Урушда ғолиб ва бахтли подшоҳ, ғолиб ва бахтли қўшин, ғолиб ва бахтли давлат, ғолиб ва бахтли тузум бўлиши мумкин. Аммо, ғолиб ва бахтли одам бўлмайди. Негаки, уруш одамни одам ўлдиришга мажбур қилади. Одам ўлдирган одам эса ҳеч қачон бахтли бўлмайди.
Ўткир Хошимов "Дафтар ҳошиясидаги битиклар"
9-Май иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини "Хотирлаш ва қадрлаш куни" ҳисобланади. Уруш бу инсоният томонидан ўйлаб топилган энг даҳшатли нарса, бу мислсиз бало-ю офат. Бу уруш деган балони онгсиз сиёсатчилар ўйлаб топади, лекин унинг касрига оддий тинч фуқаролар қолади холос. Бундай даҳшатларни биз ҳозирги тинч замонимизда хаттокий тассавуримизга ҳам келтира олмаймиз. Бунинг учун бизни заковатимиз чегараланган. Шундай экан унинг инсонлар учун нақадар оғир кунларни бошига солган бундай уруш дея аталмиш офатни оқибатларини тўлақонли очиб беролган китоб ва киноларни тавсия бермоқчиман. Қуйидагилар:
Ўзбек адабиётининг забардаст ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг "Тушда кечган умрлар" асарини тавсия қиламан биринчи ўринда. Биламан уруш ҳақида ёзилган энг яхши китоблар кўп лекин мен тавсия бера оладиган энг мақбул асар мана шу ҳисобланади. Асар бош қаҳрамон Рустамжоннинг кундаликлари асосида битилган бўлиб унда урушнинг энг даҳшатли қиёфалари жуда яхши кўрсатиб берилган.
Ўзбек киносидан уруш ҳақидаги энг зўр фильм бу шубҳасиз "Сен етим эмассан" буни тарифлаб бермасам ҳам бу ҳақида ҳамманинг ўзига яраша тушунчаси бор. Хуллас қайта ва қайта кўриш учун энг яхши танлов!
Жаҳон адабиётида ҳам бундай мавзудаги асарлар кўп, лекин энг яхшиси бу мен учун шубҳасиз Эрих Мария Ремаркнинг "Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ" асари. Бу асар ўзи биринчи жаҳон уруши ҳақида ҳикоя қилса ҳам урушнинг энг даҳшатли фалокатларини юксак даражада ифода эта олган.
Энди эса энг сўнггиси жаҳон киномотографиясига юзланадиган бўлсак бунда ҳам ўзим тавсия этишим мумкин бўлган энг-энг ТОП даражадаги фильм Стивен Спилбергнинг "Шиндлер рўйхати" фильмига етиши мумкин бўлган, хаттокий уни ёнига йўлаши мумкин бўлган ҳеч қандай фильм суратга олинмаган. Мен ҳозир бу фильм ҳақида гап очмоқчи эмасман, энг яхшиси бу фильмни топиб кўриш керак, бошқа гап йўқ. Буни кўрмаган одамга эса шунчаки ачиниш керак бошқа гап йўқ...
Юқоридаги тавсия берган китобларимни албатта топиб ўқинглар, жуда вақт бўлмаса ҳеч бўлмаганда тавсия берган фильмларимни кўринглар, шубҳасиз булар мени уялтириб қўймайди.
Сўнгги гап ўрнида шуни айтмоқчиман, уруш энди ҳеч қайси давлатни, ҳеч қайси одамни бошига тушмасин. Бу мислсиз даҳшат, бу мислсиз йўқотиш ҳисобланади, лекин бундан ҳам даҳшатлиси кейинги бўладиган урушда бу ер куррасида ҳеч қандай тирик жон қолмайди. Бундай бўлмаслиги учун умидворман. Ҳаммага раҳмат!
ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок