#salovat
• САЛОВАТ АЙТИШ ҲАҚИДА• Алҳамду лиллаҳ, барчамиз мўъмин-мусулмонмиз. Биз мўъмин-мусулмонлар Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаламга саловат айтишга буюрилганмиз. Агар бир марта
саловат айтсак, бизга Аллоҳ ўн марта раҳмат йўллайди, ўнта гуноҳларимизни ўчирилади, ўн даража мартабимиз кўтарилади.• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта раҳмат йўллайди. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража мартабаси кўтарилади” (Имом Аҳмад ривоятлари). Манбаларда қисқа салавот сифатида қуйидаги саловат берилади:
اَللَّهُمَّ صل وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّد
Аллоҳумма солли васаллим ала набиййина Муҳаммад
Маъноси:
Эй, Аллоҳ! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга раҳмат ва салом йўллагин!• Бугун энг камида 100 маротаба айтишга уриниб кўринг. Бундай имкониятни ўтказиб юборманг.
©Рустамжон Домла
🌟
@nasihatda