Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг иқтисодий ҳуқуқ йўналиши бўйича магистратура тингловчилари ўқишдан бўш пайтларда ташкил этиладиган мустақил ишлаш ва маданий-маърифий тадбирлар режасига асосан кафедра профессори Ф.Отахонов бошчилигида 2024 йил 13 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти марҳум Ислом Каримовнинг 1999 йилдан то 2016 йилга қадар расмий қароргоҳи бўлиб хизмат қилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПҚ-2785-сон қарори билан ташкил этилган Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида тингловчилар мажмуада жойлашган музей, кутубхона ва ўқув зали, илмий марказ ва анжуманлар зали билан танишдилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг ҳаёти ва фаолияти юзасидан кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.
Шундан сўнг тингловчиларни кутиб олган Мажмуа раҳбари – Темир Ширинов бошчилигидаги мажмуа маъмурияти билан тингловчилар ўртасида очиқ ва эркин тарзда мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот давомида И.Каримов билан бирга ишлаган, у киши билан шахсан суҳбатдош бўлиш имкониятига эга бўлган инсонлар: юридик фанлар доктори, профессор Ф.Отахонов, тарих ф.доктори, профессор Темир Ширинов, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Ойбек Абдумўминов, Президент девонида матбуот котиби хизматида масъул лавозимда ишлаган Комилжон Шамсиддинов ва Ислом Каримов билан доимо бирга юриб, у кишининг маҳаллий ва хорижий сафарлар ва учрашувлардаги тарихий ҳодисаларни суратга олиб юрган фотографлари Фарҳод Қурбонбоевлар томонидан Президент ҳаёти ва фаолиятига боғлиқ ҳодиса ва воқеликлар, бўлиб ўтган суҳбатлар тингловчиларга гапириб берилди. Билдирилган ушбу маълумотлар тингловчиларда катта таассуротлар уйғотди. Тингловчилар томонидан ҳам ўз ўрнида уларни қизиқтирган Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган саволлар, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Тингловчилар орасидан Дилбар Чориева томонидан билдирилган Ислом Каримов шахсининг тарихий ролини абадийлаштириш, унинг шахсий ва ахлоқий фазилатларини келгуси авлодларга етказишга қаратилган таклиф мажмуа маъмуриятига маъқул келганлиги сабабли, ушбу тингловчининг фикр-мулоҳазаларини эътироф этган ҳолда унга мажмуадан эсдалик сифатида “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси” номли китоби ҳадя қилинди. Мажмуага буюрилган ташриф ва очиқ мулоқот жуда қизиқарли ва мазмунга бой тарзда бўлиб ўтди. Мулоқот сўнггида мажмуа раҳбарияти томонидан Судьялар олий мактаби билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш мақсадида биргаликда конференция ва семинарлар ўтказиш таклифи билдирилди.