказида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйи ёнига қурилган масжид йиллар ўтгани сайин катталашиб ва гўзаллашиб бориб, ўзининг ҳозирги кўринишига эга бўлган.

Маcжиди Набавийдан бошқа Қубо масжиди, Бақиъ қабристони каби эътиборга молик жойлари мавжуд.

Шаҳардаги сув минораси ҳам диққатга сазовор жойлардан. Миноранинг юқори қисмидаги майдондан шаҳарнинг аксарият қисми кўриниб туради.

Мадина аҳолиси, асосан, зиёратчиларга хизмат қилиш, ибодат учун зарур буюмлар (тасбеҳ, жойнамоз, махсус кийимлар) савдоси билан шуғулланади, шаҳар четида деҳқончилик ва боғдорчилик маҳсулотлари (хурмо ва сабзавот) етиштирилади.

Мадинада ўқув муассасаларидан коллежлар, Мадраса ва билим юртлари, Ислом университети (1961) бор.

Мадина атрофида учта айланма йўл қурилган, энг замонавий алоқа воситалари мавжуд. Шаҳар автомобиль йўллари орқали Макка, Нажаф (Ироқ), Аммон (Иордания) ва Жидда шаҳарлари билан боғланган. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Денгиз сувини чучуклаштириб берувчи иншоот қурилган.

Tuhfa.uz.
манба


Яхшиларнинг қаботиға ур ўзингни эй рафиқ.
Топди ҳурмат терилар, жилди қуръон айланиб...

Бурунғи ҳолиға қилма назора,
Ани тангрим азиз этса на чора.

Сўфи Аллоҳёр


❗️Табиблар айтишади: "Кимки, ошқозонида балиқ ва тухумни жамлаб олса (яъни, қўшиб еса), сўнгра фалаж бўлиб қолса ёки юз фалажи бўлса, фақат ўзини айбласин.

Кимки ҳаммомга тўқ қоринга кирса (чўмилса) сўнгра фалажликка йўлиқса, фақат ўзини айбласин.

Кимки ошқозонида сут ва балиқни жамласа (яъни, бирга еса) сўнгра пес (подагра) ёки мохов касалига йўлиқса, фақат ўзини айбласин".

Шайх, доктор Камол ал-Ҳут Ҳусайний


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 ҲАР БИР ЯХШИЛИК САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

  Улашинг: @diniysavollar


بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1446 йил Ражаб ойининг 6-кун  душанба
милодий 2025-йил  6 январь
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...


Абу Ҳозим роҳимаҳуллоҳ семиз қўйнинг гўштини сотиб турган қассобнинг ёнидан ўтиб қолдилар.
Қассоб: Эй Абу Ҳозим! гўштдан олинг, жуда яхши гўшт, деди.
Абу Ҳозим: ёнимда пулим йўқ, дедилар.
Қассоб: пулини кейин берсангиз ҳам майли, деди.
Шунда у зот: Мен учун сизга кейин бергандан кўра нафсимга кейин берганим яхшироқдир, деб жавоб бердилар.
Нафсни тарбияси жуда муҳим айниқса қассоб,сотувчи ва сотиб олувчи эҳтиёт бўлиш керак сўраган нарсага бошқа нарсани қўшиб бериш ёки бир килограм сўраса кўпайтириб қўйиб олувчини хижолат қилиш гуноҳ эканлигини эсдан ЧИҚАРМАНГ.................


Ҳижрий 1446 йил  Ражаб 6 кун
Милодий  2025  йил 6-Январь куни саҳарлик 6.05да тугайди
ифторлик 17.07 да бўлади


Репост из: Muslim.uz
#hadis #rizq #umr #xursand
🎉Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса...

☝️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса, силаи раҳм қилсин (қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин)” (Имом Бухорий, имом Термизий ривояти).


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🤝 Унаштиришлик - уйланиш ва эр‑хотин бўлиш эмас!

    🔍 Фарзандингиз кийинишда кимга тақлид қиляпти?

⚡️ Ҳақни тан олмаган - мутаассибдир

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
#rajab #roza #unutmang
🌙 РАЖАБ ОЙИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

🤲 ҲАРОМ ОЙЛАРДА РЎЗА ТУТ!

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, деб уч бармоқларини букиб очиб кўрсатдилар” (Имом Абу Довуд ривояти).

💬ҲАДИС ШАРҲИ

📚 Уламолар ҳадисни бундай шарҳлайдилар: “Ушбу ҳаром ой (ашҳурул ҳурум)ларда рўза тутишга даъват этади ва уч кун рўза тутиб, уч кун қолдиришга ишора қилади. Ражаб ойи ҳам ҳаром ойлардан бири ҳисобланади”.

🗣ҲАРОМ ОЙЛАРИ ТЎРТТАДИР

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг китобида ойларнинг сони Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир” (Тавба сураси, 36-оят).

🕌БУ ОЙДА РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ҚАНДАЙ РЎЗА ТУТАРДИЛАР?

💬Усмон ибн Ҳаким розияллоҳу анҳу айтади: “Саид ибн Зубайрдан ражаб ойида турганимизда бу ой рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик, деяётганини эшитганман” деди.

🕌 РАЖАБ ОЙИДА РЎЗА ТУТУВЧИЛАРГА ҚАСР ҚУРИЛАДИ

🤲 Абу Қилоба розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор”.

🌙 БИР КУНЛИК РЎЗАНИНГ МУКОФОТИ

🌙 Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

САҲАРЛИК-ИФТОРЛИК ВАҚТИ

📍06 январь – душанба

Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:24
Ифторлик вақти: (оғиз очиш) 17:12


🗣ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?

🤲Нияти: Холис Аллоҳ учун ражаб ойининг рўзасини тутишни ният қилдим.

✍️ Даврон НУРМУҲАММАД

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1446 йил Ражаб ойининг 5-кун  якшанба
милодий 2025-йил  5 январь
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​МУСОФИР КИШИ ЖУМА НАМОЗИНИ ЎҚИМАСА, ПЕШИНГА ИҚОМАТ АЙТАДИМИ?
#намоз

❓1504-CАВОЛ: Мусофир жума намозини ўқимай, пешин намозини ўқиганида ҳамсафарлари билан жамоат бўлиб ўқийдими ёки якка ҳолда ўқидими? Якка ҳолда ўқиса иқомат айтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусофирлар бу ҳолатда пешинни жамоат бўлиб ўқимайдилар. Балки якка ҳолда ўқийдилар ва пешинни фарзига иқомат айтмайдилар (“Ал-Ҳовий ал-Қудсий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


#Тавба_намози

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис эшитсам, Аллоҳ менга ундан Ўзи хоҳлаганича нафъ берадиган одам эдим. У зотнинг саҳобаларидан бири менга ҳадис айтса, мен ундан (гапи тўғрилигига) қасам ичишни талаб қилар эдим. Агар у қасам ичса (гапини) тасдиқ қилар эдим. Ҳолат шу бўлдики, менга Абу Бакр бир ҳадис айтди. Зотан у содиқдир: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: қайси бир одам гуноҳ қилиб қўйиб, сўнгра туриб, таҳорат қилиб намоз ўқиса, кейин Аллоҳга истиғфор айтса, албатта, Аллоҳ уни мағфират қилади», деганларини эшитдим. Сўнгра у зот: «Улар қачон фаҳш иш қилсалар ёки ўзларига зулм қилсалар, Аллоҳни эсларлар ва гуноҳларига истиғфор айтурлар» оятини қироат қилдилар», деди»
Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.
Аслида тавба намозсиз ҳам хоҳлаган пайтда бўлиши матлуб. Лекин намоз ила бўлгани кучли ва қабули осондир. Намоз мўминнинг силоҳи, дейилгани ҳам шундан. Мўмин киши намоз ёрдамида ҳар қандай қийин нарсага ҳам осонлик билан эриша олади. Ожиз банда гуноҳ иш қилиб қўйса, иймони уни дарҳол тавбага чорлаши зарур. Қилиб қўйган гуноҳининг афсусида қолган мўмин инсон дарҳол таҳорат қилиб тавба намози нияти ила икки ракат намоз ўқиб олишга ўтмоғи лозим. У гуноҳига надомат қилиб, намозида чин қалбдан тавба қилиб, Аллоҳга роз айтиб, иккинчи бу гуноҳни қайта қилмасликка қатъий аҳд қилса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳини мағфират қилади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг
"Мўминнинг меърожи" китобидан.


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 БУЮК АЛЛОМАЛАР МЕРОСИ – ҲИДОЯТ МАЁҒИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1446 йил Ражаб ойининг 4-кун  шанба
милодий 2025-йил  4 январь
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 МЎЪМИН ЯХШИЛИКЛАР ТИМСОЛИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

  Улашинг: @diniysavollar


Дунё баъзан чамаси
Мисоли Нуҳ кемаси:
Қадам озу, айвон кўп,
Одам озу, ҳайвон кўп...
© Бобур Бобомурод


ОЛДИН ЗАРАРНИ ДАФ ҚИЛИНГ
Қосим ибн Муҳаммад роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади:
“Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан сўрашди:
-Сизга амали ҳам, гуноҳлари ҳам оз инсон ёқадими ёки амали ҳам, гуноҳлари ҳам кўп инсон ёқадими?
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу деди:
-Мен хавфсизликка ҳеч нарсани алмаштирмайман!”.

Ҳақиқий иймон ҳалол амални кўп қилишда эмас, ҳаромдан сақланишдадир.
Ҳаром бўлган бир дирҳамни тарк қилиш ҳалол минг дирҳам садақа қилгандан афзалдир.
Ҳақиқий тақво суннатларга кўп амал қилишда эмас, маъсиятлардан четланишдадир.
Зино қилмасдан, ғийбат қилмасдан, хиёнат қилмасдан хуфтонни ўқиб ухлашингиз зино қилиб, ғийбат қилиб, хиёнат қилиб кечаси билан намоз ўқиб чиққанингиздан афзалдир.

Аммо ҳаромни тарк қилсангиз ва унинг ёнида ҳалол ишларни ҳам қилсангиз иш тўғри ва мукаммал бўлади.
Кечаси қоим бўлсангиз ва унинг ёнида зинони, ғийбатни ва хиёнатни тарк қилсангиз иш тўғри ва мукаммал бўлади.
Пойдевор аслида мана шу. Мисоллар тушунтириш учун келтирилди!
Abdulqodir_Polvonov.


Репост из: "ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.


Репост из: "ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси:Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.


بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1446 йил Ражаб ойининг 3-кун  муборак жума
милодий 2025-йил  3 январь
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...

Показано 20 последних публикаций.