Билиб қўйган яхши
Матбуотда -лар қўшимчасининг ишлатилиши билан боғлиқ хато кўп учрайди.
Агар нарса-буюмнинг миқдори сон билан аниқ ифодаланган бўлса, у ерда -лар қўшимчасига эҳтиёж йўқ.
Самарқандда 5 туп қимматбаҳо дарахтлар таги билан йўқ қилинди. ("Янги Ўзбекистон" газетаси)
Мазкур гап мақоланинг сарлавҳаси сифатида берилган. Унда йўқ қилинган қимматбаҳо дарахтнинг неча туп эканлиги аниқ кўрсатилган. Шу боис дарахт сўзи -лар қўшимчасисиз қўлланиши керак эди.
❌Самарқандда 5 туп қимматбаҳо дарахтлар таги билан йўқ қилинди.
✅ Самарқандда 5 туп қимматбаҳо дарахт таги билан йўқ қилинди.
Қуйидаги мисолларга ҳам эътибор беринг:
❌ Ayni vaqtda respublikada 10 182 ta umumtaʼlim maktablari mavjud. ("Daryo" gazetasi)
✅ Ayni vaqtda respublikada 10 182 ta umumta'lim maktabi mavjud.
❌ 76 та олий таълим муассасаси ва 23 та филиаллар мавжуд.
✅ 76 та олий таълим муассасаси ва 23 та филиал мавжуд.
🔹 Сиз ҳам шунга ўхшаш хатоликларни учратсангиз бизга йўлланг. Хатоларни бирга тузатамиз.
🔰 Каналга уланиш: https://t.me/tilgaetibor