creative


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Menda hammasi boshqa-boshqa !
DISKLEYMER :
Ma’no bo’lmasligi mumkin, ammo ma’no izlasang hayotingni katta qismini boy berishing mumkin.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


hozırgı paytda hamma o’zını hammadan aqllı deb o’ylaydı, shu sabab o’zaro suhbatlar, bır-bırını tınglashlık va tushunıshlık kabı qoıdalarga o’rın qolmagan.


​​қандай фитналар қилишни ўйлаётган ўзбек:


ўзини дунёда, одамлар орасида, ўз ишини тинч ва ёлғиз бажаришни маъқул кўрадиганлар ва ўзини тор доирада яқинлари билан чегаралаган одамлар энг ишончли одамлар экан.


​​эски ёки эскирган миялар билан янги жамият ва ривожланган давлат бўлиш имконсиз. мисол учун эски одатларни ташамасдан ёки улардан қутилмасдан қандай ўзгариш мумкин? бирор нарсага эришиш учун бирор нарсангдан воз кечиш керак деган гап айнан шунинг учун айтилган.

биз ўзимиз умуман хаётда йўқ, мавжуд бўлмаган нарсаларни ўйлаб топган қобиқларда, чегаралардан, эскича стероитиплардан буткул қутилишимиз керак. ўша эскича нарсаларни хеч ким қилишга мажбур эмас, қилмаса хеч ким ўлиб қолмайди, у сиз хам яхши яшаса бўлади.

хуллас бизда қанчадан-қанча ишламай ётган миялар жуда кўп, ўшаларни ишлатиш керак, шундагина биз ўйлаган ва кутаётган хаётга эришишимиз мумкин. айнан хаётни қийинлаштириб, ривожланишни ўрнига орқага тортаётган ва катта кўпчилик роботга ўхшаб яшашаётганининг сабаби айнан ўша ишламаётган миялардир.

бу жамиятни энг катта муаммоси хам, кўпчилик шу нарсаларда хозиргача азият чекиб келиши хам шундан.


​​баъзан келажак ҳақида ўйлаб, ховотирланиб, сиқилиб, ҳали ҳаммаси яхши бўлади деб юрамиз, аммо ўша ҳаммаси яхши бўлади деб айтаётган келажакда ўзимиз бўлмаслигимиз ҳақида ҳам бир ўйдаб кўрсак бўлармиди.


ҳурматдан кучлироқ нарса бўлмаса керак. сени қаерда қадрлашса, ўша ер умрингни охиригача қолишга арзийди.


бу гўзалликни кўрганлар ўзини хўрланганлар ва хақоратланганлардек ҳис қилса керак.


​​қизларга лайфҳак: сени бахтли қилиш учун хамма нарсага тайёрман деганларга, шундоқ хам бахтлиман дейишса, чиройли рад этиш услуби бўлади.


армияга бормаган бўлса хам ўзбекистонда яшаб юрганларни байрам билан табриклайман.


орзу бу одамни бир хил темпда ўлимгача олиб боради.


​​масалан жуда ночор, бахтсиз одамларни кўрсанг қийналасан, балки кўпчилиги аҳволи ҳақида унчалигам хам чуқур ўйламас. у моддиятдан эмас масалан, руҳан ҳаёти издан чиқиб кетганлар улар. одатда, улар атрофига ўзига ўхшаган одамларни йиғади ва атрофидагиларидан ўхшаш нимадирларни олишга харакат қилади.

тушкун қалбли инсонларда эса бу умуман бошқача, ёлғизлик. бир ўзи ичади, чекади, бир ўзи оғриқлардан вақтинчалик қутулишни истайди.

кўчага, кўришни хоҳламаган чеҳралар ёнига бориши, кулиши, ҳазил қилишга ва мажбуран хаммаси яхши дейиши керак. кулганида хам қувонч кўзларида акс этмайдиганлар айнан ўша инсонлардир. барчаси охири йўқ, умидсиз, яхшилик билан тугамайдиган ҳикоялар бари.

сиқилиш учун идеал пайт.


ҳижоб ўрамаган қизларнинг иймони, ўранганларникидан ёки нинзага ўхшаб юрадиганлардан анча кучли бўлиши мумкин. уларни илми ўша қизларни ҳижолат қиладиган даражада бўлиши ҳам мумкин, чунки улар бировни муҳокама қилмайди ва бошқаларни ҳаётига қизиқишмайди.

сизларни назарингизда ўранмаган дегани, худога ишонмайди, у дўзахга киради дегани эмас, сал кенгроқ фикрлашни ҳам ўрганинглар, уят эмасми? дунё ривожланмабти, техника ривожланябти, мияни ҳам ривожлантирайлик. китобни асл моҳияти уни устида бўлмаганидек, одамларни ҳам ташқи кўринишига қараб баҳо бериш жуда катта хато.


Бахт аниқ бу пулда эмас, бошқасида.


барчамиз қалбан яқин одам бўлсак хам фақат ўзимизга тегишли йўлимиз, муаммоларимиз, планларимиз бор. буларни хисобга олсак, мутлақо ёлғизмиз.


​​ёлғизлик атрофингда хеч ким йўқлиги ёки ёнингда кимдир етишмаслигидан эмас, балки сенга муҳим бўлган нарсалар ҳақида одамлар билан сўзлаша олмаслигинг, ичингдагиларни борича айтаолмаганинг ёки бошқалар учун сенинг нуқтаи-назаринг тўғри келмаслигидан келиб чиқади.

ёлғизлик бизнинг яшаётган атроф-мухитдаги ўрнимиз қанчалик юқори бўлса, у ҳам шу даражада юқори бўлади, умуман олганда бу муқаррар, сени тушунмайдиганлар орасидан тезроқ кетишга интиласан.

ёлғизликни яхши томони, бу ўзини жуда қулай ҳис қилишингдир. ёлғизлик яна эркинлик хам дегани. ўша ёлғизликдаги эркинликка кимнидир олдида ҳам эришолсанг, ўша одам сенинг ҳақиқий дўстинг. дўст деганда қарама қарши жинс ҳам. масалан севги, севгида ҳам биринчи ўринда дўстлик туриши керак.

хуллас барчаси чалкашиб кетди, чуқурлашмаймиз.


​​ишонасизларми, йўқми, мен учун янги энергетик турини кўриб қолсам албатта ўшани олиб ичиб кўраман, турлари жуда кўп, умуман бемазалари, ичмасдан ташлаб юборилганлари, маззани қочирадиганлари хам бўлган, яхшилари бор лекин доимий ичиб юрилса барибир бездиради.

тажрибамдан келиб чиқиб қўрқмасдан шуни айтаоламанки, канча ичсанглар хам бездирмайдигани, энг яхшиси шу расмдаги, иккинчиси эса редбул бу нарх жихатдан анча қиммат лекин. сизларга хавасим келди, нима олишни биласизлар энди менга ўхшаб нима олишни билмай юрмайсизлар. кўп ичиш чўнтакка зарар.


айтишларича инсонни охирги унутадиган нарсаси хид экан. яъни битта одамни анча вақт кўрмасанг уни кўриниши, овозини унутишинг мумкин лекин охирги унутадиган нарсанг уни хиди бўларкан. шундай экан, негативчилар хамма жойни саситмасдан, ёқимли хид хам таратиб туринглар. хеч кимни ёмон хотиралар билан эслашларига мажбур қилманглар.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
бу хеч қандай фантастик ёки ужас кино эмас, балки сахналаштирилмаган гўзаллик ва фожеадир. Лос-Анжелесдаги ўрмон ёнғини, бу фожеа тарихда қолиши аниқ.


​​букблогер, бук бир нарса, хуллас китобга алоқадор каналларни ўчириб ташладим, факат пропаганда қилишади, халиям нашриётлар уларга пул тўлашмайди. агар тўлашганда мен хам букблогер бўлардим.

китоб дўконлари хам анча қреативлашиб кетибти.


тундаги ёлғизлик бу позитив кайфиятни қотили. сен билан фақат ёмон хотираларингина ва уйқусизлик қолишга рози.

Показано 20 последних публикаций.