ҚИШ НИЯТИ
Баланд-баланд тоғларни кўмади қорлар,
Қишнинг маҳзун куйларини чалади торлар,
Бойчечак, бинафшажон баҳорни чорлар,
Қорнинг кўз ёшига тўлар чашмаю сойлар,
Тўйинган булутлар ҳам кўкламдан сўйлар.
“Тўпаланг” дарё бўйида ўйлар сураман,
“Боботоғ” тоғ бағрида суҳбат қураман,
Елкамда адолат тарозиси, яхши биламан,
Ҳақиқат йўлидан ҳеч қайтмасман дўстлар,
Юрак азим тоғдай ҳали юксакни кўзлар.
Халқимнинг тоғлардай ғурури баланд,
Мардона кезаман эл ичра шодон.
Ифтихорим, суянчиғим - қомусим,
Дунё тургунча сен ҳам доим бўл омон,
Менинг олтин бешигим - Ўзбекистон!
Шукрона айтаман, сенга дўстгинам,
Қишнинг ҳар лаҳзаси олтин, омонат,
Тилагим, дунёда кўрманг ғам-алам,
Ватан азиз, ҳар қадамим улуғ зиёрат.
Шиорим, ўлмасин ҳеч қачон адолат!
Нуриддин Муротов,
Сариосиё туманлараро иқтисодий суди раиси
Каналга уланиш 👉 https://t.me/surxondaryoviloyatisudlari
Баланд-баланд тоғларни кўмади қорлар,
Қишнинг маҳзун куйларини чалади торлар,
Бойчечак, бинафшажон баҳорни чорлар,
Қорнинг кўз ёшига тўлар чашмаю сойлар,
Тўйинган булутлар ҳам кўкламдан сўйлар.
“Тўпаланг” дарё бўйида ўйлар сураман,
“Боботоғ” тоғ бағрида суҳбат қураман,
Елкамда адолат тарозиси, яхши биламан,
Ҳақиқат йўлидан ҳеч қайтмасман дўстлар,
Юрак азим тоғдай ҳали юксакни кўзлар.
Халқимнинг тоғлардай ғурури баланд,
Мардона кезаман эл ичра шодон.
Ифтихорим, суянчиғим - қомусим,
Дунё тургунча сен ҳам доим бўл омон,
Менинг олтин бешигим - Ўзбекистон!
Шукрона айтаман, сенга дўстгинам,
Қишнинг ҳар лаҳзаси олтин, омонат,
Тилагим, дунёда кўрманг ғам-алам,
Ватан азиз, ҳар қадамим улуғ зиёрат.
Шиорим, ўлмасин ҳеч қачон адолат!
Нуриддин Муротов,
Сариосиё туманлараро иқтисодий суди раиси
Каналга уланиш 👉 https://t.me/surxondaryoviloyatisudlari