#қоралама
Ризқинг эшиклари ёпилар гоҳи,
Ёпиқ учратасан уни ҳар сафар
Йўлга отланганда.
Чарчайсан.
Ҳориб
Ҳаракат қиласан, бари бесамар.
Билмайсан, не ишда нима бўлди кам,
Ҳиссиётларингга берилади эрк.
Ҳайратинг жўшади.
Қўшилар алам:
"Ё раб! Нега ризқим эшиклари берк?!"
Торайиб боради йўлинг тобора,
Ташвишлар муттасил келар.
Кетма-кет.
Ундан узилишга бўлсанг овора,
Каттароғи келар сен-ла бетма-бет.
Енгиллик истайсан...
Истайсан,
Лекин
Бош уриб боришга топилмас эшик,
Борган ҳар эшикдан қайтасан секин,
Борган эшикларинг бариси бекик.
Исканжага олар тобора ҳузун,
Камдай кўрадирсан энди ҳавони...
Кирилмаган йўл йўқ қисқаю узун,
Эшиклари очиқ фақат самонинг!..
У дунёмизни ҳам ўзгартирадир,
Қўл очиб Ўзига қилинса дуо.
Нега ўзгармасин дунёйи ҳақир,
Қўл очиб Ўзига қилинса дуо?!..
©️ Умархонов Ғиёсхон
13.11.2022
http://t.me/tahrirchi
Ризқинг эшиклари ёпилар гоҳи,
Ёпиқ учратасан уни ҳар сафар
Йўлга отланганда.
Чарчайсан.
Ҳориб
Ҳаракат қиласан, бари бесамар.
Билмайсан, не ишда нима бўлди кам,
Ҳиссиётларингга берилади эрк.
Ҳайратинг жўшади.
Қўшилар алам:
"Ё раб! Нега ризқим эшиклари берк?!"
Торайиб боради йўлинг тобора,
Ташвишлар муттасил келар.
Кетма-кет.
Ундан узилишга бўлсанг овора,
Каттароғи келар сен-ла бетма-бет.
Енгиллик истайсан...
Истайсан,
Лекин
Бош уриб боришга топилмас эшик,
Борган ҳар эшикдан қайтасан секин,
Борган эшикларинг бариси бекик.
Исканжага олар тобора ҳузун,
Камдай кўрадирсан энди ҳавони...
Кирилмаган йўл йўқ қисқаю узун,
Эшиклари очиқ фақат самонинг!..
У дунёмизни ҳам ўзгартирадир,
Қўл очиб Ўзига қилинса дуо.
Нега ўзгармасин дунёйи ҳақир,
Қўл очиб Ўзига қилинса дуо?!..
©️ Умархонов Ғиёсхон
13.11.2022
http://t.me/tahrirchi