Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Web-sayt: http://turakurgan.uz
Fecobook:https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Youtobe:https://www.youtube.com/channel/UClVBl
Таклиф ва мурожаатлар учун
https://t.me/Axborotxizmatigamurojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Депутат аёллар байрам билан муборакбод этилди

Халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани кенгашининг вакиллари сафида 9 нафар хотин-қизлар бор. Улар ўз сайловчилари ишончини оқлаб, ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчилари сифатида фаолият олиб боришмоқда.

Шу билан бирга бирлари мактаб директори, ўқитувчи, бирлари жамоатчи, яна бирлари маҳалла масъули вазифасини ҳам маҳорат билан уддалаб келишмоқда.

Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан уларнинг шаънига энг чиройли тилаклар айтилди, совғалар туҳфа этилди.


Рўзадорларга ифтор дастурхони ёзилди

Муборак Рамазон ойининг шукуҳи қалбларимизни имонга тўлдириб, тинчлик-омонлик, тўкинлик билан безанган ҳаётимизга янада шукроналар келтириб яшашга чорламоқда. Бу ойнинг энг улуғ хислати саховат, меҳр-оқибатни кучайтириш ҳамдир.

"Олтин водий" мажмуасида шу ниятда ифторлик дастурхони ёзилди. Унда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили, бош имом-хатиб Мусохон домла Аббосиддинов, туман ҳокими Шерали Қосимов, нуронийлар, эҳтиёжманд оилалар вакиллари иштирок этдилар.

Дуоларда юртимизда инсон қадри улуғланаётгани учун  муҳтарам Президентимизга миннатдорчилик билдирилди, ҳар бир соҳадаги ижобий ишларга бардавомлик тиланди.


#байрам_шукуҳи

Туман ҳокимлиги аппаратининг аёл ходималарига алоҳида эҳтиром кўрсатилди

Давлат бошқаруви тизимида ҳам эркаклар билан теппа-тенг масъулиятни ҳис қилиб ишлаётган хотин-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Жумладан, Тўрақўрғон тумани ҳокимлигида ҳам ана шундай мунис, мушфиқ ходималар бор.

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан уларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди. Байрамга ярашиқли гуллар, чиройли совғалар, айниқса, туман ҳокими Шерали Қосимовнинг самимий тилаклари жамланган Ташаккурномалари барчанинг дилини бир олам қувончга, ғурурга тўлдирди.

Тадбир жараёнида ҳоким ўринбосарлари, "Нуроний" жамғармаси раиси ва бошқаларнинг байрам табриклари эшитилди. Куй-қўшиқлар рақсларга уланди ҳам.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ва муҳтарама хотин-қизлар!


#Истеъмолчилар_диққатига!

Жорий йилнинг 7 март куни "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиалининг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида,  

– Тўрақўрғон туманидаги 35/10 кВли "Шаҳанд" подстанциясидан чиқувчи 10 кВли "Бураматут" электр узатиш ҳаво тармоғида режали жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади, бунинг натижасида шу куни соат 09:00 дан кеч соат 18:00 га қадар айрим ҳудудларда яъни,

-Бураматут, Калвак, Мозоркўҳна, Беруний, Зарбдор, Қўшқайрағоч МФЙ ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Юқоридаги келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Тўрақўрғон тумани электр таъминоти.



Показано 5 последних публикаций.