БИЛИМ, ЗАКОВАТ, ИСТЕЪДОД БАЙРАМИ
Наманган шаҳридаги 1-ДИМИда 473 нафар ўғил-қиз таҳсил олади. Уларнинг 47 нафари 11-синф битирувчилари бўлиб, улар айни пайтда олий таълим масканларига кириш учун астойдил тайёргарлик кўрмоқдалар.Қувонарлиси, битирувчиларнинг 12 нафари муддатидан аввал талабалар сафидан жой олишга муваффақ бўлдилар.Таълим масканидаги соғлом рақобат бугун ҳар бир ўқувчини ўз устида ишлашга, изланишга чорламоқда. Давлатимиз раҳбари белгилаб берган 5 ташаббус доирасида ўтказилган тадбирда ҳам зукко ўқувчилар ўз маҳоратларини кўрсатдилар.Кимё, инглиз тили, информатика фанларидан ўтказилган очиқ дарсларда янгича ёндашув асосида ўқувчиларнинг билим-кўникмалари синовдан ўтказилди.Тадбир сўнгида истеъдодли ёшларнинг чиқишлари барчага манзур бўлди.
Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати