ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Продажи


ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ.
Тошкент.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Продажи
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Маккадаги Азон
                     
24➖Ноябрь 2024йил Якшанба куни.
.22.Jumodul avval.1446y         
Yakshanba.  Toshkent vaqti bilan.   
 
                                                   
05:58  TONG        Saharlik tugashi.
              
06:40  BOMDOD.

07:22  QUYOSH. 

12:15  PESHIN.     

15:16  ASR.             

16:59  SHOM          Iftorlik vaqti.

18:17  XUFTON. 

                              
🌸🍁🍂
Намоз ракатлари

Бомдод ➖2 ракат суннат,
2➖ ракат фарз

Пешин ➖ 4 ракат суннат,
4➖ ракат фарз, 2➖ ракат суннат.

Аср ➖4 ракат фарз

Шом ➖3 ракат фарз,
2➖ ракат суннат

Хуфтон ➖4 ракат фарз,
2 ➖ракат суннат, Витр ➖3 ракат вожиб.

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/+vCCretz5FHIxOTU6

Фойдамиз тегса, сиздан бир дуо умид қилдик.!🎁🕊


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Хайрли тун, қадрдоним!


Бир нома ёзаман, сирли бу оқшом .
Қуёш ер юзида, бош қўйган замон.
Бир нома ёзаман мангу эхтиром.
Ўқиган инсонимга🪷 ХАЙРЛИ ОҚШОМ!!!



Қадрли бўлган инсонлар учун

♥️

Яхши дам олинг азиз
ЗАМОНДОШИМ!!!
Эртагача ҲАЙР.
АЛЛОҲНИНГ панохига
топширдим.

Бизлардан узоқлашманг
Каналмиз СИЗ билан файзли💐

🌸🌼🌺
┄┅অঠই 🌙 ইঠঅ┅┄
🏚🏘 ФАЙЗЛИ  КЕЧА 

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Каналмизга СИЗ ҳам киринг👆🎁




​​Бу орада Шавкат бизникига умуман келмай қўйди. Унинг ҳарбий билим юртига ўқишга тайёргарлик кўраётганини отасидан эшитдим. Ўғлим ўқиди, ишлади, лавозими кўтарилди. Ўзи уйланди, уй қурди. Ҳа, мана шундай эпчил чиқди бу бола. Шавкат менинг ёнимда яшаганида бир оғиз ширин сўзимни аяганман, лекин ўғлим ёмонликларимга яхшилик билан жавоб қайтарди. Шавкат укасини ўгай, деб айирмади. Уни ўзига эргаштирди. Ўқишга киришига кўмаклашди. Ишга жойлашишида ҳам ёрдамини аямади ва ҳозир ҳам қўллаб туради.
Мен ҳозир касалман. Бугун бир норасида етимни уриб-тепкилаган қўл-оёқларим дағ-дағ титрайди. Бу ўгай боламни қон қақшатганим эвазига берилган жазо! Мен унинг кўкрагидан итаргандим, у эса онам, деб мен билан отасига ҳаж сафарини адо этишимизга шароит яратишга тутинди. Мазам йўқлиги учун боролмадим, отаси эса бориб келди. Кўпинча кўрпа-тўшак қилиб ётганим учун Шавкатжон докторларга ўзи олиб бориб кўрсатди. Хуллас, ёрдамини аямаяпти. Мен эса уяламан. «Ахир бу болага не кунларни кўрсатмаганман, нега у мени аяйди?» дейман. Одам ҳам шунчалар оқибатли бўладими?
Бир кун туш кўрдим. Тушимга онам кирибди. Онамнинг оламдан ўтганига анча бўлганди. Уни кўриб, қувонганимдан қучмоқчи бўлдим. Бироқ онам мени итариб, яқинлашишга қўймади. «Сен менинг болам эмассан. Гуноҳларинг қилган савоб ишларингдан кўп. Кимга озор берганингни ўзинг яхши биласан. Унинг олдига бор-да, шу қалтироқ қўлларинг билан бошини сила. Бағрингга бос. Шундай йиғлагинки, кўзларингдан оққан шашқатор ёшлар тинмасин. Худо де, ўша жабрдийда сени кечирсин. Гуноҳларингни Худо кечирсин. Айтганимни қил, бўлмаса, менинг ёнимга келма. Агар гапимга қулоқ солмасанг, менинг сендай болам йўқ!» деди-да, кетиб қолди. Бу тушдан эсанкираб қолдим. Наҳот мени Худо кечирмаса?! Наҳот Тангри мендан юз ўгирган бўлса?! Болажоним, Шавкатжон, мени кечир! Кўзлари сўқир онангни кечир! Сенга оналик қилолмаган онангни кечир!..
Ҳурматли таҳририят ходимлари, бу гапларни ёзишимдан мақсад менга ўхшаган етимларга она бўлганларнинг кўзлари очилсин, дейман. Улар ўзига тўғри хулоса чиқариб олса яхши бўларди. Мен қилган ишларимдан минг-минг пушаймонман. Бахт, аслида, ҳаммага кўнглингни очиб, сендан меҳр кутадиганларга меҳр улашиш экан…

🍁🍂🥀

https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg


📝БОЛАМНИ ҚОН ҚАҚШАТДИМ...
(Хаётий вокеа)


Мен бедаво дардга чалинган аёлман. Бироқ бу ҳақда зорланиб оғиз очишга ҳақим йўқ. Қилган гуноҳларимга яраша жазолаётганимни яхши биламан.
Бўй етган қизларнинг ҳаммаси вақти-соати етганда узатилади. Мен ҳам отамнинг розилиги билан турмушга чиқдим. Эрим билан икки-уч ой яхши яшадик. Кейинчалик менга қоронғу бўлган турмушнинг сирлари очилди. Эрим ёшликдан ичкиликка берилган экан, ота-онаси уни бу йўлдан қайтаролмаган. Бунинг устига биздан бу одатини сир тутишган. Эрим ичиб келиб, мени сабабсиз калтакларди. Отамнинг уйига доим юз-кўзларим кўкариб борардим. Чунки калтак емаган кунларим оз бўларди. Сўнгги марта уйдагиларни кўргани борганимда отам эримнинг уйига қайтиб жўнатмади. Мен бир ойча дадамникида юрдим. Бир кун уйдагилар йўқлигида эрим келди. «Ичмайман, уйга қайт!» дея Худонинг зорини қилди. Шунда кутилмаганда отам ва акаларим келиб қолиб, эримни роса калтаклаб уйига жўнатишди. Пиёниста эрим юрак ютиб бошқа қайтиб келмади. Мен уйга қайтиб боролмасдим, қайтишни ҳам истамасдим. Ахир у ерда беш ой яшаб, уч ойида калтак едим ва ҳомиламдан айрилдим. Шу сабаб мен учун ортга йўл йўқ эди.
Орадан икки йил ўтди. Уйимизга тағин совчилар кела бошлади. Отам мени хотини вафот этган одамга узатишга қарор қилди. Унинг бир ўғил ва бир қизи бор эди. Катталарнинг қистови қатъий бўлмаса-да, ўша одамга турмушга чиқдим. Бу оилага кўникишим осон кечмади, лекин иккинчи умр йўлдошим оқкўнгил одам эди. Ҳаммаси изига тушиб кетганига қарамай, мен болаларга меҳр беролмадим. Уларни ўзимга ёт тутардим. Ўзимни гўё бу уйга фақат шу икки болага қарашга олиб келинган энагадай ҳис қилардим. Отаси йўқ пайтларда улардан аламимни олардим. Ҳеч қачон етимларга ширин гапирмаганман. Мен келганимга икки ой бўлмасидан болаларни холалари олиб кетиш тараддудига тушишди. Бу гапни эшитиб қувондим. Эрим томон норози бўлди, бироқ болаларнинг холаси ўгай қизим Барнони олиб кетди. Шавкат эса биз билан қолди. Опаси кетганидан кейин бола ўзгарди. Гапирсам, гапимга жавоб қайтармас, иш буюрсам, шумшайиб турарди. Унинг бу қилиғидан жаҳлим чиқиб бечорани аёвсиз калтаклардим. Баъзан нон тугул сув ҳам бермасдим. Кўп ўтмай ўзим кетма-кет фарзандли бўлдим. Эсимда, учинчи фарзандимнинг чилласи чиқадиган куни онам келинлари билан бизникига меҳмонга келадиган бўлди. Ўша кун дастурхонни роса безадим. Бир айланиб келиб, меҳмонхонага мўраласам, ширинликларга кимдир тегинган экан. Албатта, бу ишда Шавкатнинг қўли бордай туюлди менга. Уни ўғрига чиқариб, роса урдим. Ўз болам акасини аёвсиз калтаклаганимни кўриб, ширинликларни ўзи еганини айтди. Шунда ҳам тинчимадим, барибир, уни жазоладим. Шавкат бирор марта отасига ё холаларига зорланиб, менинг урганим ҳақида оғиз очмаган. Ўгай бўлиб ўгайлигимни кўрсатганимни ҳеч қачон бошқаларга билдирмаган. У шундай мард бола эди. Бечора калтакларнинг дастидан оёқ-қўллари қалтираб, таёққа маҳкам ёпишиб олар, кўзларидан шашқатор ёш оқарди. Мўлтираб турган нигоҳи «Онажон, мени урманг. Менга раҳм қилинг», дегандай бўлаверар, доим товуш чиқармай йиғларди. Менинг эса унга сира раҳмим келмаган.
Қайси йили ёдимда йўғ-у, лекин отаси иш юзасидан Янги йилда узоқ сафарга кетадиган бўлди. Ишхонадан ҳамкасби келиб, уйга бозорлик билан болаларга совғалар ташлаб кетди. Ичида эримнинг номидан менга хат ҳам бор экан. У ҳаммамизни байрам билан табриклаб Шавкатга аталган совғани бериб қўйишимни сўраган экан. Мен эса очкўзлик қилиб, унга аталганини тутқазмадим. Ўгай боламдан яшириб, ўз болаларим билан бўлишдим.
Шавкат еттинчи синфда ўқиб юрган кезлар эди. Кутилмаганда касал бўлиб қолди. Чунки бечора болагинамнинг қорни нонга тўймасди. Мен эса уни аямасдим. Хуллас, Шавкат қаттиқ шамоллаб қолди. Бу ҳақда эшитган холаси Шавкатни олиб кетди. Шу билан болам бизникига қайтмади. Аҳён-аҳёнда отасини кўргани келиб турарди. Бир куни ўқитувчиси табелга қўл қўйдиргани уйимизга келди. Мен ўшанда илк марта ўгай ўғлимнинг мактабда жисмоний тарбияни айтмаганда ҳамма фандан аълога ўқишидан хабар топдим. Ўқитувчисидан раҳмат эшитдим. Ўшанда ҳам виждоним қийналмаган. «Мен ҳам онаманми?» деб ўйламаганман.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Ўзбек сериали

Бахт овчиси сералини 4/фасли

🔶 22➖қисм.


🍂🍁
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
📺   КАНАЛМИЗДА СЕРИАЛ

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg


—санларга  ман кимман ўзи? Анчайин одам ўрнида кўришмайсан ана манга деса ёстиқ қилиб олиб ўтир қизингни,Башорат юзига фотиҳа тортиб жаҳл қилганча ўрнидан туриб кетди.Шуҳрат кўзларига ёш келган қизига қараб—аҳамият берма,ўқишингга тайёрланавер. Бу йил киролмасанг,кейинги йилга кирасан,ўқитамиз ҳеч хавотир олма,ўқишга киролмасам адам турмушга берворади деб ташвишга тушма,ўзинг қачон хоҳласанг,ўшанда бўлади. Бор энди дарсингни қил.Нафосат хонасига киргунча ўзини зўрға босиб кирди,хонасига кирди-ю бор овози билан йиғлади,кўзларидан тушаётган ёмғир сингари ёшларни қўли билан сидириб -ҳали ҳаммасига кўрсатиб қўяман деб китобини очди...

— йигитлар, Гулноза хурсанд бўлганча ўғилларига қаради. Бирам иболи-ҳаёли қизлар экан, иккаласини бугун кийинтириб келяпмиз. Эртага оқ кўйлак танлагани борасизлар ман Шамсиддин билан Шаҳриёрга айтаман десам рози бўлишмади, ўзингиз билан борамиз дейишди. Шукрлар бўлсин шундай келинлар ато этгани учун. Фақат шу Шаҳлохон боролмайман деди-да, унда ўзингиз ўғлим билан борасиз дегандим, овсинимга қандай танласа менгаям шуни олаверинглар деди. Тарбиялик қиз экан иккаласи ҳам.
Икки йигит бир бирига қараб кулиб қўйишди.
— ҳаа, ака келинойим чақирдими? Шошиб кетяпсиз.
— Ҳа чақирди, кеча айтганди ўзи эсимдан чиқибди, бугун кетяпман энди Шамсиддин оёқ кийимини тўғрилаб югурганча уйдан чиқиб кетди.

— Асила, шу шартмикин, келинг тўғрилатиб қўяйлик. Танишларим бор, қанча дўстларимга гаплашиб берганман. Ҳозир битта-битта ҳамма кўрикдан ўтиб чиқишга вақт борми? Қиладиган ишларимиз ҳали ўххххооо -деди сочини тўғрилаб
— майли, сиз нима десангиз шу. Асила қаршилик қилмасдан рози бўлди. Шундай иссиқда уни ҳам шифокорма-шифокор юргиси келмади.
— ҳадеб қарайверманг Асила Шамсиддиннинг ўзига қарата тикилиб турганига ўтирган жойидан сал узоқроққа сурилди.
— нима қилай, ишқ дардига мубтало бўлдим. Сизни ишқингизда гўзалим. Кўзларингиз, оч сариқ сочларингиз ҳаммаси мени ўзига мафтун айлади.
— эй ундай гапларни гапирманг. Асиланинг уятдан оппоққина юзлари анор сингари қизарди.
— майли, майли уялтирмай сизни ҳам. Яна бирор жо... Шамсиддин телефонига келган хабарни ўқиб ўрнидан турди.
— Асила юринг сизни уйингизга ташлаб қўяман, муҳим ишим чиқиб қолди, тезроқ боришим керак.
— хўп, кетдик.
Асилани уйига ташлагач хабар ёзган одамга қўнғироқ қилишга шошилди.
— алёо, нима дейсан жўжахўроз
— эйй ака, шу бир илтимосим бор эди-да, бугунги ўйинни эртага қолдирсакчи
— ақлинг жойидами? Режалаштирилган иш вақтида бўлиши керак, шундай экан бугун бўлади. Бир соатдан кам вақт қолди, энди ўйин қолдирилди десам бўлмайди. Ё нима ютқазиб қўйишдан қўрқяпсанми? 
— ё ака, майли кўришгунча
Шамсиддин машинасини уйи томон ҳайдади, бир неча кун аввал яшириб қўйган пулларни, ютиб олган уй калитини олганча уйидан чиқиб кетди...


Давоми бор

🍂🍁☔️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg


— Моҳидил чақирди, шу ёққа кетяпман. Нонинг пишган бўлса иккитасини бер. Қуруқ кириб бормай уйига, ҳозир Қаҳрамон келиб олиб кетади. Гулниҳол тандирдан янги узилган нонни қайнонасига тутқазди. Тонгдан авзойи бузилиб уйғонган Башорат кетиш олдидан ҳам кўчада ўйнаётган набиралари номига "яхшигина сўзлар" айтиб куёвининг машинасига ўтирди.
Инсон ўз набираларини қарғаш, уриш, уришиш сингари куракда турмайдиган гаплар билан сийлаётган бўлса унга нисбатан инсон номи қўлланилмайди... данагидан ҳам мағзи ширин дейишади. Ҳамма боласини эмас, боласининг боласини яхши кўриб ардоқлайдиган бир замонда Башорат набираларини худди Гулниҳолнинг ортидан келгандек ҳақоратларди...

🍃🍃🍃
Совчиликка борилган уй Гулноза билан қайнопасига ёққани дейман кулиб чиқиб келишарди.
— ўғлим, тайёрланавер сениям уйлантирамиз, қизнинг ота-онаси розига ўхшади аммаси кўкрак керди.
Шаҳриёр хурсанд бўлганча машинасига ўт олдиртирди...


Қизининг хонадонига келган Башорат уйга бир бошидан қараб чиқди. Югуриб келган Асила бувисига салом бериб қучди
—яхшимисан, қизим яхши юрибсанми ишларда чарчамаяпсанми?
—раҳмат бувижон, Гулниҳол келнойим яхшими, нега олиб келмадингиз, Нафосат, Шаҳзода, Шабнам, Азизбек яхшими тоғам-чи? Нега келишмади
—ҳаа ҳаммаси юришибди нима қиласан уларни чув бостириб, Башорат набирасига қўлидаги нонни берганча ичкарига кириб кетди.Моҳидил ойисини келганини кўриб ўрнидан турди,ҳол-аҳвол сўрашгандан кейин Моҳидил мақсадини айтди.
—яхшиканми бола ўзи кимакан ўзимизни қишлоқданми
—қишлоқдан ойи,куёвиз кеча суриштирибди иши-жойи боракан,маҳалласидагилар яхши дейишибди
—кимни набирасикан Башорат чойдан хўплаганча қизига қаради
—Мурод доданинг набираси экан,биздан кейинги маҳаллада туради ойи
—вайй,ҳаа танидим,колхозда у билан бирга ишлаганмиз,раҳматлик яхши одамиди,набирасиям яхши бўлади-да,қачонга келишади энди
—эртадан кейин,якшанба,кунига
—яхши,Асила нима деяпти.
—нима дерди,сизлар нима десангиз шу деяптида
—тарбияни яхши бергансанда айтганингга кириб хўп дейди,Нафосатгаям нечта жойдан чиқди, бу йил мактабни битиради. Битирган заҳоти узатаманми десам ҳозир ёшман,ўқийман,керакмас эрга тегиш дейди савилқогур.Ўқиб ким бўларди,вақтида қутилгани яхши кетидан иккита синглиси бор яна.Мана ман ўн беш ёшимда унаштирилиб,ўн саккиз ёшимда тўйим бўлди,ўн болани туғиб катта қилиб ўтирибман.Нима қилади ҳозир эрга тегса бўлса мандек бўласан дедим.Яхши қилишибсан рози бўлавер қиз болани вақтида бериб қутилганинг яхши.Башорат пиёласини қўйиб оёқ чўзди.Моҳидил ҳам якшанба кунига деб бозорга кетди. Башорат эса уйимга кетаман,деганча уйига кетди.

🍃🍃🍃
—вой дадаси ҳаммаси ҳал бўлди,келаётган якшанба Шамсиддинни унаштирсак,кейинги ҳафта чоршанба Шаҳриёрни унаштирамиз.Кейин бир йўла тўйни бошлаймиз-да дадаси Гулноза ширин энтикиб қўйди.-Бирданига икки келин, ойижон нима овқат қилай,ойижон келинг елкангизни уқалаб қўяман ойижон,ойижон деб атрофимда парвона бўлишадие.
Акром хотининг гапларига кулиб қўйди.—сенам келин олдим деб қайноналикни бошламасанг ҳали келин бу нима,келин бу нима қилганинг деб
—йўғе ўлибманми,дадаси ўзим қайнонадан панд едим -деди ўтган кунларини эслаб кўзларига ёш олиб.Фарзандларимнинг бахти бўлса бўлди.Агар қайноналик қилганимда ўзлари танлагангамас қўшнимиз Азизани олиб берардим бирига.
—кўрамизда,яхши бўлавер келинларга улар ҳам бировнинг боласи,онаси
—тўғри дадаси.Энди мен овқатга қарай ҳали замон Шаҳриёр ишдан,Ҳусниёр мактабдан келади.Гулноза чаққон-чаққон ҳаракат қилиб ошхонасига кириб кетди.
🍃🍃🍃
Уйига етиб келган Башорат Моҳидил бериб юборган нарсаларни ошхонасига қўйди-ю хонасига кириб кетди.Кечги овқатга чиқиб Асилани тўйи бўлаётгани-ю индамасдан ойисининг гапига кириб рози бўлганигача мақтаб гапирди.Қизини яхши тарбия қилганликда Моҳидилни ҳам бир гапириб ўтди-ю,яна ўша мавзу очилди.
—ойи ўзи хоҳламаса,мажбурлаб бериб юбормайман-ку,ўқийман деяпти,ўқисин келажакда тайинли иши бўлади,ёнида пули бўлади. Турмушга чиқади-да энди ўн саккиз ёшда ана борсин йигирма икки,йигирма уч ёшларга тўлсин шунда узатаверамиз.Ҳали ўзи бола бўлса нима қилади ҳозирдан бировникига борволиб —Шуҳрат доимги гапларини ойисига айтди.


— яхши дам олинг ҳаётим маликаси
Асила уятдан қизарганча  қадамини тезлаштирганча уйига кирди. Атрофдагиларга аҳамият бермай хонасига кирди-ю, эшикни қулфлади. Ё Аллоҳим бу қандай туйғу қўлини кўксига қўйди... Асила тинчлан  -деди шивирлаб  Кўзини юмди-ю ширин хаёлларга берилди.   -Севиб қолдимми, наҳотки бир кўришлик севги шу бўлса нима деди ҳаётим маликаси дедими. Асила, Асила ўзингни бос қизарган икки юзини ушлаб ойна ёнига борди... ўзини йигитнинг ёнида тасаввур этди. Бир-бирига жуда мос жуфтликлар...

  — ёшлар бир-бирига маъқул келган бўлса кейинги ойга тўйни бошлаб юборамиз Гулноза қиз томонга қаради юзларидаги хотиржамликни кўриб қизим сизларга дегандек маънони тушунарди
— биз якшанба куни яна келамиз, фотиҳа қилгани, шунда тўй кунини ҳам аниқ қиламиз. Энди бизга рухсат уйга борайлик Гулноза уй эгаларига қаради.
Икки ёшга бахт тилаб дуо қилинганча йигит томон ўрнидан турди. Кейинги келганимизда қизимизни ҳам кўриб кетамиз деганча хайрлашишди. Эшик ёнида Шамсиддин уларни кутиб турарди. Машина эшигини очиб ойиси билан аммасини ўтирғизиб машинани уйи томон ҳайдади. 
Деразадан уларни томоша қилиб турган Асила йигитга бир бора қараб беихтиёр лаблари табассумдан икки томонга қараб ёйилди. Ўзи тушунмайдиган бир туйғу орқали ширин энтикиб ётоғига жойлашди, толиққани сабаб кўзлари бир зумда зулмат томон кетди...
— Ҳа ака оғзингиз қулоғингизда танлаб-танлаб топган кеннайишка ёқдими дейман Шаҳриёр акасининг хурсандлигидан шу саволни берди. — Аллоҳга шукр ваниҳоят уйланасиз. Вақтида қиз топганингизда эди ҳозир болангиз ҳам бўларди.
— Шаҳриёр акангга кўп гапирма. Эртага ўзингни кўрамиз. Адаси Шаҳриёрни койигандек бўлди.
Шамсиддин укасининг гапларига эътибор бермай кийимларини ўзгартириб кўчага чиқиб кетди.
— нимани тикасан эркак йўғон овози билан қаршисидаги йигитдан сўради.
— шахсий машинамни, сен-чи? - деди йигит ҳам мағрурланиб
— уйимни, қани бошла.
Уларнинг бу ўйининг охири нима бўлишига қизиққанлар атрофда семичка чаққанча ким ютишини тахмин қилиб ўзаро суҳбатлашиб ўтиришарди.
— ғалаба деди йигит кулганча -қани уйнинг калитини чўз буёққа. Эркак шумшайганча калитни берди...

Уйига тун яримдан оққанда келган Шамсиддин машинасининг эшигини секин ёпди-да оёқ учида уйга кирмоқчи эди адаси тўхтатди
— қаерда эдинг, яқинда уйланасан бу ишларингни ташла деб неча бор айтдим, нима қамалиб кетишни хоҳлайсанми?
— адаааа ташлайман уйланай кейин "вапше" тўхтатаман дея хонасига кириб кетди.
Акром ўғлининг ортидан  бу одам бўлмайди, уйланса ақли кирар деб қайта жойига жойлашди.
Шамсиддин хонасига кириб қўлидаги хазинани яширишга шошилди. Укалари аллақачон ухлаган. Яширган жойини яна ўз ҳолига келтирди-ю, ўрнига жойлашди.
  Эртаси куни абедда Гулноза Шаҳриёрни олиб кейинги совчиликдаги манзил томон жўнашди.  Шаҳриёр аммаси билан ойисини манзилга олиб келди. Совчи келишидан хабардор бўлган Шаҳлонинг ойиси чиройлигина қилиб дастурхон тузаб қўйганди.
Шаҳриёр телефонини қўлига олиб қалб соҳибасига қўнғироқ қила бошлади биринчи гудок кетиши билан жавоб берилди.
— Ассалому алайкум яхшимисиз, қизнинг нозик овози келди
— Ваалайкум ассалом яхшимисан, уйингга меҳмон келди, яхши кутиб ол
— кутиб олдим овози пичирлаб чиқди
— Шаҳло, кейинги ойга тўй бўлади, тайёргарлигини кўравер
— .....
— Шаҳло уялма, уйингдагилар рози бўлса келаётган ҳафта фотиҳалаб қўйишади, икки йиллик севгимиз ниҳоят бир уйда, бир фамилия остида бирлашади.
— оойим чақиряпти, хайр. Шаҳло бу сафар бундай гаплар эшитишга уялди. Баҳона қилди-ю қўнғироққа якун ясади. 

🍃🍃🍃
— Ойи, якшанба куни Асилага совчи келяпти, шунга сиз ҳам келинг, сиз билан маслаҳатлашиб ишни ҳал қиламизда. Моҳидил онасига қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирди.
— бораман, болам, бораман ким экан улар, суриштиришдингми? Яхши жойми?
— ойи уйга келинг куёвингизни жўнатаман олиб кетади.
— майли, майли. Башорат телефонини ўчирди-да уй ичи кўйлагини ўзгартириб тандир ёнида нон ёпаётган келини, Гулниҳолнинг ёнига бориб жаврай бошлади.


💥Қалбим хасрати. 1-қисм.


Муаллиф: Назли.

Бисмиллаҳи_роҳмаанир_роҳийим
 
Инсон зоти борки ёнидаги бор нарсага ҳеч қачон шукр  қилмайди.  Самсунг телефон ишлатадиган инсонлар ўзиникига шукр қилмасдан айфон телефон ишлатишни орзу қилишади... Орзусига етиб айфон олишса, кўнгиллари кейин янги версияда чиққан телефонни хоҳлаб қолади. Инсон шундай шукр қилмайди... умримиз тугаётганини сарҳисоб қилмаймиз, борига шукр қилиб ўзимизда бор нарсаларга қаноат қилмаймиз.

Эндигина пешин намозининг сўнгги икки ракат суннатини адо этиб жойнамозини йиғаётган Нафосат бувисининг бақириғидан чўчиб тушди...
— қоранг ўчгурлар ерни нима бало қилиб ташлашдинг, ўзи сенлардан бирор-бир фойда йўқ фақат зарар. Бу уйга душмансанлар Башорат нолиганча набираларини қарғаб беш ёшли набираси ҳовлининг этагида ўйнаган машиналарни ёқиш учун ўчоққа ташлаётганди...
Шу машиналарни ҳозиргина Азизбек ўйнаётганди. Набирасини уйга ҳайдаб ўзи эса пулга сотиб олинган ўйинчоқларни аччиқ қилиб ўчоққа ташларди... бувисига бунақа вақтда ҳеч ким гапира олмасди. Гапирилса ҳам "Сан мани туғиб катта қилмагансан",  "ёш бола бўлиб катталарни ишига бурнингни суқма" деган гапларни эшитишарди. Келинини-ку одам ўрнида кўрмайди...
Нафосат укасининг ўйинчоқларини олишга бораман деди-ю ойиси томондан қайтарилди
— қўй, борма бошқа ўйинчоқларини ўйнар.
— яхши кўрган ўйинчоқлари-ю, ҳозиргина шу ерда ўйнаётганди. Нимага бола бечорани ҳайдайди?
— қўявер, бор дамингни ол. Қоқ абед бўлди. 
Гулниҳол шундай деб катта қизини хонасига кирғазиб юборди ўзи эса бир четда йиғлаб ўтирган ўғлининг ёнига борди.

🍃🍃🍃

— ойи акамни уйлантираверинг, мен кейинроқ уйланаман, энди 21ёшдаман Шаҳриёр ойисининг аканг билан бирга қўшиб тўйингни қиламиз деганига қаршилик қиларди. — яхши кўрганинг бўлса айт совчиликка борайлик.
— бор ойи икки йил бўлди танишганимга жуда яхши қиз мактабдан кейинги маҳаллада туради. 
— индинга борамиз, қизга айтиб қўй. Гулноза ўғилларининг ўзлари яхши кўрганига уйлантираман деб ҳар бир ўғлининг кўнглига қараётганди...
Шаҳриёр бир томондан хурсанд бўлганча "Қадрлигим" дея сақланган номер эгасига қўнғироқ қила бошлади...

— ойи шартми учрашувга чиқишим дадамга ёққан бўлса бўлди-да  Асила ойисига норози гапирди
— ия, шарт-да учрашувга чиқишинг, йигитни кўр ёқса кейин тўйни бошлаймиз. Бугун кечки пайтга уйга келишади, шу вақтда учрашасан тайёр бўлгин.
— хўп.
Асила хонасига кириб кетди. Оғир-босиқ табиатли Асила эрталаб ойиси ташлаб кетган йигитнинг расмига яна бир  қаради. Келишган, кўркам жуда чиройли йигит экан. Кўзлари ҳам қоп-қора, киприклари узун-узун, бўйи ҳам узунгина экан. Айни мен орзу қилган йигит экан.  Ҳаётда ҳам шунақа келишган эканмикин? Асила ўзига савол берганча йигитнинг расмини шкафидаги кийимлар тагига яширди. Ширин хаёлларни орзу қилганча ойисига ёрдамлашгани тушди.
Кечга яқин бир машина бўлиб, совчилар яна бир бора  келишди. Йигит томон қизнинг отасидан рухсат олганча икки ёшни бир-бирини кўришга учрашувга чиқазишди.
— яхшимисиз? Уйдагилар яхшими? Бўлажак қайнона-қайнотамлар яхшими? Шамсиддин уддабуронлик билан қизга савол бера бошлади. Асила уялганидан қисқа-қисқа саволларга жавоб бериб зимдан йигитни кузатарди. Ҳаётда ҳам жуда келишган экан... бунча кулиши ёқимли...
— Насиб бўлса тўйдан кейин Туркияга дам олгани борамиз. Укам билан бирга бўлади тўйимиз бир йилга қолмай алоҳида чиқиб кетиб яшаймиз. Йигит оғзида бол томиб келажаги ҳақида гапираркан Асила унинг ҳамма гапларига ишонди-қолди.
— тўйни кейинги ойга ўтказиб юборамиз. Нима қиламиз чўзиб-а, йигит қизнинг қўлидан ушлади. Бегона тафтдан Асила бир сакраб тушди-ю қўлини аста тортиб олди... ҳаяжондан ўзини жуда ноқулай ҳис қилди.
— телефон номерингизни беринг, тўйгача бир-биримизни ўрганиб турардик.
Асила бироз ўйланганча номерини ёзиб берди...
Кетар чоғи Шамсиддин узоқдан қўли орқали бўса йўллаб


​​​​ЭРИМ БИЛАН АЖРАШАМАН!

-Мен эрим билан ажрашмоқчиман, -деди аёл руҳшуноснинг ҳузурига келиб, -менсиз ёлғиз яшаб кўриб бир азоблансин! Шунда қадримда етади, ярамас!
-Бундай ҳолатларда, -гап бошлади кўпни кўрган руҳшунос, -барчага бир гапни айтаман: дарҳол ажрашманг. Аввалига эрингизга яхши гапиринг, хурматини жойига қўйинг, мазали таомлар билан сийланг ва меҳр кўрсатинг.
Унга севишингизни такрорланг ва бирданига ажрашиш учун ариза беринг!
Бу қарор унга қаттиқ зарба бўлади, шунда қадрингиз сезилади. Кўрасиз, у ялиниб ажрашмаслигингизни сўрайди.
Бир неча ойдан сўнг аёл руҳшуносни учратиб қолди. Руҳшунос берган маслаҳати ҳақда сўради.
➖Ҳа, унга ортиғи билан ғамхўрлик қилдим!
➖Яшанг! Энди бемалол ажрашсангиз ҳам бўлади.
➖Қанақа ажрим?
Мен эримни севаман, у ҳам фақат мени дейди. Бу ҳақда бошқа гапирманг.
Руҳшунос эса бу галги маслаҳати ҳам бир оилани сақлаб қолишга сабаб бўлгани учун ичида мамнун бўлибди.


☔️🍂🍁
┅অঠই 👑 ইঠঅ┅
ЎЗБЕГОЙИМ  канали➖⬇️
🔜 Бизга қўшилинг➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg


​​Бир соатдан сўнг пештахта ёнида яна ўша қизча турарди. Фақат ёнида бояги чиройли елим халтани ушлаган озғингина, рангпар йигит ҳам бор эди. "Дунёдаги энг зўр ака шу эканда!" Хаёлидан ўтди унинг.
У совғани сотувчига узатди.
-Кечирасиз, мана буни қайтариб олинг ва синглимни кечиринг. У ўғирлик қилмасди.
Сотувчи йигитчага разм солди. Ёшига нисбатан улғайиб қолган аканинг нигоҳида, ота меҳри билан бирга , унинг маъсулияти ҳам жо бўлганди.
- Синглинг ўғри эмас!
Йигитча жавдираб турган синглисига қараб қўйгач, сотувчига юзланди:
- Телефонни сотиб олдим деяпти, аммо унинг нархини яхши биламан. Илтимос, уни айбламанг. Бир гап бўлса онам кўтара олмайди.
Сотувчи уни гапиртиргани қўймай, ўзига узатилган қимматбаҳо совғани эгасига қайтарди.
-Нимага ундай қиляпсиз? Пулини тўлай олмайманку!
Сотувчи унинг елкасига қоқиб, кулимсиради:
- Телефонни пулини ўзинг аллақачон тўлаб қўйибсанку болам. Синглинг етмаганини қўшди холос.
- Тушунмадим?!
- Сен бераётган меҳр бу арзимас матоҳдан анча қиммат туради. Муборак бўлсин! Мазза қилиб ишлат!
Сотувчи жовдираб турган йигитчани ўқишга киргани муносабати билан табриклар, дўконга кириб келган харидорларга эса эътибор ҳам бермасди. Шу лаҳзаларда кўз ўнгида яна болалиги намоён бўлди. Жамалак сочларига пиликлари ярашган ўн беш ёшли муштипари унга жилмайиб турарди...

🌸 🍁🍂

https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg


📝МЕҲРНИНГ ҚИЙМАТИ

Сотувчи дўконга кирган харидорларга сермулозамат бўлсада, ўртадаги ойнаванд пештахта ичида турган қимматбаҳо қўл телефонни ярим соатдан буён томоша қилаётган қизчадан кўзини узмасди. У гоҳ бурнини пештахта ойнасига тираб хўрсинса, гоҳ нималарнидир пичирлар, гоҳида жилмайиб, чаппак чалиб қўярди.
“Бирорта мижознинг қизи бўлса керак” ҳаёлидан ўтди унинг. Аммо бу таҳмини нотўғри экан. Харидорларнинг ҳаммаси дўконни тарк этганида ҳам, қизча жойида турарди. Демак шунчаки дайдиб кирган..
Бу ёшдаги болалар кўчага ёлғиз чиқишмайди. Ишқилиб адашиб қолмаганмикин? Балки уйдан қочгандир.
Сотувчи пештаҳталарни айланиб ўтишга эриниб, уни олдига чақирди.
- Қани, бу ёққа келчи.
Ийманибгина яқинлашган қизчанинг кўзи ҳамон ўша телефонда эди.
-Ёшинг неччида?
- Олтида.
- Бир ўзинг нима қилиб юрибсан?
Унинг мунчоқ кўзлари жавдиради. Аммо дархол ўзини қўлга олиб дадил жавоб қайтарди.
- Мен...Менга совға керак. Шу телефонни сотиб олмоқчиман.
Сотувчи кулиб юборди. Қизча тушмагур телефоннинг нархини кўрмаган шекилли.
- Ўх-хў! Буни қанча туришини биласанми?
Сотувчи энг сўнгги русумдаги ўша телефонни пештаҳтадан олиб, обдон мақтар экан, қизчанинг сабри чидамади.
- Илтимос, шуни менга сотинг... Сота қолинг илтимос! Етмаганини кейин олиб келиб бераман. Ишонинг, алдаб кетмайман.
Қизча терлаб кетган кафтини очди. Унда бир нечта ғижимланган минг сўмлик ва майдароқ пуллар бор эди.
Сотувчи хохолаб кулди.
-Бу пулингга ўйинчоқ телефон ҳам бермайдику!
Қизчанинг мижжасида ёш қалқиди. Хафа бўлиб, энди эшик томон йўналган ҳам эди, хафсаласини пир қилган сотувчи амакининг овози уни тўхтатди.
- Шошма! Телефонни нима қиласан? А, тушундим! Сенга ёқиб қолган. Ёки бугун кимнингдир таваллуд айёми, топдимми?
-Йўқ!-деди қизча, бошини экканча хўрсиниб.
- Унда кимга совға қилмоқчисан?
-Акамга. Акам-чи, ойимга ёрдам бериш учун ўқишдан кейин ишлайди. Бу йил институтга кирди. Шунинг учун совғага пул тўплагандим. Хайитга берилган пулларни озгинасигагина музқаймоқ олганман, яна қурут, писта... Қолгани шу. Сизга битта гапни айтайми?
-Айт!
- Акамчи менинг туғилган кунимга энг чиройли қўғирчоқларни олиб беради. Яна торт ҳам олиб келади. Ҳечкимга, ҳеч қачон хафа қилдириб қўймаган. Ойлигиданчи, чиройли кийимлар ҳам олиб беради. У, дунёдаги энг яхши ака!
Сотувчи бидирлаб турган қизчани тўхтатгиси келмасди, шундай бўлсада бўғзида турган савол қандай чиқиб кетганини билмай қолди:
-Даданг қаерда болам? Даданг борми?
Кулиб турган қизчанинг кайфияти бузилди. Ёноғига тушган бир томчи ёшни титроқ кафти билан сидирар экан, йиғламсираб жавоб қайтарди:
-Дадам ўлиб қолганлар. Чақалоқлигимда....
-Ўлиб қолганлар? Кечирасан қизим! Демак аканг сенга ота меҳрини ҳам берар эканда.
- Ха. Биласизми, ойим кўп касал бўладилар. Ҳамма дориларини ҳам акам олиб беради.
Сотувчининг кўзларига ёш тўлди. Қизчанинг қўлидаги пулини олиб санаб олгач, бошини силаб жилмайди. Сўнг ўша қимматбаҳо телефонни чиройли елим халтага солиб қизчага узатди.
-Мана қизим, совғани ол. Акангни менинг номимдан ҳам табриклаб қўй! Яхши ўқисин хўпми?
Қизча бир сотувчининг кафтидаги ғижимланган пуллар, бир хозиргина ўзига тутқазилган телефонга қараб олгач секин пичирлади:
- Уни қиммат дедингизку!
-Адашдим. Шу пулларинг етар экан.
-Ростданми?!
Жажжи харидор сакраб юборди. У қулоқларига ҳам, кўзларига ҳам ишонмасди. Бир муддатдан сўнг қайта- қайта раҳмат айтгач, дўкондан чопиб чиқиб кетди.
Жилмайганча кузатиб қолган сотувчининг эса кўз ўнгида ўз болалиги намоён бўлди. Ота-онаси бир кунда автоҳалокат қурбони бўлишганида у шу қизчанинг ёшида эди. Икки синглиси ,ўзи ва ўн беш ёшдаги опаси иззиллаб қолишгани ёдида. Ўшанда қариндош-уруғ болаларни меҳрибонлик уйига топширишмоқчи бўлишганди. Аммо опаси шу мақсадда уйларига кириб келган оқибатсиз қариндошларни кўчага хайдаб солди. Укаларига ўзи бош-қош бўлишини айтиб, муштдек боши билан уларни оқ ювиб, оқ тараб катта қилди. Афсус, умри қисқа экан ўттизга кирмай буйрак хасталиги туфайли вафот этди. Агар ҳаёт бўлганидами...




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Ўзбек сериали

Бахт овчиси сералини 4/фасли

🔶 21➖қисм.


🍂🍁
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
📺   КАНАЛМИЗДА СЕРИАЛ

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қайнотамнинг қонунлари.

🔶Бўлган воқеа.

┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
📺   КАНАЛМИЗДА ИҚРОР. 

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg


"Уйдамисиз? Мазам бўмияпти, ўрримга одам топиб,уйга кетаман, дип ёздим. Бир жойга бориб келишим керак, соққали ишим бор, диди. Боллани ташап кетмен, яндекста борсам, пул бпрворасми, дидим. Эрим тг га кирип, йигитчадан узр сўрап, эрта инннин албатта боришини, хафа бўмаслигини сўрап, ёзди.. Шу пайтгача кўўп хафа қиган, бирон марта узр сўрамаган, хафа бўлдими, димаган. Яна кузаттим, бошқасига хисобиоа пул ташап, фахш видеола каналига қўшип қўйишши сўради. У ссилка берди. Қўшилволип томоша қип ётти, валлоху аълам.
Эрталап иштан кесам, у ишга кетипти.Яна ёзишмала бошланди, -не ёзмияпсиз?
-хотин билип қолди, тўпалон қивотти, ким бндур ж. А қип юрипсан дивотти... Шу гаппи ўқидиму, шокка туштим, эркак аёлига либос бўлиш керемасмиди?!. Шу мани ишонип, суянган завжимми.
Каби саволлар ёғилди. Тел қилдим, ман уйга келдим, бир оғиз сурамадиз, тузумисан, димадиз, Гап айланип, жахл устида гапирвордим,, манга бефарқлигиззи сабаби бошқа, бир хайвонни кўтига илакишип қогансиз, дидим..
Эрим ўзини йўқотип қўйди, тан омади,. Обдон кузатип, ушлаганимда этмоқчидим, гапитип қўйдим. Жазавага тушип, шайтонлап кетти, тг имми ўтқизгансан, нимага титасан, Титмаганимда бўққа ботардин, шунчали ифлосликка борасан, дип ўйламовдим.. Дидим.
Тан омади, озоинадан кн қизим ёмон йиқилди, бели бн тушип, гўши ўйилип чиқипти, котта ўғлим вирус юқтирип, ўпкаси чиқип кетгудек йўталди, 1 ойча роса қийналди. Хакасии эримдан кўрдим, Энди пушаймонмисиз,? -хм, диди. Энди ўтип кеттэ, дип, олдингиданам яхши бўлишга, неччида кесаям, кутволип, ўзимга қарап, атирла сепиб, тайалландим, келади, ётади, ухлиди... Яқинда яна шу ишни қивотканини билип қолдим, бунисини кўтаромадим, шунчча йилли турмушим, хизматим, ётип қоган қайнотани гаршоккача оборганман, пастелларига бажарип қўярдилар, узоқдан сув ташип келип, ювардим, совуқда ховлида, шароит йўқ, 2,3 махал овқат, қайноғаю, овсинимми болларигача қарагамман... Хизматларимга розимасман.. Алам, аччиқ кўз ёш устида гапирдим.
Доим уйларим саранжом, болларим озода, ош овқат вақтида тайёр бўган, кийимлари тахт турган.
Нима керекин яна?!. Бирга яшагим кемияпти, талоғимми берин, кн холаган ишиззи қилин, дидим. Кўнмади, хозир жойимми бошқа қигамман, шунчали ўз ёғимда қоврилвомманки,.. Балницада ишлиман, 0,5 ставка, манга гап ташидигалла, хушоомад қилип, гаплашмақчи бўгалла йўми!?! Боррр, бўгандаям бойвачча, пулдорла. Хатто рўмоллимми ечмиман, рахбарла бн талашсам хам ечмиман, масофа сақлиман.
Доим ўзимми, шаънимми химоя қиламан. "пок аёллар пок эркаклар учундир" Нур сурасини шу жойи... Нега мани эрим покмас,?. Исён қилдим. Ўзи кечирсин,
Дардкашим жойнамоз, опамга этсам, поччамга гапирип қўйсила. Онам эшитсала, сиқилип, касал бўп қосала.. Ичимга юттим,
Ахийри сизга ёзишга қарор қилдим, илтимос, манга тўғри йўл кўрсатин, ажрашсам, борадиган жойим йўқ, 3 та болам, бу уйда қосам, зулм, эзишларидан чарчап кетгамман.Тоқатим етмаслигидан қўрқаман.
Маниям дуо қилин, хатмларизда, тахажжудларизда ман учунам сўрен. Канализга қўйсезам майли, тегига ўзиззи фикриззи, бу ишлани нақадар гунхлигиниям ёзип ўтин. Рахмат".
(тугади)

Бирон нарса дейишга ожизман. Лекин шу ишни қилиб юрганлар тавба қилиши қийинлиги, ўша лаънати иш ўзига тортавериши ҳақида ўқигандим. Аллоҳ ислоҳ қилсин!

Зулфия Махмуд


🍁🍂🌺

https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg


       6

—Нималар деяпсан? Қанақа ҳиёнат? Нозима мени хотиним, у билан нима қилишим билан сени ишинг бўлмасин.
—Ваъдаларингизчи?
—Ваъдалар? Сен менга ўғил туғиб бераман дегансан.  Мен сени моддий томондан таъминлаб қўяман деганман. 
Ҳўш қилмаяпманми?
Сен ўғил туғишни бил. Агар қиз туғсанг сен билан орамиз очиқ. Менда қиз етарли.
     Дилфузани ранги бўзариб кетди. Тилини тишлади.
Агар ўғил туғса, шу домни ўғли номига  ҳадлаб бераман деган.
Ҳозир можарони вақтимас. Собир жаҳли тез, агар ҳозир нимадурлар деб ораларини бузиб қўйсачи.
     Дилфуза ортиқча гап айтмай ортига қайтди.

*           *           *

      "Қоп-қоронғу хона. Паст аммо қандайдур ваҳимали овоз келиб турарди.
—Қотил... -деди қулоқларим остида қандайдур  овоз ваҳимали пичирлаб.
—Мен қотил эмасман! Кимсан?
     Қўрқинчли чийиллашдан, қулоқларимни қўлларим ёрдамида беркитиб, ерга чўккаладим.
Қани овоз тинса. Аксига олиб, баттар чийилларди.
—Сен қотилсан. Аллоҳ ўзи яратган мўжизаларини кўриш учун яратган, бандасини ҳали уларни кўришга улгурмай туриб ўлдирмоқчисан.
—Мен қотил эмасман!  -сескандим.
—Қотилсан! Аборт қилганлар ҳам, қилдирганлар ҳам. Ҳаммаси қотил. Ҳатто уларни гуноҳи, тирик яшаб турган инсонни ўлдиргандан ҳам юқорироқдур.
Сабаб  Аллоҳ бор бўлишини  хоҳлаган жонни. Йўқликка маҳкум этадилар.
      Жуда кучли оғриқлар. Қанча уринмай кўринмас кучдан ҳалос бўлолмасдим. Қорунғулик, қулоқларимдаги чийиллаш эса, жон-жонимдан ўтиб оғриқ берарди."

—Йўўқ!... йўқ мен қотил эмасман. Йўқ.
—Сизга нима бўлди.
     Ҳамшира тиммай алаҳсираётган. Совуқ тер босиб кетган Нозимани ҳавотир билан туртиб уйғотди.
—Менга нима бўлди?.  -ҳансиради Нозима.
—Билмадим. Тинмай алаҳсираб, бақирдингиз. Шунга уйғотдим. Кийимларингиз ҳўл бўлиб кетибди. Алмаштириб олмасангиз шамоллаб қоласиз.
      Ҳамшира Нозимани чиққа ҳўл бўлиб кетган,  кийимларни алмаштиришга ёрдамлашаркан.
Нозимани ҳаёли кўрган тушида эди...
Эслайди қачондур тушига ўхшаш маъруза эшитганди.
"Туғилмаган норасидани йўқ қилиш гуноҳи, тирик одамни ўлдургандан кўра гуноҳлироқдур. Камига Аллоҳ меҳр билан яратган гўдакни бўлакларга бўлиш. Бу ҳақиқий ваҳшийликдур." дейилганди.
    Нозимага ўша пайт унчалик таъсир қилмаганмиди? Ёки аҳамият бермаганмиди?
Аммо ҳозир титраб кетди. Қўлини аста қорнига олиб борди.
—Нима бўлса бўлсин. Олдирмайман сени. Тақдирим Аллоҳга таваккал. Ажралишдан қўрқиб сендан воз кечмоқчи бўлганим бир ҳиёнаткорми?
Қизларини билмайдиган бемеҳрми?
Олдирмайман!!!


     5

—Келинингиз ҳомиладор экан. Биз ички ишларга ҳабар беришимиз керак. Аёлни шу ҳолида бунчалик калтаклаш....
—Ҳомиладор? Керакмас! Тўртта қиз етади. Бешинчиси керакмас.
    Собирни қулоғига ҳомиладор дегандан кейинги гап кирмади.
Анча тортишди.
Токи шифокорлар ҳабар берган, мелиция ҳодимлари келиб олиб кетгунҳача.

*          *          *

—Нима қиласиз қизим. Яна ҳафа бўлманг.  -Муаззам ая тортинибгина гап бошлади.  -Ҳали Динара кичкинами дейман. Яна буниси ҳам қиз бўлса....
—Аборт қилдираман!   -деди. Ўйчанг ётган Нозима.
—Қизим яна мендан ранжиманг.
—Ранжимадим ойижон. Бу бола керакмас менга. Ўзи Динарадан кейин, бошқасига кетиб қолди. Бунисидан кейин, бир йўла ажрашиб кетсачи.
      Нозима кўз ёшларини сидирди. Эри ҳайдаса қайга сиғади. Ота-онаси ўтиб кетган бўлса, биргина укаси бор. Лекин, укасини оиласи ўзи қийналгангина рўзғор. Уч боласи билан  тўрт сотихли, икки хона уйда яшаса. Нозима қизлари билан қаерга сиғарди.
—Кечир. Аммо сен менга фақат бахтсизлик, кўнгилсизлик келтирасан.  -қўлини қорнига қўйди.   -Менга тўртда опанг етади. Бешинчингиз ортиқчасиз.
      Ўғил туғишдан умид ҳам қилмай қўйган Нозима, қорнини ҳиссизгина силади.

—Аниқми? Кейин афсусланмайсизми?
—Йўқ афсусланмайман. Бу бола менга керакмас.
Доя аёл афсус билан боқди.
—Ўйлаб кўринг. Балки....
—Биринчимдан кейин ҳаммасини балкилаб туғганман. Балки деган умидга умуман ишончим қолмаган.
—Тушундим. Аммо ҳозир аборт қилолмаймиз. Сал ўзингизга келиб олинг. Бўлмаса оғриқлага чидолмайсиз.
—Ҳўп!

*              *              *

—Бу ерга қандай келдинг? Нима қовоғингдан қор ёғяпти?
    Собир сўроқ қилинаётган жойга етиб келган Дилфузадан сўради.
—Анавинингиз росдан ҳомиладор эканми?
    Чимирилди Дилфуза.
—Оббо сен қаердан била қолдинг?
—Қўшнимиз Холида ҚВП да ишлайдику, ўша айтди. Сиз бизга ҳиёнат қилдингизми?
    Қорнини ушлаб ҳиққиллади Дилфуза. Давоми👇.



🍁🍂🌸

https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

Показано 20 последних публикаций.