Жорий йилнинг 14 июнь куни Судьялар олий мактаби Маъмурий ҳуқуқ тингловчилари “Маъмурий судларда моддий ҳуқуқ нормаларини қўллаш асослари” фани доирасида Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш амалиёти ва қўмита фаолияти билан танишиш мақсадида Судьялар олий мактаби Маъмурий ҳуқуқ кафедра мудири ю.ф.д., профессор Б.Б.Самарходжаев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида бўлиб қайтдилар. Ташриф давомида қўмита мутахассислари Ш.А.Шадманкулов, С.Б.Атамуродов ва Д.Р.Рахимовлар томонидан қўмита фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича маълумотлар берилди. Бундан ташқари тингловчилар томонидан мутахассисларга ўзларини қизиқтирган саволлар берилди. Очиқ мулоқат шаклида ўтказилган ташриф жараёни кўтаринки рухда ўтказилди.