Ўғриланган умр
Уильям Вудс 2019 йилнинг августида Лос-Анжелесдаги банкка кириб келганида, у фақат битта нарсани – унинг номидан кимдир кредит олганини хабар бериб, ўз ҳисобларини ёпишни истайди. Аммо банк ходими унинг шахсий маълумотларини текширганида, кутилмаган воқеа юз беради: ҳужжатлар тўғри, лекин Вудс ҳисоблар ҳақидаги саволларга жавоб бера олмайди.
Банк ходими ҳисобга боғланган телефонга қўнғироқ қилади. Гўшакдан эса ўзини ҳақиқий Уильям Вудс деб таништирган киши жавоб беради. Шу тариқа, шахсиятини ўғирлатган одам қамоққа тушади, ўғри эса эркин юраверади.
Бу тарихнинг илдизлари 1988 йилга, Нью-Мексико штатидаги Альбукерке шаҳрига бориб тақалади. Ёш Вудс хот-дог дўконида янги ҳамкасби Мэтью Кейранс билан танишади. Кунларнинг бирида Вудснинг ҳамёни йўқолади. Кейранс уни қайтариб беради, ҳужжатлар жойида. Вудс бу воқеани тез унутади, лекин айнан шу кундан бошлаб унинг ҳаёти остин-устун бўлиб кетади.
Кейранс ўша ҳужжатлардан нусха кўчириб, ўттиз олти йил давомида Вудснинг ҳаётини яшай бошлайди. У Вудс номидан уйланади, фарзандли бўлади, солиқ тўлайди, университетда ишлайди, юз минглаб доллар кредит олади. Ҳақиқий Вудс эса кўчама-кўча санғиб юради, тасодифий ишлар билан кун кўради.
2019 йилда Вудсни шахсий маълумотларни ўғирлашда айблаб қамашади. Унинг ғалати гап-сўзлари ва хатти-ҳаракатлари туфайли руҳий касалликлар шифохонасига юборишади. "Одамлар қулоқ солишмади. Улар мени жинни қилиб кўрсатишди," дейди Вудс ҳозир ўша кунларни эслаб.
2023 йилда тақдир кутилмаганда унга кулиб боқади. Айова полициясининг детективи Иэн Мэллори Вудс ва унинг отасининг ДНК тестини ўтказиб, ҳақиқатни юзага чиқаради. Тест уларнинг қариндошлигини исботлайди. Кейранс далиллар қаршисида ўз айбини тан олишга мажбур бўлди.
2024 йили суд Кейрансга 12 йиллик қамоқ жазоси тайинлайди. Гарчи хотини эрининг кейинги йилларда ҳалол-тўғри яшаганини айтиб, раҳм сўраса-да, унинг илтимоси рад этилди.
Бугун 55 ёшли Вудс Эл-Пасода дўстининг фургонида яшамоқда. У Лос-Анжелес шаҳри устидан даъво аризаси киритмоқчи - ноҳақ қамалган кунлари учун компенсация талаб қилмоқчи. "Мени нима кутмоқда?" дея сўрайди у, "Мен энди ҳаммасини қайтадан бошлашим керак. Ўзимни қайта топишим керак."