Ўзимизни ака-укалар яратган стартапларни қизиқиш билан кузатаман. Ҳалиям кўп муаммоларнинг ечими шу айтида деб ишонаман. Масалан, уларнинг бир нечтасини ҳаётимда ўзим ҳам севиб ишлатаман:
1. Tahrirchi - шу йигитлар аслида Ўзбек тили ривожига катта ҳисса қўшишяпти. Ёзув-чизув учун жуда қулай, яқинда йўлга қўйилган Тилмочку энди ҳақиқий инқилобий таржимонга айланиб улгурди.
2. Mutolaa- Унча мунча китобга қизиқмайдиганларниям қизиқтириб қўйди шу жамоа. Айниқса, тирбандликларда роса дуо олишяпти.
3. Asaxiy Books - Китоб харидини бош оғриғидан севимли машғулотга айлантира олишди. Энди севимли китобимни қачон инглизчадан русчага кейин ўзбекчага таржима қилинади деб кутишгаям қўйишмайди, муаллифлик ҳуқуқини олиб анча олдин ҳам чоп этишяпти азаматлар.
4. Mohirdev - айтини ўрганиш учун ёшларга тез ва самарали услубиятни яратиб бериб ҳам уни ҳамёнбоб ҳолатда тақдим этишяпти.
5. Q.watt- Заряд тугаб қолганда роса асқотадиган, исталган қаҳвахона ёки коворкингда тез зарядловчи қурилмалар ижараси.
6. Rahmat - Отасига раҳмат шуларни, тўловни клик пейми ҳатто визадаям қилаверасиз устига бироз чойчақа тўлаб ҳам қўйсангиз бўлади.
7. ISHuz - Ўзбекзабон ходимлар топиш учун яхши платформа, кимдирга ходим керак бўлса анкетасини шуердан тўлдирдириб кейин яқинларга улашяпмиз
8. Textilefinds - Текстилчилар учун мижоз топаман деб сарсон бўлиб юришларни ўрнига дангал бўладиган буюртмаларни шунчаки олишга ўргатиб қўяётган маркетплейс.
Сизчи, ўзимизникилардан яна қай бирларини ишлатяпсиз?
Hamid Isomov.