Tayinlov.uz | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг тегишли қарорларига биноан тайинланганлар ҳақида ахборот берувчи канал
Диққат!
Барча хукуклар химояланган. Каналдаги маълумотлардан фойдаланилганда, хавола курсатилиши шарт.
Биз билан алоқа
@Tayinlovbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


🌟🌟🌟🌟🌟🌟
Долли Аллаев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

У бунга қадар уюшманинг Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Республика ГАСН”га биринчи ўринбосар тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Жабборов Жасур Бозорович Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Жасур Бозорович тайинловга қадар “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълумот ўрнида Ж.Жабборов 1988 - йилда Навоий вилоятида туғилган. 2010 йил Тошкент темир йўл мухандислари институти, 2016 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси, 2022 йилда эса Тошкент архитектура-қурилиш университетини тамомлаган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


🌟🌟🌟🌟🌟🌟
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига биринчи ўринбосар тайинланди

Полковник Фарҳод Фаттоҳович Ҳасанов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди. 

Тайинловга қадар Фарҳод Ҳасанов 2020 йилнинг сентябрь ойидан бери Қўқон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Шунингдек, у фаолияти давомида Ички ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимида ҳам фаолият юритган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Тошкентдаги Амити университетига янги бошқарув директори тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Шухрат Сатторов ушбу олийгоҳнинг бошқарув директори лавозимига тасдиқланди.

У бунга қадар Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази директори бўлиб ишлаган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


💼 Smart Buxgalteriya – Biznesingiz uchun ishonchli yechim! 📊

Siz soliq hisobotlari, hujjatlar va moliyaviy hisob-kitoblarga ko‘p vaqt sarflayapsizmi? Smart Buxgalteriya bu jarayonni soddalashtiradi va biznesingizni barqaror yuritishga yordam beradi!

15 yillik tajriba
100+ kompaniya bizga ishonadi
Soliq va moliyaviy hisobotlarda xatolarga yo‘l qo‘ymaymiz

Biz bilan ishlasangiz, faqat biznesingiz rivojiga e’tibor qaratasiz! 🔥

📞 Bog‘lanish uchun:
☎️ 88-600-00-10
☎️ 94-503-22-22
📩 Telegram: @accountant_2222

Telegram kanal: @smart_buxgalteriya_group

Smart Buxgalteriya – Ishonchli hisob, barqaror biznes!


Абдуллаев Музаффар Абдуғаниевич Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

Музаффар Абдуллаев 1984 йилда Наманган вилояти, Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги иқтисодчи, тармоқлар иқтисодиёти магистри.

Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Наманган вилояти молия бошқармаси бошлиғи ёрдамчиси лавозимида бошлаб, бош иқтисодчи ва бўлим бошлиғи лавозимларида, 2017-2019 йиллар давомида Наманган шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири, 2019-2020 йиллар давомида Наманган шаҳар ҳокими ўринбосари, Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда 2020-2021 йиллар давомида вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг тегишли буйруғи билан амалга оширилди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


#ТАЙИНЛОВ

Абдуллаева Дилбар Хусанбаевна “Наманган сув таъминоти” АЖ Наманган шаҳар филиали директори лавозимига тайинланди

Дилбар Хусанбаевна 1977 йилда Наманган шаҳрида туғилган.  Наманган муҳандислик технология институтини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини дастлаб 1992 йилдан Наманган шаҳридаги 10-болалар боғчаси тарбиячиси сифатида бошлаган. 2003 йилдан 2020 йилгача Наманган шаҳар “Сувоқава” филиалида бир қатор масъул вазифаларда ишлаган. 2020 йилдан 2024 йилгача “Наманган сув таъминоти” МЧЖ Наманган шаҳар бўлими абонентлар билан ишлаш хизмати жисмоний истеъмолчилар бўйича сектор бошлиғи, бошлиқ ўринбосари лавозимларида фаолият юритиб келган.

Тайинловга қадар “Наманган сув таъминоти” АЖ шаҳар филиали абонентлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.   

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Ўзбекистоннинг Исландиядаги биринчи элчиси тайинланди

Равшан Усмонов Ўзбекистоннинг Исландиядаги биринчи элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Дунё нашри хабар берди.

Усмонов 2023 йилдан буён буюк Британияда Ўзбекистон дипломатик ваколатхонасини бошқариб келмоқда.

У Исландия президенти Халле Томасдоттирга ишонч ёрлиқларини топширди. Учрашувда улар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


“Ўзтемирюлконтеинер” АЖ бошқарувига янги раис тайинланди.

Мирзиёд Мирҳамидов “Ўзтемирюлконтеинер” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тегишли қарор компаниянинг кузатув кенгаши томонидан 2025 йил 21 январда бўлиб ўтган йиғилишда қабул қилинди.

Мирзиёд Мирҳамидов 1990 йил 3 апрелда Тошкентда туғилган.
Фаолияти давомида у Ўзбекистоннинг етакчи транспорт ва логистика компанияларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаб, логистика соҳасида катта тажриба тўплаган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигига директор тайинланди

Ҳасанов Шарифбек Шамсиддинович Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.

Бунга қадар у Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда турли давлат бошқарув органларида ишлаган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Буюк Британия Бош вазирининг Ўзбекистон бўйича савдо вакили тайинланди

Ўзбеистоннинг  Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усманов янги тайинланган мамлакат Бош вазирининг Ўзбекистон бўйича савдо вакили лорд Жон Олдердис билан учрашув ўтказди.

«Дунё» нашрининг ёзишича, Британия Бош вазирининг Савдо вакиллари лавозими 2012 йилда жорий этилган бўлиб, ушбу ўринга мамлакат парламентининг етакчи намоёндалари тайинланади.
Савдо вакиллари фақат Бирлашган Қироллик билан савдо ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш имконияти мавжуд бўлган мамлакатларга тайинланади ва уларнинг асосий фаолияти ушбу соҳалардаги алоқаларни кучайтиришга йўналтирилади.

Хусусан, савдо вакиллари Британия Савдо ва бизнес вазирлиги билан яқин ҳамкорликда янги бозорларни кашф этиш, хорижий мамлакатларга бизнес миссияларини ташкил этиш ҳамда Британия ва хорижий ишбилармон доиралари ўртасида алоқаларни жадаллаштириш масалалари билан шуғулланади.

Суҳбат давомида хорижий томон Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг-кўламли ислоҳотлар ва сўнгги йилларда республиканинг савдо-иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий соҳаларда эришган ютуқлари билан батафсил таништирилди.
Лорд Жон Олдердис Ўзбекистонда юз бераётган янгиланиш ва ўзгаришларни ижобий баҳолаб, расмий Лондонни Тошкент билан барча жабҳаларда алоқаларини кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.
Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамда таълим соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Учрашув якунида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича мулоқотни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Ўзбекистоннинг Албаниядаги илк элчиси тайинланди.

Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи Фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Иброҳимов Албания Президенти Байрам Бегайга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Расмий маросимдан сўнг Президент қароргоҳида бўлиб ўтган мулоқотда Ўзбекистон билан Албания ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, маданий ва туризм соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Байрам Бегай Ўзбекистонда кейинги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг самараларини юксак баҳолади. Ҳар икки томон муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга тайёрлигини тасдиқлади.

Маълумот учун, Бахтиёр Иброҳимов 2023 йилнинг ноябрь ойида аккредитациядан ўтган ва Австрия Президенти Александр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқларини топширган эди. Шунингдек, 2023 йилнинг октябрь ойида у ЕХҲТ, БМТ НЖҚБ, ОҲИЧК, МАГАТЭ ва БМТнинг Венадаги бошқа тузилмалари каби халқаро ташкилотларда Ўзбекистоннинг расмий вакили сифатида аккредитациядан ўтган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Расулов Бекмурод Жамшид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Қарши
шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази Ижтимоий хизматларни ташкиллаштириш
бўйича мутахассис лавозимига тайинланди


Расулов  Бекмурод  Жамшид  ўғли — 2002-йил Қашқадарё вилояти  Қарши шаҳрида туғилган.

Тайинловга қадар, у 3-йил давомида Қарши  шаҳридаги “Боғишамол ” маҳалласи ёшлар етакчиси лавозимида фаолият юритган.

Расулов  Бекмурод Жамшид ўғлини ушбу масъулиятли тайинлов билан муборакбод етиб, келгуси ишларида ривож ва улкан зафарлар тилайди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


🌟🌟🌟🌟🌟🌟
Расулов Давронбек Давлатжон ўғли Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи бош мутахассиси лавозимига тайинланди.

У мазкур тайинловга қадар Мирзо Улуғбек тумани "Ҳамид Олимжон" маҳалласидаги ёшлар етакчиси лавозимида фаолият олиб борган.

Давронбек Расуловнинг келгуси фаолиятига муваффақият тилаймиз!

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


🌟🌟🌟🌟🌟🌟
Японияда ўзбек маданияти элчиси тайинланди

Япония билан маданий алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида машҳур қўшиқчи ва ижрочи Машу Комазаки ўзбек маданиятининг ушбу мамлакатдаги элчиси этиб тайинланди.

Тайинлаш маросимида Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов мамлакатимиз ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун Машу Комазаки хонимга “Ўзбекистон маданияти элчиси” кўкрак нишонини тантанали равишда топширди.
Дипломат “Ўзбекистон маданияти элчиси” мақоми биринчи марта Япония фуқаросига берилганини таъкидлаб, Ўзбекистон ҳукумати Япония билан маданий алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганини таъкидлади.

Машу Комазаки бундай фахрий унвонни бергани учун миннатдорчилик билдирди. Унинг таъкидлашича, бу мақом унинг кейинги фаолиятида катта имкониятлар яратади.

“Япониядаги маданий тадбирларда янграган ўзбек миллий мусиқаси японларни Ўзбекистонга ташриф буюришга илҳомлантиради. Уларнинг онгида бу оҳанглар буюк ипак йўлидаги сирли мамлакатнинг ёрқин қиёфасини яратади” - дейди у.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


МТРКга хусусий каналлардан кадрлар раҳбарликка тайинланди

«Севимли», «Миллий», «Менинг Юртим» каналларида ишлаган Насриддин Асриддинов «Наво» каналига

Дилбар Раҳмонова Болажон каналига

«Менинг юртим» каналида ишлаб келган Дилшод Файз эса «Ўзбекистон» каналига раҳбарлик қилади.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Ўзбекистон ХДП Қўқон шаҳар кенгашининг I Пленум йиғилишида ташкилий масала муҳокама этилди.

Исмоилов Ҳусниддин Мўминжон ўғли - Ўзбекистон ХДП Қўқон шаҳар кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Олий Мажлис Сенати матбуот котиби тайинланди.

Наврўз Ибодуллаевич Ризаев Олий Мажлис Сенати матбуот котиби этиб тайинланди.

Н.Ризаев узоқ йиллар давомида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Ўзбекистон", "Ўзбекистон 24" телеканалларида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Шунингдек, Н.Ризаев Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати раҳбари сифатида фаолият юритган, аввалги чақириқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


“Ҳудудгазтаъминот” раисига янги ўринбосар тайинланди

Даврон Мақсудов “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раисининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Д.Мақсудов бунга қадар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Бундан олдин Маҳмуд Ёқубов “Ҳудудгазтаъминот” бошқаруви раисининг газ сотиш ва инновацияларни жорий этиш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

2024 йилнинг июлида “Ҳудудгазтаъминот” бошқарув раиси этиб Маъруф Хўжаев тайинланди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Тилеулесов Арисланбек Ауезович Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三

Показано 20 последних публикаций.