🟦🟦🟦
❓
2025 йилда Оториноларингология маркази томонидан ҳудудларда қандай ноёб операциялар йўлга қўйилади?📌 ЛОР касалликлари аҳоли орасида энг кўп учрайдиган патологиялардан. Бироқ яқин йилларгача юртимизда мазкур йўналишда ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатишнинг яхлит тизими йўқ эди. Соҳа тарқоқ ҳолда бўлиб, анчайин эътибордан четда қолганди.
🏥 Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил август ойидаги тегишли қарори бу муаммонинг оқилона ечими бўлди. Мазкур ҳужжатга кўра,
Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилиши натижасида тиббиётнинг ушбу йўналиши ҳудудларда ўз филиалларига эга яхлит тизимга айланди.
🩺 Бугунги кунга келиб, муассаса ва унинг жойлардаги филиаллари юртимизда
оториноларингологик ва
бош-бўйин касалликлари профилактикаси, уларни эрта аниқлаш ҳамда даволаш дастурларини амалиётга татбиқ этиб келмоқда.
🗓 2025 йил марказ ўз олдига улкан мақсадларни қўйган.👨⚕️— Жорий йил ихтисослашган тиббий ёрдамни туман даражасига тушириш учун
ҳар бир вилоятдан 2 тадан, жами
28 та туман (шаҳар)ни намунавий ва илғор ҳудудга айлантиришга киришганмиз
, — дейди марказ директори Улуғбек Ҳасанов.🔬 — Айни кунларда малакали шифокорларимиз жойларда аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, маҳаллий мутахассислар учун маҳорат дарслари ташкил этмоқда.
Тажрибали шифокорларимиз юртимизнинг олис ҳудудларида бўлиб, беморларни оғир хасталиклардан халос қилишга кўмаклашяпти.
🟢Режага мувофиқ, бу йил юқори нафас йўллари ўсма олди касалликлари эрта скрининг қилиниб, даволаш протоколлари тузилади. Ҳудудларда
ЛОР аъзолари ва
бош-бўйин хасталикларига ихтисослаштирилган
мультидисциплинар ёндашувлар ва юқори технологияли амалиётлар татбиқ этилади.🛏 Жумладан, марказнинг
Бухоро, Андижон, Фарғона ҳамда
Наманган вилоятлари филиалларида микроскоп ва эндоскопик техникалар ёрдамида
тимпанопластика амалиёти,
Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва
Қорақалпоғистон Республикаси филиалларида функционал эндоскопик синус хирургияси операциялари йўлга қўйилади. Муассасанинг ўзида эса
5 та диагностика ва
5 та даволаш усули жорий қилинади.
👂Ҳудудларда
қулоқ ва
бурундаги касалликларни эрта аниқлаш, эшитиш пастлиги ҳамда о
рттирилган карликнинг олдини олиш, бош-бўйин хасталикларига мультидисциплинар ёндашувлар орқали эрта босқичда ташхис қўйиш кўрсаткичи оширилади.
👩⚕️ Шунингдек, вилоят филиаллари ва бошқа муассасалардаги
100 нафар шифокор симуляцион марказда ўқитилиб,
10 нафар мутахассисимиз хорижнинг нуфузли клиникаларида малакасини оширади.
📍 Ўзаро тажриба алмашиш, мастер-класслар ўтказиш, янги технологияларни амалиётга жорий қилиш ва ҳудудларда тиббий кўриклар ҳамда операциялар ўтказиш мақсадида
Россия,
Туркия давлатларидан
4 нафар мутахассис ташрифи амалга оширилади.
📁 Марказнинг етакчи мутахасислари томонидан йил давомида вилоят филиалларида малакали оторинолариногологик ва бош-бўйин жарроҳлиги амалиётлари бажарилади.
Россия, Туркия, Италия ва
Германиянинг етакчи тиббиёт муассасалари ва клиникалари билан
ҳамкорлик меморандумлари имзоланади.
✅
Қолаверса, тиббий туризмни ривожлантириш, мамлакатимиз оториноларингологик хизмати нуфузини ошириш ва хорижий беморлар трафигини енгиллаштириш мақсадида “яшил йўлак” электрон тизимини жорий этиш кўзда тутилган.Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram