Оралиқ назорат имтиҳонлари бошланди
Бугундан Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси тингловчилари учун оралиқ назорат имтиҳонлари бошланди. Имтиҳонлар Судьялар олий кенгаши, Олий суд масъуллари, ҳуқуқшунос олимлар, пойтахт ва Тошкент вилояти судларининг малакали судьялари томони ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий ўқув йилида Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 187 нафар тингловчи қабул қилинган бўлиб, уларнинг 102 нафари жиноят ҳуқуқи, 45 нафари фуқаролик ҳуқуқи, 20 нафари иқтисодий ҳуқуқ ва яна 20 нафари маъмурий ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича таҳсил олмоқда.
Оралиқ назорат имтиҳонлари 15 ноябргача (шу куни ҳам) давом этади.
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi