СИФОН КЛИЗМА
https://t.me/toifa_javoblari
Сифон клизма ични ювадиган клизмаларнинг энг тарқалган туридир. Сифон клизма:
1. Тозалайдиган клизма ва сурги дорилардан фойда бўлмаганда, ичакларни нажас ва газлардан тозалаш учун зарурият туғилганда;
2. Ачиш ва чириш маҳсулотларни заҳарли моддаларни ичаклардан тез чиқариб ташлаш ҳолларида;
3. Ичакнинг тутилиб қолганига шубҳа бўлганда қилинади.
Сифон клизма учун 10-12 л тоза сув тайёрлаб қўйилади. Сифон клизма ишлатиладиган асбоб 1-2 л воронка бўлиб, унга узунлиги 1,5 бўшлиғининг диаметри камида 1 см келадиган резина най ва сўнгра бириктирувчи ичак найлари кийгизилади. Асбоб ва сувдан ташқари, кўзача, тоғора ва клёнкани тайёрлаб қўйиш керак. Ичак найчаси учига вазелин суртиб, уни орқа чиқарув йўлидан 20-30 см ичкарига киритилади. Кейин худди меъдани ювишдагидек қилинади. Воронкани бемор танасидан бир оз баландроқда қийшайтириб ушлаб туриб сувга тўлдирилади ва кўтарилади. Камайиб бораётган сув сатҳи воронка конуси ичига етиши билан воронкани кийшайтирмасдан, тоғорадан пастга туширилади ва сув билан чиқаётганда газ пуфакчалари яққол кўриниб туради, сўнгра воронкадан суюқлик тоғорага ағдарилади, унга яна сув тўлдириб ва сув топ-тоза бўлгунича ювиш такрорланади. Спазм сабабли воронкадаги сув камайса ёки найчани четлаб ичаклардан қайтиб тушса, воронкани пастга тушириш ва бир оз кутиб тургандан сўнг ювишни давом эттириш лозим.
Клизмадан сўнг воронка ва найчалар ювилади ва дезинфекция қилинади.