Октябрь ойи охирида Алкоголсиз ичимликлар ва шарбатлар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси (UzBev) Солиқ қўмитасидан 1 ноябрдан кучга кирган ёрлиқли товарларни агрегациялаш босқичини жорий этишни кечиктиришни сўраганди.
Бунга жавобан, Солиқ қўмитаси 18 ноябрь куни бизнес вакиллари билан ўтказилган йиғилишда ёрлиқланган товарларни агрегациялаш тизимини жорий этиш 1 декабрга кўчирилганини маълум қилган. Айни пайтда Вазирлар Маҳкамасига уни 3 йилга кечиктириш бўйича соҳа таклифини киритилиши, бироқ декабр ойидан онлайн текшириш бошланиши маълум қилинган.
Йиғилишда қатнашган Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Алимжон Файзибоев рақамли маркалашни жорий этиш билан боғлиқ харажатлар бозорни тозалаш орқали ишлаб чиқарувчиларга қопланишини таъкидлаган. Файзибоев солиқ идоралари жазолаш учун эмас, қонунбузарликларнинг олдини олишга интилаётганини ҳам қўшимча қилиб ўтган.