Дўстона учрашув натижалари
2025 йил 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида сув муносабатларининг барча йўналишларида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда таклифлар ишлаб чиқиш бўйича Қўшма ишчи гуруҳининг 12-йиғилиши ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазири Н.Нуржигитов, «Сирдарё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси бошлиғи О.Холхўжаев, икки давлат сув хўжалиги мутахассислари иштирок этди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Абу-Даби Барқарор ривожланиш ҳафталиги” саммитидаги нутқида Ўзбекистон сув тежовчи технологиялар минтақавий хабини ташкил қилишга тайёр эканлигини таъкидлаган эди.
Йиғилишда Ўзбекистонда сув тежовчи технологияларнинг жорий этилиши бўйича тақдимот ўтказилди, томонлар тажриба алмашишни маслаҳатлашиб олдилар.
Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан келишувларга эришилди.
Батафсил
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi