📮TA'ZIYA E'LON | Rasmiy


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


- NAMANGAN TUMAN TA'ZIYA E'LON -
• Таьзия ҳабарини бизга йўлланг!
• Биз уни халққа етказамиз ИншааАллоҳ!
• Канал холис ажр талабида очилган!
Мурожаат: @MusokhujaIbrat
Тел: 507033757

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙
ҚАЙНОНА ВА КЕЛИН МУНОСАБАТЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар
ҳазратлари
Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тафаккур

Эркак киши виқорли бўлади..

@taziyaelon


РАМАЗОН ОЙИДА УЗУРЛИ БЎЛГАН АЁЛНИНГ ҲОЛАТИ
#рўза

❓165-CАВОЛ:
Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши Рамазон ойи давомида одати бошланиб қолса, у тугагунига қадар рўза тутмайди. Рамазон ойи ўтгандан кейин неча кун рўза тута олмаган бўлса, ўшанча кун қазо қилиб тутиб беради. Бу ҳукмга уламолар ижмоъ қилишган.
Муоза розияллоҳу анҳодан шундай ривоят қилинади:
Муоза ал-Адавийя Оиша розияллоҳу анҳодан: “Нима учун ҳайз кўрган аёл рўзанинг қазосини тутадию намозни қазосини ўқимайди?” деб сўради. Оиша онамиз: “Узрли ҳолатга тушиб қолсак, рўзанинг қазосини тутишга, намознинг қазосини ўқимасликка буюрилганмиз”, деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).

Яъни, Пайғамбар алайҳиссалом ҳайз ҳолатидаги аёлларга рўзанинг қазосини тутиш, намознинг қазосини эса ўқимасликка буюрардилар. Ушбу ҳукм мўтабар фиқҳий китобларимизда атрофлича ёритилган:

“Аёл ҳайз ёки нифос кўрса, рўзасини очади. Кундуз куни мусофир сафардан келса ёки аёл ҳайздан покланса, куннинг қолган қисмида еб-ичишдан сақланади” (“Ҳидоя”).

“Ҳайз кўрган аёлдан намоз соқит бўлади, поклангач қазосини ўқимайди. Ҳайз кўрганнинг рўза тутиши ҳаром бўлади, поклангач қазосини тутади” (“Ал-Мухтор”).

“Фарз рўзани тутиб турган аёл ҳайз кўриб қолса, рўзаси ботил бўлади. Фарз адо бўлмай қолгани учун, поклангач унинг қазосини тутиш вожиб бўлади” (“Умдатур риъоя”).
Аёллар рўзани тўлиқ тутиш мақсадида дори истеъмол қилиб, одат қонини кечиктириши жоиз. Одатий қон келмагунча аёл киши пок саналади ва рўза тутиши лозим. Қонни тўхтатиб туриш-турмаслик борасида шаръан қайтариқ йўқ. Бу иш аёл кишининг соғлигига зарар қилмаса жоиз, зарар қилса жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar
@taziyaelon




11.03.2025 | РАМАЗОН

Ассалому алайкум,
Ўтганларни Аллох рахматига олсин, қолганларимизни саломат қилсин.

TA’ZIYA E’LON | Rasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙
ОПА-СИНГИЛЛАР ОИЛАНИНГ ОМОНАТЛАРИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар
ҳазратлари
Telegram


РАМАЗОН ОЙИ КЕЧАЛАРИДА ЭР-ХОТИНЛИК МУНОСАБАТЛАРИ МУМКИНМИ?
#рўза

❓171-CАВОЛ:
Рамазон ойида рўзадор киши ифторликдан сўнг, яъни кечқурун аёли билан яқинлик қилса бўладими. Одобсиз савол берганим учун минг бор узр.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ислом дини келган илк даврларда Рамазон ойида рўзадорларга кечалари ҳам жинсий алоқа ман этилган эди. Лекин бунга кўпчилик риоя қила олмай қолгани учун бунга рухсат берилган ва қуйидаги ояти карим нозил бўлган:
яъни: “Сизларга рўза кечасида хотинларингиз билан қовушиш ҳалол қилинди. Улар сизлар учун либос, сизлар улар учун либосдирсиз. Сизларнинг ўзингизга хиёнат қилаётганингизни Аллоҳ билди ва тавбангизни қабул қилиб, сизларни афв этди. Энди, улар билан (рўза кечаларида бемалол) қовушиб, сизлар учун Аллоҳ ёзган (тақдир этган) нарсани (фарзандни) умид этаверингиз. Шунингдек, тонггача, яъни оқ ипнинг қора ипдан (тонгнинг тундан) ажраладиган вақтигача еб-ичаверингиз. Сўнгра, рўзани кечгача (қуёш ботгунча) мукаммал тутингиз!” (Бақара сураси, 187-оят).

Шундан келиб чиқиб, Рамазон ойида қуёш ботгандан бошлаб тонг отгунча бўлган муддатнинг орасида эр-хотинлик алоқаси бўлиши мумкин. Бунга шариатимиз рухсат берган. Ушбу ҳукм Ҳанафий мазҳабидаги мўътабар фиқҳий китобларда ҳам ўз ифодасини топган. Жумладан, Имом Алоуддин Косоний “Бадоиъус саноъе” китобида шундай дейди:
Яъни: “Рўзанинг рукни: кундузида ейиш-ичиш ва жинсий алоқадан тийилишдир. Зеро, Аллоҳ таоло ейиш-ичиш ва жинсий алоқани Рамазон кечаларида ҳалол қилган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar
@taziyaelon




10.03.2025 | РАМАЗОН

Ассалому алайкум,
Ўтганларни Аллох рахматига олсин, қолганларимизни саломат қилсин.

TA’ZIYA E’LON | Rasmiy


📢TA'ZIYA E'LON | 09.03.2025‼️

👤Исм: Раимқулова Онахон ача
👤Йил: 1940
👤Ёш: 85
👥Оила: Ўғиллари Абдусаттор, Абдуғаффор, Абдусамад, Абдуғани, Ахмаджон акалар. Қизлари Рахима, Саломат, … оялар. (4 қиз)

🏘Манзил: Миришкор МФЙ
🏠Мўлжал: Фарғона канали бўйида. Дўстлик 1 кўча 15-уй

⏱Жаноза вақти: 15:00 да
📍Жаноза жойи: Уйда ўқилади

🪦Дафн: Миришкор қабристонига

❈┈┈✾┈┈❁┈•✿•┈❁┈┈✾┈┈❈
- Inna lillahi va inna ilayhi roji’un -
|Хабар:
@MusokhujaIbrat
Таьзия эьлони бепул,
Канал савоб учун ишлайди.

|КАНАЛ➡️
TA’ZIYA E’LON | Rasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙
АКА-УКАЛАР ОҚИБАТЛИ БЎЛСИН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар
ҳазратлари
Telegram


РЎЗАНИНГ КАФФОРАТИ
#рўза

❓175-CАВОЛ:
Рамазон рўзасини қасддан бузган киши каффорат тўлар экан. Шу ҳақда маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор қасддан яъни, рўза тутгани эсида бўла туриб овқат еса, сув ичса ёки жинсий алоқа қилса, рўзаси бузилади. Бу ҳолатда ҳам қазо, яъни, бузган рўзасини тутиши, ҳам каффорат вожиб бўлади.

Рўзанинг каффорати қуйидагилардан иборат:
🔹Бир қул озод қилиш.
🔹Агар бунга қодир бўлмаса кетма-кет икки ой рўза тутиш.
Бунда бир кун қазосидан ташқари икки ой ҳисобланади. Ҳозирги кунда қулдорлик йўқлиги сабабли қул озод қилишга қодир бўлмаслик табиийдир. Ушбу отмиш кун кетма-кет тутиладиган рўза шариатда рўза тутиш мумкин бўлмаган кунлар яъни, Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлари ва Қурбон ҳайити кунидан кейин уч кун, жами беш кунга тўғри келиб қолмаслиги керак.
🔹Бунга ҳам имконияти бўлмаса, олтмишта фақир кишига фидя миқдорича таом беради ёки таомнинг қийматини беради. Бир фақир кишига олтмиш кун таом берса ҳам бўлади. Аммо бир фақирга отмиш кунлик таомни бир кунда берса жоиз бўлмайди.

Каффорат ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилган:P
яъни: “Ким икки жинсий йўлнинг бирига қасддан яқинлик қилса, озуқа ёки даво бўладиган нарсани еса ёхуд ичса унинг зиммасига қазо ва каффорат лозим бўлади. Унда аввало бир қул озод қилади. Тополмаса икки ой кетма-кет рўза тутиб беради. Унга ҳам қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйдиради (“Раддул муҳтор”).

Зиммасига каффорат лозим бўлган киши рўза тутишга қодир бўла туриб, таомлантириш йўли билан каффоратни адо қилмоқчи бўлса, каффорат адо бўлмайди. Чунки тартиб бузилган бўлади.

Каффорат рўзасини тутаётган аёл орада ҳайз кўриб қолса, каффоратни қайтадан бошламайди, балки узри кетгач давом эттиради. Нифос қонини кўрса, каффоратни қайтадан бошлайди. Чунки, нифос қони бу масалада узр ҳисобланмайди (“Раддул муҳтор”).

Каффорат рўзасини тутаётган киши олтмиш кун ичида бирор кунни қолдирса каффорат бузилади ва рўза тутишни бошидан бошлайди.

Рамазоннинг қазоси ва каффоратини тутаётган киши субҳи содиқ кирмасидан аввал мана шу рўзаларни тутишни ният қилишлари шарт. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди. Шунинг учун саҳарликка туролмай қолишидан қўрққан киши қуёш ботганидан кейин эртанги куннинг қазо ёки каффорат рўзасини тутишни ният қилдим, деса кифоя қилади. (“Фатавои Ҳиндия”).

Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни бузишда каффорат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar
@taziyaelon




09.03.2025 | РАМАЗОН

Ассалому алайкум,
Ўтганларни Аллох рахматига олсин, қолганларимизни саломат қилсин.

TA’ZIYA E’LON | Rasmiy


📢TA'ZIYA E'LON | 08.03.2025‼️

👤Исм: Сайдуллаев СУЛТОНМУРОД
👤Йил: 1997
👤Ёш: 28
👥Оила: Оталари Мамажанов Жўрахон ака(Катта Тошбулоқ, Ал Масжидун Набавий жоме Масжиди муаззини яьни азончиси). Сингиллари Гулсанам, Сарвинозлар.

🏘Манзил: Кичик Тошбулоқ МФЙ
🏠Мўлжал: Катта Тошбулоқ бозор томондан келишда Гулихоним ошхонасидан ўтиб ўнгга, ичкарроққа кирилади

⏱Жаноза вақти: 10:00 да
📍Жаноза жойи: Уйда ўқилади

🪦Дафн: Кичик Тошбулоқ қабристонига

❈┈┈✾┈┈❁┈•✿•┈❁┈┈✾┈┈❈
- Inna lillahi va inna ilayhi roji’un -
|Хабар:
@MusokhujaIbrat
Таьзия эьлони бепул,
Канал савоб учун ишлайди.

|КАНАЛ➡️
TA’ZIYA E’LON | Rasmiy


📢TA'ZIYA E'LON | 08.03.2025‼️

👤Исм: Турсунов Олимхон хожи ота
👤Йил: 1947
👤Ёш: 78
👥Оила: Ўғиллари Махмудхон ака. Қизлари Муслимахон, Ферузахон оялар.

🏘Манзил: Қоратепа қишлоғи
🏠Мўлжал: Нуртепа жоме Масжиди яқинида. Ибрат кўча 9-уй

⏱Жаноза вақти: 08:00 да
📍Жаноза жойи: Нуртепа жоме Масжидида ўқилади

🪦Дафн: Паст, Масжиди орқаси қабристонига

❈┈┈✾┈┈❁┈•✿•┈❁┈┈✾┈┈❈
- Inna lillahi va inna ilayhi roji’un -
|Хабар:
@MusokhujaIbrat
Таьзия эьлони бепул,
Канал савоб учун ишлайди.

|КАНАЛ➡️
TA’ZIYA E’LON | Rasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙
ОТАМ-ЖАННАТИМ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар
ҳазратлари
Telegram


#Мадина Рамазон

Қубо Масжиди ва Мадинаи мунаввара

@taziyaelon


НАМОЗ ЎҚИМАГАН КИШИНИНГ РЎЗА ТУТИШИ
#рўза

❓167-CАВОЛ:
Агар Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларни ўқимасак бунга динимизда қандай қаралади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Комил мусулмон – Исломнинг фарзларига тўлиқ амал қилувчи кишидир. Зеро динимиз бешта асос устига бино қилинган. Бу ҳақда Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
яъни: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифда намоз ва Рамазон рўзаси бир қаторда зикр қилинмоқда.

Умуман олганда намоз ва рўза алоҳида-алоҳида ибодатлар бўлганидан намоз ўқимаган киши ҳам рўза тутиши мумкин. Лекин, ўрни келганда намозни қадри жуда юксак эканини, уни тарк қилиш катта гуноҳлигини эслатиб ўтамиз. Намоз ҳар бир балоғатга етган, ақлли кишига фарзи айндир. Қиёматда ҳам биринчи сўраладиган амалдир. Ҳар куни беш марта такрорлангани сабабли, намозни тарк қилган киши бир кунда беш марта катта гуноҳ иш қилган бўлади
. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar
@taziyaelon



Показано 20 последних публикаций.