АЁЛГА МАДҲИЯ
Гульнора Махмудова
(Ш. Қаҳҳорова таржимаси)
О, АЁЛ,
сен бугун ўз азалий қувватингни эслагайсан !
Ва заифалик зулматидан чиқгайсан !
О, АЁЛ, сен нафақат янги вужуднинг, балки янги Руҳнинг ҳам ижодкори бўлишинг кераклигини эсла !
О, АЁЛ, сени заифалик, ақли ноқислик ва тубанликда айбловларни унут !
Она ва Илхом париси сифатларинг ила ўз буюклик минбарингга чиқ !
Ахир қалбингда чин меҳру муҳаббат уйғота олгувчи зотдирсан сен !
Айни шу меҳринг ила энг қўрқинчли йиртқични ҳам ювош махлуққа айлантира олгучисан сен!
Айни шу меҳринг ила ўз фарзандларингга омад йўлини очурсан сен !
Айни шу меҳринг эр қалблардаги бўшлиқ, қўрқув ва оғриқлар ўрнини тўлдиргувчисан сен !
Сенда ўзингга ишонч бўлмаса, эр нетиб сенга ҳимоячи бўлгай !
Бу ишонч бўлмаса, у албат зулм қилувчи бўлгай,
Ва ўз ноқис хирсу эҳтиросларини вужудинг ва ҳуснинг ила қондиргувчи бўлгай !
Қачонки ўз кучингни ИШҚ Абадий Манбаидан қайта тиклаб олгайсан,
шунда эр ҳам сенинг ҳимоячингга айлангай !
Ёдингда бўлсин, тайёрлаган таомингни унга шундай тутгилки, то Қиролича қўлидан мукофот олгандай ҳис этсин ўзини, бу марҳамат саодатидан тиз буксин!
Ёдингда бўлсин, ўз вужудингни унга бахш этганингда,
у сенда Буюк Маъбуданинг руҳини ҳис этсин !
Қалби эзгулик ва завқ нурларига тўлсин,
Барча ишлари ва амолларига баракот келтирувчи мусаффо ҳаётий қувватлар унга қуйилсин !
О Аёл, сен севимли инсонингни Борлиқ Абадиятидаги Қувонч ва Уйғунликка пайванд эта оладиган,
ўз Буюк Соҳир Меҳринг Мўжизасига ошуфта эта оладиган иқтидоринг ила ишқ яратувчидирсан !
Ғазабинг ҳам - муқаддасдир, о Аёл, зеро у вайронкор Хаосдан янги маконлар бунёд этгай
О Аёл, сен моҳиятинг ила ҳукмронлик қилгайсан !
Ғазабинг ва эзгулигинг ила ҳукмронлик қилгайсан !
Токи сен Адолат Маъбудаси бўлгайсан, аммо гўзал кўзларингдаги боғични ечиб ташла!
Эзгу туйғулар манбаи ва бесаранжом ақл бошқарувчиси бўлган Қалбинг амри ила ҳукм юритаргайсанки, энди кўр бўлмагайсан !
О, Аёл, ўрнингдан тур ва кишанларингни парчала, энди улар керакмас сенга !
Улар ўтмишда сенда меҳр майсалари ниш урмоғи учун керак бўлган эди,
Энди эса улар гуркираб ўсди, етилди ва бунёдкор Ишққа айланди !
Энди Ишқ шавқу завқ ила лим-мо-лим Янги Дунё яратмоқчи !
О, Аёл,
Илло сендаги қувватлар чексиздир !
Илло сендаги Ишқ чек чегарасиздир !
Илло сендаги ғазаб муқаддасдир !
Илло сендаги гўзаллик мафтункордир !
Мутафаккир эрлар сенинг азалий Ижодкор Оналик қудратингни тан олишдан хайиққандилар !
Инсон зоти теран бешафқатлик нелигини билсин учун Азал Онаси ўз қизларидаги куч-қувватни заифлик ортига яширган эди !
Аммо бу куч-қувватлар асло сенинг ҳалокатинг учун берилмаган эди !
Майли, ожизлар, қучингдан қўрқаверсинлар,
Кучлилар эса салобатинг қошида таъзиму тасаннода бўлсинлар,
меҳринг булоғидан сипқориб, кучга тўлсинлар !
Ўз қалбларидаги ҳақиқатни кашф этсинлар ҳамда ўз ишқлари кучи
ва баркамоллигини билсинлар !
Ва сенинг билан биргаликда эзгулик ва хуррамлик жаннат макон дунёни бунёд этсинлар !
О Аёл, сен ўзингдаги куч-қувватга ишон !
Ўз Руҳинг ила Азалий Онанг билан боғлан !
Энди оқ ва қорага ажралишлар даври барҳам топгай !
Зеро Зулмат кучлари энди сенга бўйсунгайлар !
Улар билан олиб борилаётган бу дахшатли жанг албат ИШҚ ғалабаси билан якун топгай !
О, Аёл !
Ш Қаҳҳорова