Фильтр публикаций


Яна бир нечта субъектларнинг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

Давлат раҳбарининг фармони билан, 2025 йил 1 апрелдан қуйидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият йўналишлари бўйича эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади:

“Ўзбекэкспертиза” АЖ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат бериш бўйича;

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича;

“Миллий PR-маркази” ДУКнинг Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилишга йўналтирилган хорижий компанияларнинг продюсерлик ва реклама хизматларини, хорижий телерадиокомпаниялар ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг рекламалари, репортажлари ва бошқа роликларини тайёрлаш ва трансляция қилиш бўйича;

“Sag agro МТП” МЧЖнинг ёнғоқ ишлаб чиқарувчиларга агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича механизация хизматларини кўрсатиш бўйича;

“Ўзбекистон стандартлар институти” давлат муассасасининг миллий стандартларни шартнома асосида бошқа тилларга таржима қилиш бўйича.

🗓 “Туризм хизматларини сертификатлаш маркази” ДУКнинг туроператор, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар хизматларини сертификатлаштириш, уларга тоифа бериш, шунингдек, сертификатлаштирилган хизматларининг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги устидан инспекция назоратини ўтказиш вазифаси Туризм қўмитасига ўтказилади.

Мазкур фармонни ўтган йили ёзда қабул қилинган, эксклюзив ҳуқуқлар ўрнига лицензиялаш ва регуляция тизимини ишга туширишга қаратилган стратегик ҳужжатнинг давоми дейиш мумкин.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿🇴🇲Ўзбекистонлик тадбиркор аёлларнинг Ўмонда бизнес миссияси бўлди

25-28 февраль кунлари Ўзбекистон тадбиркор аёллари делегациясининг Ўмонга бизнес миссияси ташкил этилди.

У ерда Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва янги имкониятларни ўрганиш мақсадида қатор учрашув ва музокаралар ўтказилган.

Ташриф доирасида Ал-Савадига тур ташкил этилиб, у ерда Ҳинд океани узра Ўзбекистон байроғи эҳтиром рамзи сифатида кўтарилган.

Сафар давомида нафақат расмийлик балки миллийлигимизни улуғлаш, анъаналарга бўлган ҳурмат ва аёлларимизга кўрсатилган эҳтиромни кўриш мумкин. Бу каби ташрифлар икки давлат муносабатларини янада мустаҳкамлайди. Шунингдек, тадбиркор аёлларнинг ишбилармонлиги ва тажрибаларини янада оширишга ёрдам беради.


Сотиб олиш эмас, консолидация дейилса, тўғри бўларкан

Чунки “Urban Retail” МЧЖ ва “International Beverages Tashkent” МЧЖ ота компаниялари бир: Holten Enterprise Holdings Ltd ва Holten Group Corp. Мазкур маълумотга Spot эътибор қаратган.


“Pepsi’чилар”га Baraka market супермаркет тармоғини сотиб олишга рухсат берилган

Рақобат қўмитаси томонидан “International Beverages Tashkent” МЧЖ ХКнинг “Urban Retail” МЧЖ ХКнинг 100 фоиз улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилиб, тегишли битимни амалга оширишга рухсат берилган.

“International Beverages Tashkent” МЧЖ ХК “Pepsi”, “7UP”, “Mirinda”, “Mountain Dew”, “Adrenaline Rush” ва “Lipton” савдо белгилари остида салқин ичимликлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот.

“Urban Retail” МЧЖ ХК “Baraka market” савдо белгиси остида супермаркетлар тармоғи орқали спиртсиз салқин ичимликлар, озиқ-овқат ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлар савдоси билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади.


Солиқ тўламаётган қурилиш компанияларига чора кўриш масаласида Қозоғистондан ўрнак олиш керакдир?

Қозоғистон бош вазири улкан айланмаларга эга бўлган, лекин мувофиқ даражада солиқ тўламаётган йирик компанияларни қаттиқ танқид қилган. Бош вазир танқид қилган компаниялар қаторида BI Group, BAZIS каби йирик қурилиш компаниялари ҳам саналган. Солиқдан қочиш учун турли схемаларни қўллаётган компанияларга тез орада солиқчилардан қўшимча солиқ тўлаш ҳақида хабарномалар бориши ва қаттиқ гаплашилиши айтилган.

Шовқини, ўзбошимчалиги ва кибри оламни оладиган қурилиш компанияларининг лозим даражада солиқ тўламаслиги Ўзбекистон учун ҳам хос бўлган ҳолат. Қурилиш бизнесининг солиқ тушумларидаги ўрни умуман мутаносиб эмас. Йирик солиқ тўловчилар рўйхатида биронта қурилиш компанияси ёки девелоперларни кўрмайсиз. Лекин тўланмаган солиқ қарзлари триллионларни ташкил этади. Энг кўп қурилиш бўлаётган Тошкент шаҳрининг ўзида тўланмаган солиқ қарздорлиги 400 млрд.сўмдан ошиб кетган (охирги 11 ойда 4 карра ошган).

Яширин иқтисодиёт ва "оптимизация" схемалари айнан қурилиш соҳасида авж олган. Соҳа коррупцион даромадларни ювиб айлантирадиган тармоққа айланиб бормоқда (балки шунинг учун ҳам эркалатиб юборилган).

Қурилиш ташкилотларидан тўловни тижорат банки орқали амалга ошириб сотиб олган фуқароларга тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасининг бир қисмини “кэшбек” сифатида қайтариш соҳани оқартира олмайди. Чунки муаммо пул оқимларининг чиқишида эмас, киришида пайдо бўлади.

Шунинг учун, балки қозоқ қардошлардан ўрнак олиб, қаттиқроқ чора ва ҳаракатларга ўтиш пайти келгандир?


Ростанам, Техник тартибга солиш агентлиги директори дамас ё кобальтда юрса бўлмайдими?

Истеъмолчилар ва бизнесга, эркин танловга қарши қарорларни ясаётган ҳар бир амалдор ҳаракатларида узвий бўлиши керак, деб ўйлайман. Узвий бўлмаса, демак, иккиюзламачи.

Шу маънода масалан, Техник тартибга солиш агентлиги директори Дамас ё Кобальтда юриши керак, уйида ва кабинетида артель телевизор ва кондиционерларидан фойдаланиши керак. Айтайлик, уларнинг Дамас миниб, тонг сахардан метанда навбатда турганини кўрган халқ ниҳоят улар чиқараётган қарорлар ва ижро қилаётган амалларига ишонади. Жаноб директор росмана халқ хизматкори эканига ҳеч кимнинг шубҳаси қолмайди. Керак бўлса, дуо қилади.

Ахир перманент ва охири йўқ энергокризис шароитида электромобилларга тақиқ ва чекловлар киритган, киритишда давом этаётган амалдор юзини шилиб ташлаб, электромобиль минмайди-ку, ўзи ўрнак бўлиб, Дамас минади.


Айнан шунга эришиш учун тақиқ ва чекловларни киритишдику!

Истеъмолчиларда танлов қолдирмаслик, чексиз талаш, хўрлаш ва айни пайтда бир гуруҳ тўдани яна 30 йил боқадиган коррупцион каналларни яратиб олиш учун ясалдику шунча чеклов ва тақиқлар. Ҳали бу фақат бошланиши, 3 ой ҳолва, 6 ой, кейин 1 йил кутасиз. Йилда бир марта онлайн контрактация деган тирқиш очишади.
Оксюморон шундаки, югурдак шотирларнинг қийшиқ амаллари ўзларининг башарасига қайтиб уришига 40 кун кифоя қилмоқда.

Электромобиллар учун сунъий тақиқ, чеклов ва аҳмоқона тестлар киритган Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги солиқ тўловчиларнинг миллиардлаб пулига қиммат электромобиллар сотиб олаяпти. Нозик жойларига арзонроқ дамас ё халқбоп кобальт қаттиқлик қилаётгандир балки.

Нима бўлгандаям, ўзлари киритган тақиқ ва чекловлар бўлмаганида, агентлик камида 400 млн.сўм тежаб қолган ёки 8та эмас, эркин бозордан 9 та ё 10та электромобиль сотиб олган бўларди. Лекин шулар бюджет пулини тежашни ўйлайдими?


Ўзбекнефтегазнинг яна бир улуши сотилиб ё ювилиб кетмадими?

Тармоқда Рақобат қўмитаси "Sanoat Energetika Guruhi Enera" МЧЖга нисбатан иш қўзғатиб, "Рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг 26-моддаси талаблари бузилганлиги учун БҲМнинг 1000 баробари миқдорида жаримага тортгани ёзилмоқда. Иш қўзғаш ва жарима сабаби сифатида "ArkChemical" МЧЖнинг устав фондидаги улуши Қўмита розилигисиз сотиб олингани кўрсатилган. Рақобат қўмитасининг ўзи бу бўйича бирон бир расмий ахборот тарқатмаган.

Кўпчилик учун "ArkChemical" МЧЖ нима лойиҳага боғлиқ экани, қанақа компания ва ўзи қандай сумма ҳақида гап кетаётгани тушунарсиз бўлиши мумкин.

"ArkChemical" МЧЖ бу шакли ва мундарижаси билан Ўзбекнефтегаз томонидан 4 йил аввал амалга ошириш бошланган 1,8 млрд.долларлик Шўртан 2 лойиҳаси.

2023 йилнинг аномал қишидан кейин лойиҳани Ўзбекнефтегаздан тортиб олиб, Saneg назоратига ўтказиш лоббиси пайдо бўлган ва бу лобби Ўзбекнефтегаз бошқарувидаги ўзгаришлардан кейин амалий ҳаракатга кўчган. Айтиш керакки, айнан шу лойиҳанинг Ўзбекнефтегаздан тортиб олиниши оғирлашиб бораётган аҳволини янада тубга қулатган.

Шундай қилиб, 2023 йил баҳорида Шўртан 2 лойиҳасини Қашқадарёдан Бухорога, МТО комплексини қураётган Saneg назоратига кўчиришга қарор қилинган ва оператор сифатида ARKCHEMICAL МЧЖ ташкил этилган.

Янги тузилган ARKCHEMICAL МЧЖда Ўзбекнефтегазнинг улуши 40%га туширилган (қайси ҳисобларга кўра, номаълум). Saneg назоратидаги "GAS CHEMICAL COMPLEX MTO CENTRAL ASIA" улуши эса 60% этиб белгиланган. Мана шу 60% улуш Рақобат қўмитаси розилигисиз "Sanoat Energetika Guruhi Enera" МЧЖга ўтказилган бўлиши керак, бошқача айтганда, улуш "боласи"дан ўргимчак тўри бошига айланган тузилмавий "отаси"га ўтказилган. Рақобат қўмитаси Ўзбекистон қонунларини менисимайдиган корчалонларга қарши даф айтишни бошлагани олқишланиши керак.

Бу майли, 2017 йилдан ҳисоблаганда Ўзбекнефтегазнинг юзлаб конлари, ўнлаб корхоналардаги улушлари, заводлари, омборлари турли схемалар асосида бегоналаштириб юборилган. Ва шонли энергетикларнинг устозлари, кейин шогирдлари даврида бегоналаштирилган активларнинг жуда катта қисми пировардида не тонгки, айнан Saneg назоратига ўтиб қолган (Saneg'нинг ўзиям Jizzakh Petroleum номи остида ташкил этилган 2017 йил июнида 60%га Ўзбекнефтегазга тегишли бўлганини эсдан чиқармаган бўлсангиз керак, бошқача айтганда, Saneg'нинг исталган активини ковласангиз, катта эҳтимол билан, унинг остида Ўзбекнефтегаз активи ва шонли энергетикларнинг имзоси чиқиб келади).

Шу маънода "ArkChemical" МЧЖдаги 60% улушдан кўра, ўзбекистонликларни Ўзбекнефтегазнинг лойиҳадаги 40% улуши кўпроқ ташвишлантириши керак. Эртага бу улуши яна Saneg'га совға қилиб юборилмайдими ёки ювилиб кетмайдими?

Қолаверса, Шўртан 2 учун олинган кредитлар ва 2023 йил бошига Ўзбекнефтегаз сарфлаб қўйган маблағлар тақдири нима бўлади, нима бўлди ўзи, деган саволга кимдир жавоб бериши керакми?

Эсдан чиқиб қолмаслиги ва қайта қайта эслатиш учун, шу ерга ёзиб қўямиз. Номлар тўққиз қайта ўзгартирилгани билан ҳеч нарса унутилмайди.


Қилса бўлар эканку!

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометрлик базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди. Бу бўйича Давлат раҳбарининг ўзи топшириқ бергани айтилмоқда.

Бунда март ойида ҳаво ҳароратининг пасайиши, айрим кунлари тунда ва кундузи 0°C даражадан тушиши ва одатдагидан совуқроқ бўлиши кутилмалари ҳисобга олинган.

P.S. Курбанов тўғри айтаяпти, бу бир марталик эмас, институционал, яъни март ойи учун доимий ҳисобланган меъёр бўлиши керак.


Февралда инфляция тезлашган: монополистлар авиачипталар нархини рекорд даражада оширишган

Феврал ойи якунларига кўра, ойлик инфляция 0,5%ни, йиллик инфляция эса 10,1%ни ташкил этган. 2025 йилда кетма-кет икки ой 2024 йилнинг тегишли ойларига нисбатан юқорироқ инфляция кўрсаткичи қайд этилмоқда ва бунинг илдизларини айнан тубга қулаётган энергетикадан ва ўғри олигархларнинг қийшиқ қўли тиқилган ва иккинчи қора ўпқонга айланаётган транспортдан излаш керак.

Ўтган ойда озиқ-овқатлар 0,6%га, ноозиқ-овқатлар 0,3%га, хизматлар эса 0,8%га қимматлаган. Февралнинг юқори инфляцияси ўзагини юқори даражада қимматлаган гўшт, мева-сабзавотлар, транспорт ва ёқилғи нархлари белгилаган.

Февралда доимий истеъмолдаги озиқ-овқатлардан помидор 30,1%га, бодринг 17,3%га, мол гўшти 2,8%га, қўй гушти 2,4%га, сабзи 2,4%га, яъни инфляциядан юқори суръатда қимматлаган.

Дори воситалари ва тиббиёт маҳсулотларининг нархи ошиши тўхтаётгани йўқ (+0,8%).

Февралда бензин 0,2%га, пропан 4,3%га қимматлагани, Тошкентдан тортиб водийгача ҳудудларда ўзи йўқ бўлган метан гази нархи эса ўзгаришсиз қолгани қайд этилган. Ëқилғи дефицити фонида монополлашган темир йўл транспорти 4,5%га, бир қўлли ҳаво транспорти эса нақ 22,4%га қимматлаган. Бу кузатувлар ва очиқ маълумотлар мавжуд тарихимиздаги рекорд қимматлашиш.

Маҳаллий авиабозорга хорижий авиакомпаниялари киритилмагунча, шўрпешона ўзбекистонликлар ота-бола монополистлар ва авиаёқилғи таъминотини эгаллаб олган олигархлар томонидан таланаверади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дунёнинг етакчи технология компаниялари билан ҳамкорлик қилиш учун янги имкониятлар

Тошкентда бўлиб ўтган “Offshore Outsourcing Conference 2025”да 250 та компаниядан 280 нафар иштирокчи, шу жумладан 25 та давлатдан 39 та халқаро ташкилот иштирок этди.

Йиллик даромади 500 млн.доллардан 5,5 млрд.долларгача бўлган дунёнинг тўртта етакчи IT-хизматлар ва BPO компаниялари — “Tech Mahindra”, “Armatis, Netskope” ва “SBL” иштирокчилардаа алоҳида қизиқиш уйғотди.

Конференция тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, иш ўринларини яратиш ва рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш орқали Ўзбекистонга фойда келтириши кутилмоқда.

Autsorsing секторини кенгайтириш мамлакатнинг технологик салоҳиятини мустаҳкамлаш, маҳаллий IT-мутахассисларни тайёрлаш даражасини ошириш ва дунёнинг етакчи технология компаниялари билан ҳамкорлик учун янги имкониятлар очиш имконини беради.

Ўзбекистоннинг минтақавий IT-марказ сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш барқарор иқтисодий ўсиш ва инновацион ўзгаришларга ҳисса қўшади.

Реклама


Март совуқ келди: ойлик ва нафақалар ошмади, иситиш даври узайтирилмади, харажатли ва камбағаллаштирувчи ўзгартиришлар кучга кирди

Баҳорнинг биринчи кунларида шимолда ҳарорат минус 10 даражагача тушади, қолган ҳудудларимизда тунда минусли ҳарорат сақланади. Эрта ва индин жуда кўп ҳудудларда қор ваъда қилинмоқда.

Лекин табиий газ учун иситиш мавсуми ўртамчи олигархия триллионлаб субсидия олаётганига қарамай, қайта кўриб чиқиб узайтирилмади. Бугундан бошлаб, ойлик базавий меъёр 100 кубга тушади. Бу кимга 3 кун, кимга 5 кунга етади. Ундан кейин бир куб газ учун 1500 сўмдан, яъни 2,3 карра қимматроқдан тўлаш бошланади. Шу маънода, ўзбекистонликларнинг март ойидаги харажатлари февралдан кўра каррасига кўпроқ бўлиши табиий.

Харажатлар ошиши ташвишлари фонида ойлик ва пенсиялар 1 мартдан бошлаб 10%га индексация қилиниши ҳақидаги миш-мишлар рад этилди. Лекин индексация қачон бўлиши ҳақида ҳам бирон ишора берилгани йўқ.

Лекин ёқимсиз хабарлар бу билан тугамайди. Бугундан бошлаб, скутерни бошқариш учун имтиҳон топшириш ва ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб қилинади. Камбағални урма, сўкма, қиммат номер тақтир ва ягона имтиҳон марказидан ўтказиб шил. Аввалроқ скутерлар учун қиммат номерларни тақиш мажбурий қилинганди. Номер қироли ҳам, имтиҳон марказлари ҳам, кучга кирган жарима баллари қонуни бенефициарлиги ҳам кимга бориб тақалиши билсангиз керак.

Ҳа, ёқимсиз ўзгаришларнинг десертига экостикерлар бор. Бугундан экологик стикерларни жорий қилиш бошланмоқда. Стикерлар билан боғлиқ қоидалар ишга тушса, шаҳарларда айрим ҳудудларга кирганлик учун жарималар жорий этилади. Газ йўқ, 80 шиптирдан ҳали бери воз кечиш режалари йўқ, муттаҳам монополистлар ва уларнинг югурдак шотирлари электромобилларга янги ва янги тақиқ ва чекловлар қўшишмоқда. Абсурд кўринар, лекин янги Ўзбекистон учун бу янги нормага айланиб бўлди. Бориб бориб, Ягона экостикер Маркази МЧЖ пайдо бўлиб қолмаса эди, деган хавотирлар эҳтимоли тобора реаллашмоқда.


Бюджетимиз Субсидиялар бюджетилигича қолмоқда

2024 йилда субсидиялар учун 25,5 трлн.сўмдан кўп маблағ йўналтирилган. Субсидияларнинг энг катта қисми Ўзбекистоннинг янги даврдаги кулфати ва қора ўпқони энергетикага кетган: 13,9 трлн.сўм. Аслида бу сумма кросс-субсидияларни ҳам ҳисобга олса, 16,4 трлн.сўмдан ошади. Аввалги йиллардан фарқли равишда Ўзбекистонликлар энди энергетика учун товонни ҳам чўнтагидан, ҳам солиқлардан тўлашмоқда.

2024 йилда 2023 йил билан солиштирганда айрим йўналишларда субсидиялаш кескин ошган, хусусан:

Иссиқлик таъминотига 1,7 трлн.сўмдан 3,9 трлн.сўмгача (2 каррадан зиёд);
Жамоат транспорти учун 838 млрд.сўмдан 1 178 млрд.сўмгача (1,3 баробар);
Лазерли текислашга 66 млрд.сўмдан 317 млрд.сўмгача (4,8 баробар);
Томчилатиб суғоришга 124 млрд.сўмдан 208 млрд.сўмгача (1,7 баробар);
Хориждан наслли ҳайвонлар келтиришга 7 млрд.сўмдан 58 млрд.сўмгача (8,3 баробар);
Заковатга 33 млрд.сўмдан 50 млрд.сўмгача (1,5 баробар) оширилган.

Бюджет орқали субсидиялаш охирги йилларда турли манфаатдор бизнес гуруҳларни имтиёзли молиялаштириш воситасига айланиб бормоқда. Тўғридан-тўғри муҳтож инсонга етиб бормайдиган ва ижтимоий бўлмаган субсидиялашнинг барча кўринишларидан воз кечиш керак. Бизнеснинг субсидияхўрлиги қаттиқ қораланиши ва шармандали ҳолат ҳисобланиши лозим.


Таксичилар учун енгилликлар курьерларга ҳам қўлланиши керак

Солиқ қўмитаси такси фаолияти билан банд бўлганларга содда ва қулай бўлиши учун, даромади 100 миллион сўмдан ошганда (лекин 1 миллиард сўмгача) улар учун солиқни солиқ агентлари (такси агрегатори) тўлов манбаида автоматик ҳисоблаш ва бюджетга ўтказиш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилганини маълум қилмоқда.

Бу жуда зўр. Ахир эрталабдан кечгача таксичилик қилган ватандошимиз учун электрон калит расмийлаштириш, ҳар ойда ҳисобот топшириш, ҳар ойда солиқ тўлаш анча даҳмаза кўрилади. Бу ишни агрегаторларнинг ўзлари бажарса, маъмурчилик ҳам осонлашади, солиқ йиғиш ҳам.

Мисол учун, Қирғизистонда бу йилдан бошлаб таксичи ва курьерлар учун солиқни платформа агентлар тўлайдиган бўлди. Бу жуда қулайлик ва осонлик яратади.

Ҳозирда Ўзбекистонда 736 минг таксист бўлса, ўзини ўзи банд қилган курьерлар сони улардан кам эмас. Шунинг учун даромади 100 миллион сўмдан ошганда (лекин 1 миллиард сўмгача) курьерлар уқчун ҳам солиқни солиқ агентлари (масалан, Узум тезкор, Яндекс овқат, Вольт) орқали тўлов манбаида автоматик ҳисоблаш ва бюджетга ўтказишни йўлга қўйса бўлади.


"APEX INSURANCE" АЖ дзюдони қўллаб-қувватлашни давом этмоқда.

APEX INSURANCE Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан стратегик ҳамкорликни давом эттиришини эълон қилиб, спортчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларни қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқламоқда. Компания 28 февралдан 2 мартгача "Юнусобод" спорт мажмуасида ўтказиладиган Tashkent Grand Slam 2025 йирик халқаро турнирининг расмий ҳомийси сифатида яна бир бор иштирок этади. Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) тақвимидан ўрин олган ушбу нуфузли мусобақа, юртимизнинг жаҳон спорт майдонидаги мавқейини янада мустаҳкамлаб, APEX INSURANCEнинг дзюдони ривожлантиришга қаратилган узоқ муддатли саъй-ҳаракатларини намоён этади.

Реклама


Ўзини ўзи банд қилганлар ҳар йили "ноллашади"

Эсингизда бўлса, 2024 йилда даромади 100 млн.сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган таксичилар 2025 йил бошидан айланма солиқ тўловчисига айланадими? дея савол кўтаргандик.

Солиқ қўмитаси мазкур баҳсли ҳолат бўйича ўзини ўзи банд қилганларга оид муҳим тушунтириш билан бўлишмоқда.

Демак, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг солиқ даври (йил) давомида меҳнат фаолияти натижасида ёки товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган 100 миллион сўмгача бўлган даромадларига солиқ солинмайди. Бунда, йил тугаши билан янги йил бошидан даромадлар қайтадан ҳисобланади.

Мисол учун, 2024 йилда даромадлари 100 млн сўмдан ошмаган ёки ошган тақдирда ҳам 2025 йилда ҳисоб китоб "нол"дан бошланиб, уларнинг 100 млн сўмгача бўлган даромадлари солиққа тортилмайди.


Давлат қарзи бўйича фоиз харажатлари кескин ошишда давом этмоқда

2024 йилда давлат бюджети харажатларининг иқтисодий тасниф бўйича энг кўп ўсиши айнан фоиз тўловларига тўғри келган.

Демак, 2024 йилда фоиз тўловлари 1,8 баробарга ошиб 14,5 трлн.сўмга етган. Яъни давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари қарийб 1,2 млрд.долларга етган (бу ҳисобга қарз тани кирмайди).

Қарз учун фоиз харажатлари ошаётгани фонида ижтимоий нафақалар учун харажатлар 8,9%га ёки 2,3 трлн.сўмга қисқарган.

Ажойиб-а, давлат қарзларининг ва фоиз тўловларининг кескин ошиши фонида Конституцияда Ўзбекистон ижтимоий давлат, деб ёзилиши билан ижтимоий нафақаларнинг қисқариши? Дарвоқе, ижтимоий нафақаларни кесиш сиёсати, нафақа харажатлари ва нафақачилар сонини мақбуллаштириш 2025 йилдаям давом этади.

Беихтиёр латифа эсга тушади:

- Ароқ нархи ошибди;
- Энди сиз камроқ ичасизми?
- Йўқ, энди сизлар камроқ ейсизлар.


Дамас ҳайдовчилари ҳам энди ўзларини ўзлари банд қила оладими?

Енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига 2024 йил охиригача киритилган эди. Энди таксичилар учун ўзини ўзи банд қилишга муддатли чеклов йўқ.

Шунингдек, янги қарордан "ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган" деган жумла олиб ташланган. Бу, агар моҳиятга асосланилса, Дамас ёки ўриндиқлари сони 8тагача бўлган енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ҳам ўзларини ўзлари банд этишлари мумкин дегани.

Балки расмийлар бу бўйича изоҳ беришар.


Жамғармаси йўқлар улуши 40%га яқинлашган

Марказий банк сўровларига кўра, Ўзбекистонда жамғармаси йўқлар улуши 2024 йилнинг охирида 40%га яқинлашган.

Бу 2020 йил пандемия давридан буён янги максимум.

2023 йил якунлари бўйича жамғармаси йўқлар улуши 35%дан камроқ эди.

Жамғармаси йўқлар улушининг ортиши 1 ойлик, 1-3 ойлик ва 3-6 ойлик жамғармаси борлар улуши камайгани фонида юз берган. Яъни, "йўғонлар ингичкалашган".

Жамғармаси 6 ойдан кўпга етадиган, яъни йирик жамғармаларга эга бўлганлар улуши эса ортган.

Албатта, бу бўйича етарли ва чуқурроқ ахборотлар очиқланиши керак бўлади, лекин аҳоли омонатларининг ортиши асосан йирик омонатчилар ҳисобидан юз бераётган бўлиши мумкин.


Рақобат қўмитаси фермерлар сотиб оладиган дизель ёқилғиси учун потолок спред ўрнатган

“Ҳақиқатдан ҳам Рақобат қўмитаси томонидан экин мавсумида дизель ёқилғиси нархининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида 2025 йил 26 февралдан бошлаб  биржада ташкил этилган алоҳида савдо секциясида фермер хўжаликлари томонидан кичик лотларда сотиб олинадиган дизель ёқилғиси нархини унинг биржа савдосида бошланғич нархига нисбатан ўсиш чегарасини энг кўпи билан 5 фоизгача этиб белгиланди ва бу юзасидан Республика товар хом-ашё биржасига кўрсатма юборилди”.

Демак, фақат фермер хўжаликлари биржадан кичик лотларда сотиб оладиган дизель ёқилғиси учун потолок спред белгиланган. Бошқа тоифа харидорларга дизель қимматлашишда давом этиши мумкин (олигарх ва монополистлар йўқотилган маржани улардан қоплаб олишга уринишади).

Показано 20 последних публикаций.