АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ.
🍃 ҲАЙИТ АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ЮРАГИМГА ЯҚИН ИНСОНЛАРИМ.
🍃 УЛУҒ АЙЁМ КУНЛАРИДА, ЭРТА ТОНГДА БАРЧА АЗИЗ ИНСОНЛАРИМНИ ЙЎҚЛАГИМ КЕЛДИ. Ё РОББИМ! Ўзинг буюксан.
Ўзингдан ўзга паноҳимиз йўқ. Биз каби меҳру мурувватингга, фазлу саховатингга, ишқу муҳаббатингга муҳтож қалбларнинг илтижосини қабул этгин. Бутун вужудимиз бирла, жисму жонимиз ардоғида қилган дуоларимизни ижобат айлагин. Гуноҳларимизни мағфирату авф айлагин. Ҳар онда Ўзингга интилиб, Ўзингдан паноҳ тилаб, бандангман дея, Ўзингни розию ризо қилиш йўлидаги барча эзгу амалларимизни бардавом қилгин. Ушбу кунда қалбимиз зикр этган муножотларимизга ижобату насиб ҳадя этгин. Ўзингдан ортиқ силайи раҳм этгувчи Улуғ зот йўқдир. Ўзинг ҳамиша тўғри йўл кўрсатгин. Ўзингдан ўзгага муҳтож қилмагин. Икки дунёда ҳам юзимизни шувит қилмагин. Кўзларимизга нур, қалбимизга ҳузур, гуноҳи кабираларимизга узр ҳадя этгин. Фарзандларимизнинг келажагини ҳамиша ёруғ ва сарбаланд толе билан ҳаётдан қалби розилик билан яшашларига изн бергин. Тинчлик ва осойишталик, ризқу рўзимизнинг фаровонлиги, хонадонларимизнинг ободлиги билан ҳаётимизни бардавом қилгин. Мусофир юртларда оила ташвишида юрган азиз ҳамюртларимизнинг ризқу рўзини сарбаланд қилгин. Беморларга шифои комил бергин. Ҳаёт йўлларида ўз муаммоларини ечолмай юрган замондошларимизнинг ҳожатини равон, мушкулини осон қилгин. Ё Парвардигорим! Менга мададу паноҳ бер! Дея нола қилган ҳар бир инсоннинг ниятларини ижобат қилгин.
Амийн Аллоҳу Акбар.
Қадрдон қадрлиларим... Қалбан қариндошларим. ҲАЙИТ АЙЁМИнинг сокин ва табаррук онлари қутлуғ бўлсин. Шу лаҳзаларни қалбан саломатлик ила ҳадя этган Улуғ Роббимга ҳамду санолар бўлсин. Аркони кенг, мурувватли, саховатли РОББИМ жумламизни Ўз паноҳида асрасин. Бу ёруғ оламдан ўтган яқинларимизнинг, ота-оналаримизнинг охиратларини обод, жойларини жаннат қилсин. Хайрли тонг. Хайрли ҲАЙИТ АЙЁМИнинг хайру барокати улуғ бўлган табаррук лаҳзалари...Улуғ ҲАЙИТ АЙЁМИнинг камоли қадр топиш бахти қутлуғ бўлсин.
Ё, РОББИМ, УЛУҒ ИСМЛАРИНГ, МУКАММАЛ СИФОТЛАРИНГ ҚАДАР ДУОЛАР ИЖОБАТИНИ БЕР!
ОМИН ДЕГАН БАНДАНГ БОРКИ, ИККИ ДУНЁ САОДАТИГА ЭРИШТИР, ОМИИИИН.