Ҳафтанинг душанба куни "Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлик" куни муносабати билан Томди туманидаги 16-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими ўринбосари А.Доспанбетова, Оқила аёллар етакчиси туман Тиббиёт бирлашмаси билан хамкорликда мактаб ўқувчи қизлари билан "Қиз бола-миллат шаъни" мавзусида давра суҳбати ўтказилиб, ўтказилган давра суҳбатида бугунги кунда иқтидорли қизларга яратилган имкониятлар, шунингдек хотин-қизларнинг таълим олишлари учун давлатимиз томонидан берилган имтиёзлар, ўқувчи қизларнинг таълим тарбияси, кийиниш маданияти, тартиб интизоми ва бошқа масалалар юзасидан учрашув ташкил этилди.