Сурхондарё вилоят ҳокимлигида ер участкаларидан самарали фойдаланиш, бу борадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва судлар билан ҳамкорликни кучайтиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Семинарда вилоят ҳокимлиги, судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иштирок этиб, иштирокчиларга ер участкаларини олиб қўйиш тартиб-таомиллари, етказилган зарарларни қоплаш ҳамда меҳнат муносабатлари каби ҳуқуқий масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Таъкидланишича, ўтган 2024 йил давомида судлар томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни қайтариш ва ноқонуний қурилмаларни буздириш бўйича 1.345 та ишлар кўриб чиқилган ва шундан 963 та даъво аризалари қаноатлантирилган.
Семинар якунида судлар билан ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Сурхондарё вилоят суди матбуот хизмати.Каналга уланиш 👉
https://t.me/surxondaryoviloyatisudlari