✅ЯХШИЛИК ҚИЛАМИЗ, ЯХШИЛИК ҚАЙТИШИ УЧУН! 🍂Дўст бўламиз, бирон фойдани кўзлаб
🍂Ширин сўзлаймиз, ишимиз битиши учун
🍂Ҳатто оила қурамиз, шахсий манфаат йўлида
❗️Шуларни шахсий манфаат кўзламай қилсак-чи? Масалан:
🍃Кўчадaги тиланчига одатдагидан ўн баробар кўп пул берсак. Тиланчи ҳайрон.
Савол берса: Нима учун? Шунчаки, десак!
🍃Бир инсонни инсон бўлгани учун яхши кўрсак. - Мен сизни яхши кўраман, десак.
У ҳайрон. Савол берса: Нима учун? Шунчаки, десак!
🍃Ёрингизга фақат ёрингиз бўлгани учун эмас... совғалар беринг, ширин сўзланг.
Ёрингиз ҳайрон. Савол берса: Нима учун? Шунчаки, десак!
🍃Бир инсонни учратсак. Ҳеч вақосиз, бечора. - Мен сиз билан дўст бўлмоқчиман, десак.
У ҳайрон. Савол берса: Нима учун? Шунчаки, десак!
🍀Ахир, Ҳеч қандай манфаатларсиз шунчаки яхши кўриш,
🍀Шунчаки яхшилик қилиш, дўст бўлиш мумкинку!
🍀Биз инсонмиз, сиз инсонсиз, у инсон, анави ёмон бўлса ҳам, у ҳам инсон.
🍀Келинг, бир-биримизни яхши кўрамиз, бир-биримизга яхшилик, меҳр улашамиз.
Нима учун дейсизми? Шунчаки!...
👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi