2021 йилдан буён АҚШ терма жамоасида дона суриб келаётган халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон терма жамоасига
қайтди. Бу қувонарли янгилик.
Гулруҳбегим Ўзбекистон терма жамоасини нега тарк этганди?Шахмат федерацияси билан можародан сўнг АҚШ терма жамоасида ўйнай бошлаган халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова 2022 йил январидаги видеомурожаатида федерация раҳбарининг биринчи ўринбосари, истеъфодаги ДХХ генерали Ҳусан Турдиалиев сабаб Ўзбекистон терма жамоасини тарк этганини айтганди.
«Ҳа, ҳақиқатдан ҳам менинг кетишимга Ҳусан Турдиалиев ва унинг хатти-ҳаракатлари сабаб бўлган. Биринчидан, мен ва опа-сингилларимга (Ҳулкар Тоҳиржонова ва Нафиса Мўминова — таҳр.) терма жамоа сафида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишимизга рухсат берилмади, бизда мусобақаларда бир вақтнинг ўзида юрт шарафини ҳимоя қилиш имкони йўқ эди. Молиявий нуқтаи назардан, федерация 15 йил давомида бизни ҳеч қандай тарзда қўллаб-қувватламади.
Ҳулкар Тоҳиржонова 2021 йил бошида шахматчи опа-сингиллар ва Шахмат федерацияси ўртасидаги айрим келишмовчиликлар Ҳусан Турдиалиевнинг қизи ҳам шахматчи эканлиги билан боғлиқлиги ҳақида хабар берганди.
"Муаммоларимиз 2000-йилларда бошланган. Чунки у билан бир ёш тоифасида ўйнаганмиз. Ҳар доим ундан ютиб олардик ва ҳеч қачон келишув асосида ютқазиб бермаганмиз. Кимдир унга очколарини берди, лекин биз бермадик. Ҳаммаси шундан бошланган.
@sport_xabarlari