ДИЛКАШ НАВОЛАР


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Музыка



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Музыка
Статистика
Фильтр публикаций


ИННА ЛИЛЛАҲИИ ИННА ИЛАЙХИ РОЖУЪУН




Ажойиб дилгир қўшиқ эшитишга тайёрмисиз? Унда эшитинг ва баҳо беринг😇

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Омон бўлинг юрагимга яқинларим😘😘😘

✿•┈┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•✿


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кўнгил синдирманг 💔Кунгил Аллоҳим берган неъмат..💔


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#фойдали

Уруғларнинг сиз билмаган фойдалари.

📌Яқинларга юбориб қўямиз


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☀️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!


БОМДОДНИНГ ҲУМОРИ БОШҚАЧА

Ғафлатдан юзимни бургизган,
Жаннатдан ҳаёллар сургизган.
Саҳарлаб уйқудан тургизган,
Бомдоднинг ҳумори бошқача.

Кўнглимни иймонга қониши,
Шу дунё тафтидан тониши.
Ёқимли муаззин ҳониши,
Бомдоднинг ҳумори бошқача.

Уйғотар тонг билан инсонни,
Аламда ёндириб шайтонни.
Раҳмати яратган Раҳмонни,
Бомдоднинг ҳумори бошқача.

Ҳаққа ишқ кўнгилдан кетолмас,
Фарз суннат танни тарк этолмас.
Ҳар тирик жонлар ҳам етолмас,
Бомдоднинг ҳумори бошқача.

Тонг ишқи юзларни силарлар,
Малаклар эътироф қиларлар.
Бондоднинг ,, дўстлари" биларлар,
Бомдоднинг ҳумори бошқача.

Ортирар рисқни, ҳам, ҳимматни,
Кафолат этгайдир баятни.
Бешдан бир калити жаннатни,
Бомдоднинг ҳумори бошқача.

Амалларни қабул эт Аллоҳ,
Барига ўзингсан чин гувоҳ.
Ўзига тортганда саждагоҳ,
Бомдоднинг ҳумори бошқача.

✍ Одилбек Қодиров


Сен улғайиб чин сохиби инсон бўлгин жоним болам

🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿


✍ Мавжуда Саййид

🎙 Хосиятхон

🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Группа учун айни мос шер экан Шундай эмасми ЖИГАРЛАРИМ 😍☺️


Аллоҳни фарзини адо этаман деб ширин уйқусидан кечиб сахарлик қилиш учун уйғонганларни Аллоҳ Жаннати ила мукофотласин, АМИЙН 🤲


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
___✨Шундай кунгиллар бор, улар билан гаплашган саринг гаплашгинг келади...
___✨Шундай диллар бор, уларнинг олдида бир нафас
утирсанг, дунёнинг ташвишлари унут булади...
___✨Инсонлар улмайди, улар
қалбларда яхшиликлари билан мангу қолсалар, мана шу хақиқий яшаб утилган умр
хисобланади...

___✨🌙✨Кунгиллар ичра
севимли булинг...!


Азизам ХОСИЯТХОНИМ!
Дилга яқинним!
Мехрли мехрибон сингилжоним!

​​Ҳаёт жудаям қисқа.

Туғилганимизда айтилган азон ўлганимизда ўқиладиган намоз учундир.

Ўзингизни ва яқинларингизни борида, тириклигида қадрига етинг.

Ёқтирган инсонингизни ўзига айтолмасангиз хам, Аллох учун ичингизда бўлса хам, мен сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, деб дуо қилинг.
🌛💫🌙
Умр ғанимат, Вақт ғанимат. Бугун бормиз эртага йўқ.
Дарахт шохларига барглар ғанимат,
Қаро кўзларга дийдор ғанимат.
Бугунги кун ўтди, яхши дам олинг,
Эртанги кунимиз такрор ғанимат!!
🕊
ХАЙРЛИ ТУН! АЛЛОХИМГА ОМОНАТЛАРИМ!


Менсизликда қолиб кетма,
Қалбингга дард солиб кетма...

🎤Зоҳиршох Жўраев


*   *   *
Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?
Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ!

Бу замонни нафи қилсам, айб қилма, эй рафиқ,
Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ!

Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума
Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ.

Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ямонлиқ асру кўп,
Эмди кўз тутмоқ не, яъни ҳар ямондин яхшилиғ?

Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ
Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ!

Яхшилиғ аҳли жаҳондин истама Бобур киби,
Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?!

© Заҳириддин Муҳаммад Бобур


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌴🌴🌴

Яхшилиғ

✍️З. М.Бобур

🎙Азизабегим


🥀🥀🥀


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазонга оз қолди !
Билиб билмай хафа қилган бўлсам Аллох учун кечиринг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


БАРОАТ КЕЧАСИДА ДУО ҚИЛАЙЛИК!!!

Кошки эди бу ДУОНИ жамиики инсонларга етказа олсам!

• АЛЛОҲИМ!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!
• АЛЛОҲИМ!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!
• АЛЛОҲИМ!
Ўлим ҳақдир, Азроил алайҳис саломни менга табассум ила юзлантир!
• Кўзим нурини, ақлим шуурини,  қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма, АЛЛОҲИМ!
• Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!
• Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, АЛЛОҲИМ!
• Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, АЛЛОҲИМ!
• Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!
• Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!
• Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!
• Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!
• АЛЛОҲИМ!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга  илтижо қиламиз.
• Бизларни солиҳ қулларингдан айла!
• Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!
• Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!
• Ота-онамни Ўзинг авф эт!
• Устозларимни раҳматингга ноил айла!
• Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма, АЛЛОҲИМ!
• Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!
• Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!
• Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!
• Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!
• Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин! 
• Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса  Жамолинг бўлсин!
• Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!
• Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, АЛЛОҲИМ!
• Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!
• Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!
• Дунёда  иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, АЛЛОҲИМ!
• Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер, АЛЛОҲИМ!

АЛЛОҲИМ, БУ КЕЧАДА, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!

• Ўзинг Қодиру мутлоқсан, АЛЛОҲИМ!

Бироҳматика йа арҳамар роҳимийн!
АМИЙН! АМИЙН! АМИЙН!

Бир чекада қолиб кетманг!
Бу дуони имкон қадар бошқа группаларга ҳам тарқатинг-ки, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!


Яқинларга ҳам улашинг.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эронлик режиссёрнинг бир дақиқали фильми дунёни ларзага солди

Показано 20 последних публикаций.