ИМОМ РАББОНИЙ АҲМАД АЛ-ФАРУҚ САРҲИНДИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАКТУБОТЛАРИДАН
Бисмиллаҳ, Алҳамдулиллаҳ, Вассоламу ъала Расулиллаҳ!
45-МАКТУБДАНДАН.
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Бу мактуб Саййид Нақиб Шайх Фарид Бухорийга ёзилган.
Рамазоннинг Фазилатлари ва бу Ойга Сабаб Баъзи Нарсалар.
Қимматли мактубингиз муборак Рамазон ойида келди. Шу сабаб хотирга келдики, бу қадри юксак ой фазилатларидан бир оз ёзай.
Маълум бўлса керакки, Рамазон ойи муборак ойдир. Бу ойда нафила ўлароқ адо этилган намоз, фитр, садақа ва шунга ўхшаш ибодатлар бошқа ойларда адо этилган фарз ибодатларнинг савоби билан тенгдир.
Рамазон ойида бир фарз ибодат этган бошқа ойларда етмиш фарз ибодат этган савобини олур. Бир киши Рамазонда бир рўза-дорга ифторлик берса, гуноҳларга каффорат бўлиши билан бирга бўйнини ҳам олов азобидан озод этади. У ифтор этар экан, рўзадорнинг савобича савоб берилур. Рамазон ойида ким хизматчисининг меҳнатини енгиллаштирса, мағфиратчи сафига эришур, жаҳаннам азобидан озод бўлур.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойи кирганда барча асираларни озод этар, тиланчиларга эҳсон улашар эдилар.
Бир киши Рамазонда хайрли ва фойдали ишларга муваффақ (амалларда муваффақиятли) бўлса, бутун йил бўйи муваффақиятли бўлур.
Рамазон ойи тарқоқлик ичра паришон кечса, бутун йил ҳам тарқоқ ва паришон кечгай. Шунинг учун иложи борича бу ой ичи-да кўнгил бирлиги (жамият)ни қўлга киритиш муҳим. Бу учун шу ойни ғанимат билмоқ керак.
Субҳоналлоҳ кечаларнинг ҳар бирида жаҳаннам азобига ҳақли бўлган минглаб кишиларни озод айлар. Бу ой ичида жаннат дарвозалари очилар. Жаҳаннам эшиклари ёпилар, шайтонлар кишанланар, раҳмат эшиклари очилар. Ифторга бироз шошилмоқ, саҳарликни бироз кейинга сурмоқ суннатдир. Шунга Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи васаллам аҳамият берадилар. Бу ишларда эътиборли бўлмоқ қуллик мақомига уйғун бир шаклда эҳтиёж этмоқдир.
Хурмо билан ифтор қилмоқ (оғиз очмоқ) суннатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторда шу дуони ўқирдилар:
"Чанқоқ босилди, томирлар (сугорилди), намланди, иншааллоҳ, ажр собит бўлди".
Бу ойда таровеҳ ўқимоқ, Қуръони Каримни хатм этмоқ суннати муаккададир. Буларнинг натижаси жуда фойдали.
Аллоҳ ҳаммамизни муваффақ айласин! Набийимизга, олу асҳобига салот ва салом!
Айтиладиган баъзи гаплар қолди. Муборак мактубингиз Рамазон ўртасида келди. Йўқса, амрга муваффақликда ўзимга эътибор этолмадим. Мазкур Рамазон ойидан сўнг сўзла(ш)моқ ғайбга ҳукм ва узун амалга (кейинга сурмоққа) таянган бир нарсадир.
Бутун масала сизнинг ризонгизни олмоқдир. Ҳеч тарзда нафсим-ни эсиргамоқ (аямоқ) томонига кетмасман. Зоҳирий ва ботиний ҳақларингиз зиммамиздадир. Шайх ҳазратлари шундай дедилар: "Шайх Жийонинг ҳаммангизга қатъий собит бўлган ҳақлари бор. Зеро, у бу жам ҳолингизнинг вужудга келиши ва ташкил бўлишида эътиборли бир сабабчидир".
Аллоҳ ҳаммамизни ризоси қай амалларда бўлса, ўшаларга муваффақ айласин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ул зотнинг шарафли оиласига, яқинларига салоту саломлар бўлсин! Бундан зиёдасини ёзмоқ бош оғритмоқ бўлур.
꧁✿🌺🌸꧂🌸🌺
https://t.me/tasavvuf02 🕊