Times.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да
Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️Украина АҚШ таклиф этган 30 кунлик вақтинчалик отишмаларни тўхтатиш бўйича таклифини қабул қилишга тайёр

Украина АҚШнинг фавқулодда 30 кунлик отишишни тўхтатиш бўйича режими бўйича таклифини қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Бу танаффус муддати томонларнинг ўзаро розилиги билан узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда Украина президенти маъмурияти раҳбари Андрей Ермак Жиддадаги музокаралар якунига кўра маълум қилди.


Тошкентда Озода Нурсаидова клипи суратга олиш жараёнида фожиали ҳодиса содир бўлди. Сабрина Жаббарова исмли актриса Mercedes-Benz G-Class автомобили остида қолиб, жиддий жароҳат олди. Маълум бўлишича, рулда ёш актриса бўлган ва у оператор ҳамда режиссёр кўрсатмаларига амал қилаётган пайтда назоратни йўқотган. Сабрина жамоатчиликка мурожаат қилиб, даволаниш учун ёрдам сўради. Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган, аммо суд жараёни ҳали бошланмаган. Сабрина жисмоний тикланиши учун хорижда операцияга муҳтожлигини маълум қилди.


Репост из: texnomart
🤩 Kuningiz hayirli va ushbu texnikalar bilan barokatli o'tsin!

*Narxlar 11-12-mart uchun, xarid qilishni rejalashtirgan bo'lsangiz ayni muddao!

***

🤩 Желаем чтобы ваш день был прекрасным вместе с этой техникой!

*Цены действительны на 11-12 марта, самое то если вы планировали шоппинг!

71-209-99-44
texnomart.uz

👇Obuna bo'ling:
@texnomart


⚡️ФВВ: “Навоий азот” АЖда содир бўлган ёнғин бартараф этилди

Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан-жароҳати олган. Ҳозирга жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.


"Навоий азот"да портлаш содир бўлди

Ҳодиса жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи сафарбар этилди. ФВВ


Навоийда таомномани ўзбек тилида бермаган ошхонага чора кўрилди

Навоий шаҳридаги ошхоналардан бирида мижозларга таомномалар ва хизматлар ҳақида давлат тилида маълумот берилмагани аниқланди. Шунингдек, иш режими, нархлар ва QR-код ҳам жойлаштирилмаган.

Мутасаддилар корхонага мажбурий кўрсатма бериб, ҳужжатларни судга юборди


Чирчикдаги машҳур меҳмонхона бузилади. Расмий маълумотларга кўра, бинога аварий ҳолатда деб баҳо берилган ва ярим вайрон ҳолда. У маданий мерос объектлари рўйхатига киритилмаган ва бузилиши кутилмоқда. Унинг ўрнида Инновацион гимназия қуриш режалаштирилган.


12 март куни доллар курси 8-9 сўмга тушиши прогноз қилинмоқда. Ҳозирги вақтда банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс Anorbank'да 12 915 сўмни ташкил этади, ундан кейин Asakabank ва Ipotekabank 12 910 сўмдан таклиф қилмоқда. Долларни сотиб олишда эса энг юқори курс Kapitalbank'да 12 960 сўм бўлиб, ундан кейин Anorbank 12 955 сўмни таклиф этмоқда.


Урганчдан Мосвквага учган самолёт ҳам Санкт-Петербургга йўналтирилган


⚡️Тошкентдан Москвага учган самолет ҳаво ҳужуми сабабли Санкт-Петербургга қўнди

Uzbekistan Airways’нинг HY-611 рейси Внуково аэропорти тезкорлик билан ёпилгани сабабли Санкт-Петербург га қўнди.

Boeing 767 самолёти экипажи ҳаво ҳужуми туфайли қўлланилган “ковёр”(гилам) режасига асосан Внуково аэропортига кириш мумкин эмаслигини билиб, заҳира аэродромга йўналишни ўзгартиришга қарор қилди.

Самолёт муваффақиятли қўнди, барча йўловчилар хавфсиз жойда.


Фирибгарликнинг янги усули пайдо бўлди. Танишларингиздан "Банк иловасини ўрнатсангиз, 2 млн сўм ютиб оласиз" деган хабар олсангиз, ишонманг. Бу — фирибгарларнинг янги найранги. Бундай (apk) иловаларни ўрнатиш шахсий маълумотларингизни ва картадаги маблағларингизни хавф остига қўйиши мумкин. Ҳушёр бўлинг ва шубҳали таклифларга алданманг.


Ўзбекистоннинг олтин ва валюта захиралари қиймати рекорд даражада ошди

2025-йил 1-март ҳолатига кўра, мамлакат халқаро захиралари 44 млрд 943 млн доллардан ошди. Шундан олтин қиймати 34 млрд 860 млн доллар, хорижий валютадаги захира активлар 9,5 млрд долларни ташкил этган.


Бугун худудларда ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилади.

Ёғингарчилик кутилмайди. Фақат куннинг иккинчи ярмида Сурхондарё, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида бироз ёмғир ёғиб ўтиши мумкин.


⚡️ Чиқинди қарздорлиги 5 кун ичида бартараф қилинмаганда қарздор электр энергиясидан вақтинча узилади.

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 07.03.2025 йилдаги ЎРҚ-1044-сон

8.5k 0 49 16 57

Тошкентда 4 соат шифохоналар орасида сарсон бўлган бемор охир-оқибат онкология марказига жойлаштирилди

Ижтимоий тармоқларда тез ёрдам бригадаси беморни 4 соат давомида турли шифохоналарга олиб бориб, якунда уни кўп қаватли уй йўлагида қолдириб кетгани ҳақидаги хабар тарқалди.

Маълум бўлишича, 1953 йилда туғилган, доимий яшаш манзили бўлмаган фуқаро М.Б. шу йилнинг 6 март куни 4 марта тез ёрдамга мурожаат қилган.

Бемор турли шифохоналарга етказилган, бироқ ҳар сафар шошилинч ҳолат эмаслиги сабабли қабул қилинмаган. Охирги чақирувда мутахассислар унга “сут безининг йирингли яраси” ташхисини қўйиб, ниҳоят шифохонада қолдиришган.

Айни пайтда фуқаро онкология марказида даволанмоқда.


Ўзбекистон Марказий банки микрозаймлар бўйича талабларни кучайтиришни режалаштирмоқда: банклар портфелидаги улуш 25%дан ошмаслиги, йиллик ставка эса 45%дан юқори бўлмаслиги керак. Бу чоралар аҳолининг қарз юкини камайтириш ва банк тизими учун хавфларни пасайтиришга қаратилган.


Тошкентда ҳайратланарли ҳолат юз берди: тез ёрдам хизмати ракнинг сўнгги босқичидаги беморни 4 соат давомида бир шифохонадан иккинчисига олиб бориб, охирида кўчага ташлаб кетган. Маҳалла нозирлари ҳам бу ҳолатдан ҳайратда, чунки тез ёрдам ходимлари беморни "барибир ўлади" деган фикр билан ёлғиз қолдиришган. Маълум бўлишича, бирорта шифохона беморни қабул қилмаган, ва бу ҳолат инсонпарварлик тамойилларига зид эканлиги қайд этилди.

9.1k 0 25 10 102

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😎 Бир деганда 2 та совға беринг!

8 мартга нозик ҳилқат вакиллари учун совғали совға! Шошилинг!

***

😎 Дарите сразу 2 подарка!

Лучший подарок нашим любимым женщинам на 8 марта! Торопитесь!

71-209-99-44
texnomart.uz

👇Obuna bo'ling:
@texnomart


Дональд Трамп АҚШда миллий биткоин захирасини яратиш учун фармонга имзо чекди. Бу қарор биткоинни мамлакатнинг стратегик активлари қаторига киритишни назарда тутади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Ўзбекистон Президенти Havas дўконлари ҳақида гапирган гаплари
ВИДЕОДА ТОМОША ҚИЛИНГ

Показано 20 последних публикаций.