Танатоз


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


Қўрқсанг гапирма, гапирдингми қўрқма..
Murojat uchun admin: @Tanatoz1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Барчамиз ҳақиқат биз томонда бўлишини истаймиз, лекин ҳеч биримиз ҳақиқат томонда бўлишни хохламаймиз...


Ричард Уэйтли

Кўпчилиrнинг муаммоси шуки адолатсизликка қарши курашни ўзи адолатсизликка учраганидан кейингина бошлайди. Кундалик ҳаётда содир бўлаётган кичик бир адолатсизлик, танага кирган касаллик вирусига ўхшайди, муолажани касаллик танани тўлиқ қамраб олмасдан аввал бошлаш лозим, акс ҳолда муолажа самара бермаслиги, ёки ўта азобли бўлиши мумкин.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


Диктатуралар ўз фуқароларга зулмга тоқат қилишни, муқаддас бурч, инсонийлик белгиси сифатида сингдиришади..

Суратда бўш сут идишларини давлатга топшириш учун бораётган қиз тасвирланган. 1965-йил.
Суратни кўриб мактаб пайтида металлолом "нормаси"ни бажариш учун темир излаб сарсон бўлган пайтларим ёдимга тушди

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

1.9k 1 28 28 96

Ҳукумат бу-шундай бир тузилма ки, у ўзи содир этганидан бошқа барча адолатсизликларни бартараф этади...

Ибн Халдун

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

2k 0 25 4 68

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Исроиллик депутат Айман Одех:
Ғазода 17 385 нафар гўдаклар ўлдирилди уларнинг 825 нафари чақалоқлар...35 055 нафар гўдаклар етим қолишди...Сизни уларнинг қони тутади..


Депутат парламент йиғилишида Биньямин Нетаньяхуни қотил деб атагани учун, унга нисбатан куч ишлатиб, трибунадан четлаштирилди.

Ҳақни айта оладиган тилингиз бўлмаса, ҳеч бўлмаса, бир бурчакда жимгина, ҳеч кимга билдирмай дуо қилишга журъат топинг.
Машҳаргоҳда "биродарларинг яҳуд танклари остида янчилаётганда нима қилдинг!!!" деб сўралганда "дуо қилдим" дея олиш имконидан ўзингизни маҳрум қилманг!!!

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

3.9k 0 64 23 149

Бугун умматнинг ночор аҳволда эканини ўзини мусулмон санайдиган ҳар бир кимса яхши англайди. Лекин англагани ҳолда бу вазиятдан қутулиш ўрнига янада чуқурроққа чўкишга уринмоқда. Ахир хаста киши ўзининг касал эканини тушунса унда даволанишга ҳаракат қилмайдими?
-Афсуски йўқ... Чунки бу умматнинг қони заҳарланди. Чунки юз йил эллик йил аввал бошланган фитнага алданган мусулмонлар ҳали ҳам жоду тасиридан қутула олгани йўқ. Улар мусулмон бўлиб эмас, араб, турк, форс, қибтий ва ҳо казо бўлиб бирлашиб, гўёки илгариги буюкликларига қайтиш ҳақида хаёл қиладилар. Бир нарсани унутманг!!! Ҳар қандай "МИЛЛИЙ" бирлашмалар аслида мусулмонларни ягона жисм сифатида бирлашувидан тўсиш учун ўйлаб топилган. Токи шуни англамас эканмиз, яна юз йиллар аҳволимиз ўнгланмайди...

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

3.2k 0 26 68 88

Яман хусийлари Қизил денгизда Туркияга тегишли "ANADOLU S" кемасига ракета орқали зарба беди. Қўмондонлик баёнотига кўра бу кема исроилга ёрдам кўрсатаётган бизнесмен Салих Зеки Чақирга тегишли бўлган.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

2.2k 0 14 25 110

Биринчи жаҳон уруши ва ҳалол гўшт

Европа давлатлари айниқса Британия Империяси армия таркибида хизмат қилаётган мусулмонларга ўз дини кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ҳайвонларни сўйишга рухсат берди.
Бугунги кунга келиб эса айрим Европа давлатлари Исломий қоидалар асосида ҳайвонларни сўйишни таъқиқлашмоқда.
Юқоридаги мисол юз йил илгариги истилочиларнинг ҳозиргиларидан кўра инсоний қиёфага эканлигини англатмайди. Илгари ҳам ҳозир ҳам агар улар кимгадир илиқ муносабат қилишган бўлса, ё молига ёки жонига кўз тикатикаётган бўлишади.
1-жаҳон урушида ҳам миллионлаб мусулмон фарзандлари истилочилар манфаати йўлида қурбон қилинди.

Суратда Британия империяси армияси сафида урушга кирган мусулмон ҳиндлар учун сўйилган Ҳалол ва Сикхлар учун ўз эътиқодий кўрсатмаларача сўйилган ҳайвон гўшти кўрсатилган.
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


Репост из: Ибратдир дунё
Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.
Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.
Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!

Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. Сўнгра ўзига жонини ишониб топширганларга умуман хиёнат қилмасликка қасам ичди!

Сизга ишонганларга хиёнат қилманг. Алдаманг уларни. Хиёнат бу номуссизлик, разолат ва пасткашликдир...

🇺🇿
Ибрат излаганга — ибратдир дунё

2.2k 0 60 7 119

Ноёб сурат, Боб ас Салом дарвозаси 1908 - йил. Зиёратчилар Масжиди Набавийга мазкур дарвозадан киришган.

Маълумот Ҳаж тарихи каналидан олинди. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

3k 0 29 8 62

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эронда ёғингарчиликдан кейин йўл ўпирилиб ер остидаги қадимий иншот аниқланди.

Эшитишимча 1920 йилда Бухоро Амири Қизиллардан қочиб, ер остидан ўтадиган яширин йўл орқали шаҳардан чиқиб кетган экан. Катталарнинг хотирлашича Шаҳар ҳудудида бир неча километрларга чўзилган, от аравада ҳаракатланиш имконини берадиган мукаммал даражада бунёд этилган ер ости йўллари тармоғи бор эмиш. Ҳаттоки Когондаги Амир саройидан Арки олийга қадар чўзилган йўл ҳам бўлган. Когондаги саройнинг шарқий қисмида ер ости йўлига кириш қисми темир қоплама билан мустаҳкамлаб беркитиб қўйилган ва у ерга оддий кишилар киритилмайди.

Агар ҳақиқатда шундай ер ости йўллари тармоғи бўлса нега буни халқдан яшириб келишаяпти? Ёки бу давлат аҳамиятига молик сирми?
Сиз бу ҳақида қандай фикрдасиз? Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

3.6k 0 37 35 71

Донолар ўгитларида олимлар суҳбатидан баҳраманд бўлиш манфаатлари ҳақида кўп ўқиганман. Бугун шундай замонасининг олими бўлган ажойиб инсон Тоҳиржон Қозоқов устоз билан учрашдим. Камтарин, хуш феъл, юзида нури бор инсон эканлар. Афсуски суҳбатларидан кўпроқ баҳраманд бўлиш насиб этмади. Аллоҳдан домлага узоқ умир, сиҳат саломатлик тилаб қоламан


Биритания тарихидаги Исломни қабул қилган илк зодагон мусулмон аёл леди Элизабет Кобболд ҳисобланади. 1933- Исломни қабул қилгач Ҳаж зиёратини амалга ошириб исмини Зайнаб деб ўзгартирди. У яшаган даврда у истиқомат қилган шаҳарда мусулмонлар бўлмаган. Зайнаб вафот этгач Унинг жанозасини ўқиш учун қўшни Уокинг шаҳридан имом чақирилади. Британияда январ ойи энг совуқ ойи бўлишига қарамай имом бир муслиманинг жанозасини ўқиш учун қору музларни босиб ўтиб келган экан. Унинг қабр тошига «Аллаху нур-ус-самавати валь ард» деган калима битилган.
Бундан ташқари ўша давр Британиялик машҳур шахслардан Абдулла Киллиам (Abdullah Quilliam), лорд Хидли (Lord Headley), лорд Хотфилд (Lord Hothfield), Мухаммад Мармадюк Пикталл кабилар ҳам Исломни қабул қилишган

Етса Ҳақ раҳмати кўк кавкабина
Етишмас қатраи гумроҳ лабина
Кўр Толибу Абу Лаҳабни
Азим дарё бўйидаги хушк лабни..


Имон ҳам Аллоҳнинг неъмати ҳамма ҳам бу неъматдан баҳраманд бўлавермас экан деб ўйлаб қолдим.
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

3.2k 0 43 6 111

Абдусобиров Абдуллоҳ 2019 йил 6 июлда туғилган. ДИАГНОЗ.. КОМПЕНСИРОВАННАЯ ГИДРОСЕФАЛИЯ СПАСТИЧЕСКАЯ ТЕТРАПЛЕГИЯ.ЗАДЕРЖКА ЕТАПОВ РАЗВИТЯ.СМФСS- 4 _ ур.

Мияда ортиқча суюқлик йиғилиши бу кассалик кўзига тасир қилмоқда кўзнинг ташхиси ATROFIYA нерв қуриши

2019 йил  4-Ноябрда бошида шунтлаш операцияси ўтқизилган Абдуллоҳ 5  ёшда  йурмайди

ШУНТ МОСЛАМАСНИ АЛМАШТРИШ КЕРАК. АБДУЛЛОҲ УЧУН БЕФАРК БУЛМАНГ.

УЗКАРД  5614.6820.0289.3073
ХУМО.  9860.0801.0802.3476 УШБУ КАРТА ОНАСИ АБДУСОБИРОВА МАДИНАНИ НОМИДА

Сизлардан Абдуллоҳ юриб кетиши учун ўз тенгдошларини қаторига Мустақил хаётга қайтишга бефарқ булманг.ОПЕРЦИЯ   ШУНТ  МОСЛАМАСИ  УЧУН,  Ва  КОЗИНИ  ОПЕРАЦИЯСЯ 7000 $ КЕТАДИ.ХОЗИР ЙИГЛДИ 2600$
Онасининг Телфон рақами: +998958001753

Бу постдан менга ҳеч қандай манфаат йўқ, кадрдаги инсонларни ҳам танимайман, шунчаки қўлимда бор имкониятда фойдаланиб Аллоҳ ризоси учун деб ният қилиб каналга қўйдим. Холис ниятли инсонлар бўлса қўлдан келганча ёрдам қилинг. @tanatoz1920


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу гўдаклар руҳиятига етказилган жароҳат излари бир умирга сақланиб қолади...


Ҳеч бўлмаганда мазлумлар ҳаққига дуо қилишга журъат топинг. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Империялар қабристони деб ном олган Афғонистон яқин 200 йиллик тарихи давомида мамлакат ҳудудига бостириб кирган барча империялардан, ҳарбий, техникавий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан орқада бўлган. Лекин шунга қарамай ўз замонасининг энг қудратли империялари бу ҳудуддан кўплаб қурбонлар ва катта иқтисодий зарар кўрган ҳолатда шармандаларча чиқиб кетишган.
Афғонларнинг  ғарб тамаддунига қарши қўя оладиган нимаси бор эдики 200 йил давомида истилочиларига қарши курашиб, уларни енга олди?
Ғарбнинг сўнги русумдаги қурол аслаҳа ва ҳарбий техникасига қарши курашишда афғонларга куч берган ягона нарса бу уларнинг имони бўлган.  Афғон чегараларини босиб ўтган босқинчи бу ҳудудга моддий манфаат, "қорин ғами"да келган ва ҳеч қачон бу йўлда фидо бўлишни кўзлашмаган. Афғон халқи учун эса бу уруш муқаддас ва бу йўлда ўлиш шараф деб ҳисобланган.
Токи руҳ айниб, эътиқоди бузилмаса миллатни енгиб бўлмайди. Ғалабанинг сабаби шунда бўлса керак...

Лавҳа "Қандаҳор" филмидан олинди

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

4.6k 0 53 44 108

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Дунёда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада ваҳшийлик қиладиган ягона давлат бўлса, у ҳам Америка Қўшма Штатларидир. Улар учун инсон ҳаёти ҳеч қандай қадр қимматга эга эмас"...

Жанубий Африка Республикасининг собиқ президенти Нелсон Мандела. 2002 йилдаги интервюдан.


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

4.5k 1 55 19 99

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзининг тубан ҳолатига рози бўлган қул, озодликдан нафратланади...


Токи миллат руҳида исён алангаланмас экан, на замонавий технология на табиий бойлик ва на илм фан уни қарамликдан қутқара олмайди. Зулмга шукур қилгувчи қуллар, ҳожаси "ҳимояси" остида бўлишни бахт деб ҳисоблаб, озодлик деган калимадан қўрқиб яшашади...

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

3.9k 0 51 18 93

Ижтимоий тармоқларда Амстердамда Фаластин байроғини топтаб, фитна қўзғагани сабабли итдай калтакланган "беозор яҳудийлар" аслида ЦАХАЛ зобитлари бўлган деган хабарлар тарқалмоқда...


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

3.4k 0 13 14 65

Совет қишлоғи 1961-йил.


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

3.7k 0 10 16 39

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мафкура тасирига тушиб қолган ёшларга ҳақиқатнинг ҳеч қандай қизиғи, аҳамияти бўлмайди. Улар учун фактлар, далиллар ҳеч нимани англатмайди. Уларни СССРга обориб ҳақиқий конслагерни кўрсатсанг ҳам, токи орқасида этикни зарбини ҳис қилмагунича, ҳарбий ботинка тухумини эзмагунича ҳақиқий ҳолатни англай олмайди.


Юрий Александрович Безменов собиқ КГБ ходими, совет мафкурачиси

Занжирини соғинганларга жўнатиб қўйинг
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

4.7k 1 42 20 53
Показано 20 последних публикаций.