Surxon Live


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Сурхондарё ҳақидаги янгиликлар, фотолар

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Мозори Шарифда Ўзбекистон савдо уйи очилмоқда

Ушбу савдо уйи 220 квадрат метр майдонда жойлашган бўлиб, тадбиркорларга маҳсулотларини Афғонистон бозорига чиқариш, ҳамкорлар топиш ва экспортни кенгайтириш учун қулай платформа яратади.

Ўзбекистон савдо уйида фармацевтика, электротехника ва қурилиш материаллари учун доимий фаолият юритувчи шоурум ва омборхона мавжуд.

Маълумот учун, Балх вилоятининг маркази ҳисобланган ушбу шаҳар Термиздан 58 км жанубда жойлашган. Бу қадим шаҳарда халифа Али ибн Абу Толиб (р.а) дафн этилган деб ишонилади ва унинг шарафига Мозори Шариф дея юритилади.

👉 @Surkhanlive




Қўй гўшти юракка қувватми?

Юрагингиз тез чарчаб қоляптими? Қувватингиз йўқми? Унда тезда қўй гўштидан таом тайёрлаб енг. Қўй гўшти нима учун барча халқларда севимли? Сабаби бундай гўшт юмшоқ, мазали ва энг асосийси тез ҳазм бўлади.

Яқинларга ҳам улашинг.

👉 @Surkhanlive


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


🌙 Қуръон ойи Рамазоннинг биринчи ЖУМАСИ МУБОРАК!!!

📿Қутлуғ Жума айёми барча мўмин мусулмонларга муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати билан шод айласин…

Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу ъалайҳи васалламга мукаммал ва туганмас саловотлар бўлсин…

Яқинларни Саййидул Айём билан қутланг! 🌙

👉 @Surkhanlive


⚡️⚡️Расман: Ўзбекистондаги барча мактабларда 26-майдан бошлаб мактабнинг якуний имтиҳонлари ўтказилади

9 ва 11 синфлар учун якуний баҳолаш 26 майдан 15 июнга қадар (жисмоний тарбия ва касб-ҳунар таълими фанларидан ташқари) ўтказилади. Тил ва бошқа фанлардан давлат гувоҳномасига эга бўлган талабалар имтиёзли ҳисобланади.

👉 @Surkhanlive




#Ана_холос

⚡️ КАРАМ ШЎРВА ОТМЕН!

"GM" да Трекер ва Ониксга 30 ойлик бўлиб тўлаш акцияси бўлмаяпти, навбатдаги ёлғон хабар ва реклама

Айни пайтда Chevrolet Onix ва Tracker автомобилларига 30 ойгача фоизсиз муддатли тўлов асосида харид қилиш имконияти мавжуд эмас
,

UzAuto Motors компанияси ўзининг расмий саҳифалари ва ОАВда Рамазон ойи муносабати билан Chevrolet Onix ва Tracker автомобилларига 30 ойгача фоизсиз муддатли тўлов асосида харид қилиш имконияти яратилишини эълон қилган эди. Бунда бошланғич тўлов 50 фоиз қилиб белгилангани айтилган.

Бироқ суриштирувимизга кўра, UzAuto Motors'нинг бирорта расмий дилерлик марказларида ва ёки компаниянинг ўзида ҳам бу мазмундаги шартномалар мавжуд эмаслигини айтилмоқда. Мижозлар сўровига компания мутасаддилари "телефон қилиб туринг, бундай акция ҳозир қўлланилгани йўқ", деган мазмунда жавоб берилмоқда.

Бундан тушуниш мумкинки, компания реклама орқали оммани алдаш, ёлғон маълумот тарқатиш, яъни манипулятив маркетинг усулини қўлламоқда.

Хабарни максимал тарқатинг, одамлар рўзани кунида овора бўлиб юрманглар

👉@Surkhanlive




#Ана_холос

⚡Ака озгина пиво ичгандим

Шопир ўзини-ўзи сотиб қўйди...

Яқинларга юбориб қўямиз, ичиб рулга ўтирманг, ҚАМАЛИБ КЕТАСИЗ

👉@Surkhanlive


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


⚡️410 минг сўмлик Damas’дан 410 миллион сўмлик Malibu’гача

“Ўзбекистонда биринчи” лойиҳасининг бу сонида юртимизда илк ишлаб чиқарилган енгил машиналар ҳақида ҳикоя қиламиз.

⚡️Бугунги кунда юртимиздаги енгил автомобиллар сони 4,5 миллион дона атрофида бўлиб, бу ҳар 8-9 кишидан бир кишида машина бор дегани.

❗️Maълумот учун: 1996 йилда ишлаб чиқарилган Тico  нархи – 378 минг сўм, Damas – 410 минг сўм, Nexia – 610 минг сўм атрофида бўлган.

👉 @Surkhanlive


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


⚡️Бугун – Сурхондарё вилояти ташкил этилган кун

1941 йил (бундан 84 йил олдин) –
Собиқ СССР Олий совети президиуми қарорига асосан Сурхондарё вилояти алоҳида маъмурий бирлик сифатида ташкил этилди (Унгача 1925 йилнинг 29 июнидан Бухоро вилояти таркибидаги Сурхондарё округи бўлган)

Ўшанда ҳудудда Термиз шаҳри ҳамда Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Сариосиё, Термиз, Шеробод ва Шўрчи туманлари бўлган.

Сурхондарё 1960 йилнинг 25 январида Қашқадарё вилояти билан қўшилган (Қашқадарё Сурхондарё вилояти таркибига киритилган). 1964 йилнинг февралида қайта ташкил қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 1941 йилнинг 6 мартида Андижон ва Наманган вилоятлари ҳам ташкил этилган.

👉 @Surkhanlive




#Байрам_билан

Бугун 6 март - Халқаро стоматологлар куни

Мазкур байрам барча стоматологларга миннатдорчилик билдириш учун ташкил қилинган.

Байрам барчани бугун стоматолог кўригидан ўтишга ва тишларини даволашга ундайди. Ахир улар учун энг яхши совға - бу сизнинг чиройли табассумингиздир.👇

👉 @Surkhanlive


#Тезкор

⚡️Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади

Энергетика вазирлиги 6-март куни соат 09:00 дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилишини маълум қилди.

👉 @Surkhanlive




⚡Япон олими рўза тутиш инсонни ёшартиришини исботлаб Нобель мукофотини олганидан хабарингиз борми?

👉 @Surkhanlive


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram

Показано 20 последних публикаций.